111
Нутқи умумий ривожланмаган (1 даражали) болаларни
ўқитиш.
Бу
даврнинг
асосий
вазифалари:
нутқни
тушунишни
ривожлантириш;
тақлид
қилиш
асосида
мустақил
нутқни
ривожлантириш; содда, кенг тарқалган гап устида ишлашни
шакиллантириш; диққат ва ҳотирани ривожлантириш.
Энг
биринчи
машғулотда
турли
машқлар
вариантидан
фойдаланилади.
Бунда
асосий
диққат
бола
диққатини
ривожлантиришга, ўзига қаратилган нутқни эшитишга қаратилган.
Нутқни тушунишустида олиб бориладиган иш асосан бола учун
таниш, тасаввур қила оладиган предметлар ва теварак атрофдаги
ходиса-воқеаларга асосланади.
Логопедик ишнинг бошланғич даврида кўргазмали қуроллар
асосида сўз бирикмаларини тушунтириш ишларини олиб бориш кўзда
тутилади. Логопед 2-4 сўзлардвн иборат бўлган қисқа
жумлаларни
гапиради. Жумлалардаги сўзлар турли громматик формаларда бўлади.
Бола предметлар номини импрессив нутқига ўзлаштириб боради,
секин-аста иредметлар белгисини ажратишга ўрганиб боради. Бундай
машғулотларни ўтказишда ўйинчоқлар, кийим – кечаклар, идиш –
товоқлар, озиқ – овқатлар ва бошқалар кўргазмали материаллар асосида
фойдаланилади. Шу билан бир вақтдаболаларга баъзи бир громматик
тушунчаларни тушунишни ўргатиб борилади.
Асосий эътибор от ва
феълларда бирлик ва кўплик громматик формаларни ажратишга
қаратилади; (қалам-қаламлар, копток-коптоклар, кетяпти-кетяптилар...)
Болаларда нутқ инструкциялари ҳақида анқ тушунча ҳосил
бўлганлигини уларни саволларга жавоб беришларида назорат қилиш
лозим. Бунинг учун эса предметли – вазиятларни тўғри ташкил этиш
ҳамда керакли дидактик ва ўйин материалларини тўғри танлаш лозим.
Булардан ташқари мусиқа машғулотлари, тасвирий санат фаолиятлари,
экскурсия ва сайрлардан фойдаланиш зарурдир. Машқлар
бола билан
яхши имоционал кантактга киришилганда ва бола диққати бир мақсадга
қаратилганда олиб бориш мақсадга мувофиқ хисобланади.
Болаларда актив луғат бойлигини шакилланиши учун мустақил
нутқни ривожлантириш зарурий шарт хисобланади. Логопед
машғулотларда боланинг экспрессив нутқига киритиши лозим бўлган
сўз, сўз бирикмалари ва жумлаларни айтади. Бола олдида сўзларни
фонетик жихатдан тўғри талаффуз қилиш асосий мақсад бўлиб
турмайди. Бу даврда болалар ўзларига яқин бўлган кишиларни
номлашни (ада, опа, ойи, дада...);оддий исмларни ( Лола, Вали, Умид)
айтишни ; илтимосларини айтишни ва бошқаларни ўрганадилар. Болада
катта нутқига (сўзига) тақлид қилиш имконияти пайдо бўлган, бир,
икки-уч бўғинли сўзлар устида иш олиб борилади.
112
Логопед томонидан танлаб олинган сўзлар болалар учун
тушунарли ва талаффуз қилиш қулай бўлиши керак.
Аввал тузулиши
жихатдан содда, очиқ 2 бўғинли, сўнгра бир бўғинли сўзлар танлаб
олинади. Аста секин сўзлар тузулиши мураккаблашиб боради.
Болада луғат бойлиги кам бўлса ҳам, логопед жумла тузиш устида
иш бошлаши мумкин. Жумлалар аввал 2 сўздан иборат бўлиши, сўнг
жумлаларда сўзлар сонини кўпайтириш лозим.
Ушбу даврда гаплар устида иш олиб борилганда логопед сўзларни
громматик жиҳатдан тўғри тузулишига эмас, балки громматик
формаларни тушунишни тўғри шакиллантиришга
катта этибор бериш
лозим.
Бу даврда нутқнинг товуш томонини шакиллантириш устида олиб
бориладиган
ишлардан
аввал
болада
фонематик
идрокни
ривожлантириш асосий мақсад қилиб олинади.
Бунинг учун турли маҳсус машқларни бажариш тавсия этилади:
- берилган маълум сўзни бир қатор сўзлар ичидан топиш. Логопед
машина, осмон, сичқон, мушук, кучук сўзларини айтиб боради, бола эса
кучук сўзини эшитганда байроқчани кўтариши лозим:
- айтилиши бўйича бир – бирига ўҳшаш, аммо мано жихатдан фарқ
қилинадиган сўзларни ажратиш ( куз-туз, туз-муз...).
Товуш талаффузини шакллантириш бу даврнинг асосий мақсади
хисобланмайди. Лекин бу даврда айрим артикуляци он машқларни
ўтказиш, товушларни тўғри талаффузини аниқлаш кейинчалик олиб
бориладиган индивидуал (товушлар талаффузини нутқга қўйиш бўйича)
машғулотларга қулай вазият яратган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: