103
Ойнинг охирига бориб уни майин қўшиқ (алла) остида
тинчлантириш мумкин бўлиб қолади. Кейинчалик бола гапираѐтган
одам томонга бошини буради ѐки уни кўзлари билан кузатади.
2,5 – 3 ойликда бола гугулай бошлайди. 5 ойлигида товушларни
эшитиб,
атрофдагиларнинг
лабларидан
артикуляцион
аппарат
ҳаракатларини кўриб, унга тақлид қилишга ҳаракат қилади. 6 ойлигидан
бошлаб бола тақлид қилиш орқали баъзи бўғинларни
талаффуз эта
бошлайди. Кейин болада пассив нутқ ривожланади ва оддий сўзларни,
кичик гапларни тушуниб ажрата бошлайди.
7 – 9 ойлигидан бошлаб бола катталар кетидвн турли бўғинларни
қайтара бошлайди. Бу даврда атрофдагиларнинг тўғри, аниқ нутқи катта
роль ўйнайди. Биринчи йилнинг охирига келиб биринчи сўзларни бола
талаффуз эта бошлайди.
Иккинчи давр – боғчагача бўлган давр. Болада биринчи сўзлар
пайдбўлгандан сўнг тайѐрлов даври тугаб, пассив ва актив луғат ўсиб
боради. Бу вақтда болалар катталарнинг сўзларини қайтарадилар, лекин
артикуляцион жиҳатдан қийин талаффуз қилинадиган товушларни
талаффуз этишда қийналадилар, бу товушларни нотўғри
талаффуз
этадилар, товушлар ўрнини алмаштирадилар ва нутқдан тушуриб
қолдирадилар. Бу бола артикуляцион аппаратини ҳали етарли даражада
ривожланмаганлигини билдиради.
Боланинг 2-3 ѐшида луғат бойлиги анча ўсади. Шуни таъкидлаш
керак-ки кўпгина муаллифлар боланинг луғат бойлигини ўсиб
боришида турличарақамларни келтирадилар. Энг кенг тарқалган
маълумотга кўра болаларнинг боғчагача бўлган даврда луғат
бойлигининг ўсиши қуйидагичадир: 1 ѐш-у 6 ойликда 10 – 15 та сўз, 2 –
ѐшининг охирларига келиб 300 та сўз, 3 ѐшга борганда 100 та сўз.
3 – ѐшининг бошида болада нутқнинг громатик қурилишининг
шакилланиши бошланади. 2 – йилдан
бошлаб отларни бирлик ва
кўпликда, феълларнинг шахс-сон кўринишларини, баъзи келишик
қўшимчаларини ишлата бошлайдилар.
Учинчи давр – мактабгача бўлган давр.
Бу даврда болаларда фонематик эшитув ҳали етарли даражада
ривожланмаганлиги сабабли товушларни бир –
биридан яхши ажрата
олмайдилар. Сирғалувчи, шовқинли, сонор, тил орқа товушларни
талаффузида қийналадилар. Бу даврда луғат бойлигини ўсиши давом
этади. Бола ҳаѐтининг 4 – 6 йилларида актив луғат 3000 – 4000 гача
ўсади. Луғат бойлиги ўсиб бориши билан нутқнинг
грамматик
қурулишининг ривожланиши давом этади. Болалар мактабгача бўлган
даврда боғланган нутқни эгаллай бошлайдилар.
104
4 ѐшга келиб болаларнинг нутқида содда ва мураккаб гаплар пайдо
бўла бошлайди. 5 ѐшга келиб қўшма гаплардан эркин фойдалана
бошлайдилар. Бу ѐшга келиб болаларнинг гаплари қисқача ҳикояга
ўхшаб кетади. Бу даврнинг охирига бориб болалар нутқининг товуш
томони тўғри шакилланиб бўлади ва нутқлари тоза бўлади.
Тўртинчи давр – мактаб даври.
Бу даврнинг ўзига
хос томони шунда-ки, болалар нутқини
ривожланиши олдинги даврларга нисбатан онгли равшда рўй беради.
Бу даврда болалар товушлар анализи, жумлаларнинг қурилиши ва
грамматик қонунларни эгаллайдилар. Шу билан бирга бу даврда янги
нутқ тури бўлган – ѐзма нутқ катта рўль ўйнайди.
Бола нутқининг ривожланиш жараѐни ўз вақтида, тўғри
кечиши
учун махсус шароитлар зарурдир. Шундай қилиб бола руҳий ва
жисмоний жиҳатдан соғлом бўлиши лозим;
Do'stlaringiz bilan baham: