Локал ҳисоблаш тармоғининг асосий топологияси
ЛҲТ таркибига кирувчи ҳисоблаш машиналари ҳисоблаш тармоғи ташкил этиладиган ҳудудда энг тасодифий ҳолатда жойлашиши мумкин.
ЛҲТ топологияси - бу тармок узеллари бирлашувининг ўртача геометрик схемаси.
Ҳисоблаш тармоқлари топологияси турлича бўлиши мумкин, лекин локал ҳисоблаш тармоғи учун учта тур умумий ҳисобланади. Булар: айланма, шинали ва юлдузсимон турлардир. Баъзан соддалаштириб айлана, шина, юлдуз деган атамалар ишлатилади. Бироқ бу атамалар топология тури том маúнода айлана, тўғри чизиқли ёки айнан юлдуз шаклида деган фикрни билдирмайди.
Ҳар қандай компьютер тармоғини узеллар мажмуи сифатида кўриши мумкин.
Узел - тармоқнинг узатиш воситасига уланган ҳар қандай қурилма.
Топология тармоқ узелларини улаш системасини ўрталаштиради. Масалан, эллипс ҳам ёпиқ эгри, ҳам ёпиқ синиқ чизиқ айланма топологияга, ёпиқ бўлмаган синиқ чизиқ эса - шина топологияга мансуб.
Айлана (доира) топология - тармоқ узелларининг ёпиқ эгри (узатиш ўртасидаги) кабел билан бирлашувини ҳосил қилади. Узатиш (передатчик) ва қабул қилиш (приёмник) ўртасидаги ҳар бир оралиқ узел юборган хабарни ретрансляция қилади. +абул қилувчи узел фақат ўзига юборилган маълумотнигина аниқлайди ва қабул қилади.
Айлана топология нисбатан кичикроқ кенгликда шуғулланувчи тармоқ учун жуда мос келади. Унда марказий узел йўқлиги боис тармоқнинг ишончлилигини оширади. Ахборотни ретрансляция қилиш узатиш воситаси сифатида ҳар қандай турдаги кабелдан фойдаланиш имконини беради. Бундай тармоқ узеллари хизмат кўрсатиш тартибининг кетма-кетлиги унинг тезкорлигини сусайтиради, узеллардан бирининг ишдан чиқиши айлана бутунлигини бузади ва ахборотни узатиш трактини сақлаш учун чоралар кўришни талаб қилади.
Шинали топология - энг оддий турлардан бири. У узатиш воситаси сифатида коаксиал кабелдан фойдаланиш билан боғлиқ. Маълумотлар тармоқ узатиш узелидан шина бўйича ҳар икки томонга тарқалади. Оралиқ узеллар келаётган ахборотларни трансляция қилмайди. Ахборот барча узелларга келиб тушади, лекин кимга жўнатилган бўлса, фақат ўшагина қабул қила олади. Хизмат кўрсатиш тартиби параллел.
Бу ҳол шинали топология билан ЛҲТнинг тезкор ҳаракатини таúминлайди. Тармоқни кучайтириш ва конфигурациялаш, шунингдек турли тизимларга мослаштириш осон. Шинали топология тармоғи алоҳида узелларнинг бузилиш эҳтимоллигига чидамли. Ушбу турдаги топология тармоғи ҳозирчи кунда жорий этилган. Шуни таúкидлаш лозимки, уларнинг кўлами кичкина ва бир тармоқ доирасида турли хилдаги кабелдан фойдаланиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |