Мавзу: Коррупция: намоён бўлиши ва унга қарши курашнинг



Download 130 Kb.
bet2/8
Sana10.06.2022
Hajmi130 Kb.
#650584
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Коррупция намоён бўлиши ва унга қарши курашнинг

Қадимги Миср Дастлабки (эрамиздан аввалги XXXIII-XXIX асрлар) ва Қадимги подшоҳлик даврида (эрамиздан аввалги XXVIII-XXIII асрларда) ўзининг энг юқори ва энг узоқ давом этган ривожланишига эришган. Айнан шу даврда қишлоқ хўжалигини ривожлантирган жуда катта ирригация тизими ва ёзув яратилган, фан ва хунармандчилик ривожланган. Мамлакатнинг иқтисодий қудрати улкан пирамидалар қуришга қодир бўлган ва биринчи пирамидалар қурилган. Мисрнинг бундай юксалиши уни бошқарган фиръавнларнинг I ва III сулолалари даврига тўғри келган. Фиръавнларнинг IV сулоласи бошқарувининг илк даврларига келиб Миср жамиятида кучли мулкий табақаланиш юз берган. Айримларнинг камбағаллашуви ҳисобига бировларнинг бойиши натижасида мамлакат бошқарувида олигархиянинг роли ортиб борган. Катта миқдордаги бойликлар ва ер майдонларини фиръавннинг хусусий мулки бўлганлиги, ушбу даврни тавсифловчи жиҳатлардан бири бўлган. Фиръавнларнинг шуҳратпарастлигини қондириш учун катта миқдордаги куч ва воситаларни пирамидалар қуришга жалб қилиниши нафақат давлатни заифлаштирган, балки бу халқнинг бошига оғир юк бўлиб тушган ва уни оммавий равишда камбағаллашувига олиб келган. Ушбу далиллар давлат ҳокимиятининг коррупциялашганлигидан далолат берган. Чунки, Буюк Хитой деворини қуришдан фарқли равишда, Пирамидаларни қуриш давлатнинг ҳеч бир мақсадларини кўзламаган, балки у фиръавнларни навсонияти ва шухратпарстлигини қондиришга хизмат қилган.
Ўтган даврдан ёдгорлик бўлиб қолган кўплаб ёзма манбалар қадимги ривожланиш давридаёқ коррупция мавжуд бўлганлигидан далолат беради. Қадимги Вавилоннинг (эр.ав. XXIV асрларда) архивларидан давлат бошқарувида мавжуд бўлган коррупцияга оид ҳужжат топилган. Унда баён этилишича, коррупцияга қарши курашган биринчи ҳукмдорлардан бири ҳозирги Ироқ худудида жойлашган Лагаша шаҳар-давлатининг шоҳи Урукагин бўлган. У амалдор ва судьяларнинг суиистеъмолчиликларини, шоҳ саройи аёнларининг ибодатхоналар хизматчиларидан ноқонуний мукофотлар ундиришларини йўқ қилиш мақсадида маъмурий ислоҳотлар ўтказган1.
Коррупцияга қарши кураш билан Вавилон шоҳи Хаммурапи (эр. ав. XXIII аср) ҳам шуғулланган. Хаммурапи кодексида қуйидаги матнлар мавжуд бўлган: Агарда судья ишни судда кўриб қарор қабул қилган ва иш бўйича ҳужжат тайёрлаб унга муҳр босган ҳолда, сўнгра ўз қарорини ўзгартирса, бу судьяни ўз қарорини ўзгартирганликда айблаб, у мазкур суд ишида аниқланган зарарни 12 баробар миқдорида жарима тўлаши, шу билан бирга суд йиғилишида у ўз судьялик ўриндиғидан турғазилиб ҳеч қачон суд жараёнига қайтмаслиги шарти билан ҳайдаб юборилиши лозим...2.
Эрамиздан аввалги IV асрда яшаган Македония қироли Филипп II нинг “олтинга тўлдирилган хўржинлар ортилган эшак, ҳар қандай баланд деворли қалъага кира олади - деган сўзлари, ўша даврда коррупциянинг юқори даражада мавжуд бўлганлигидан далолат беради3.
Хитой тарихида коррупциянинг юқори даражада намоён бўлганлиги хитойнинг биринчи империяси ташкил топган, яъни эрамиздан аввалги III асрнинг иккинчи ярим йиллигида мавжуд бўлган Цинь империяси даврига тўғри келади. Бу даврда ягона империянинг шаклланиши, савдо-сотиқ ва бозор муносабатларининг енгиллаштирилиши натижасида катта миқдордаги бойликлар савдогарлар, сўдхўр ва ижарачилар, ер эгалари қўлида тўпланиб қолган. Биринчи император Цинь Шихуанди катта савдогарлар, сўдхўр ва ижарачилар, ер эгалари таъсирида Хитойда кучли олигархияни шаклланиши учун шароит яратган ва унинг ўзи ҳам олигарҳлардан бири саналган. Катта миқдорда бойлик орттирган савдо-молиявий юқори табақа тез орада давлат аппаратидаги муҳим лавозимларни эгаллаган ва эски аристократик элитани сиқиб чиқарган. Бунинг натижасида аҳолидан йиғиладиган солиқлар 20 баробар ортган. Мамлакатда қулларни сотиш, қарзини тўлай олмаганларни қул қилиб сотиб юбориш авжига чиққан. Конфуцийлик ман этилган ва унинг тарафдорлари таъқиб этилган. Бундай ҳолат халқнинг норозичилигига ва унинг бир неча маротаба қўзғолон кўтаришига сабаб бўлган.
Хитойда айрим императорларнинг бошқаруви даврида олигархиянинг кучайишига шароит яратилган бўлса, айримларининг даврида эса уни чеклашга қаратилган чоралар кўрилган. Лекин доимо олигархиянинг кучайиши ва унинг давлатга бўлган таъсири ортган даврларда коррупция, жиноятчилик ва ҳалқни талаш кучайганлиги кузатилган.
Қадимги Ҳиндистонда коррупция ҳақида илк фикрлар донишманд Каутильени давлатни бошқариш санъати бўйича ёзган қўлланмаси “Каутилье Артхашастраси”да (эрамиздан аввалги IV аср) билдирилган. Унда донишманд давлатни ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва гуллаб-яшнатишда айғоқчиларнинг роли ҳақида сўз юритиб, шундай ёзган: “… махсус айғоқчилар ноқонуний бойлик орттиришда гумон қилинаётган судья ва бошқа ҳокимият вакилларини хуфиёна назоратга олишлари лозим. Бундай давлат амалдорлари айғоқчилар томонидан ноҳақ ҳукм чиқариш ёки бошқа ноқонуний ҳаракатни амалга ошириш учун пора таклиф қилиш орқали текширилиши лозим…”4.
Қадимги даврда Европа ва Ўртаер денгизи мамлакатларининг барчасида у ёки бу даражада коррупция мавжуд бўлган. Мисол учун эрамиздан аввалги III асрда мавжуд бўлган Карфаген энг коррупциялашган мамлакат ҳисобланган. Грек тарихчиси Полибийнинг ёзишича, "Карфагенда фойда келтириши мумкин бўлган ҳар қандай иш шармандалик ҳисобланмаган... Давлат мансабларини эгаллашга давогарлар очиқчасига пора бериш билан лавозимни қўлга киритганлар". Бундай ҳолат эрамиздан аввалги III асрнинг охирига келиб мамлакатда коррупция кўламининг кенгайишига, натижада ҳукумат ва сенатни аъзолари асосан савдогар олигархлардан иборат бўлган партия вакилларининг эгаллашига олиб келган. Ҳокимиятни эгаллаган олигархлар Рим билан савдо-сотиқни ривожлантириш мақсадини кўзлаб ўз мамлакатлари манфаатларини эмас, балки ўша даврда юксалиб келаётган Римнинг манфаатларини ҳимоя қилишган. Натижада Карфаген кўпгина масалаларда Римга ён бера бошлаган. Бу мамлакатнинг заифлашишига, жамиятда бирдамликнинг йўқолишига олиб келган. Бундай ҳолат Карфагенни Рим томонидан забт этилишига олиб келган.
Эрамиздан аввалги II асргача Римда коррупция кенг тарқалмаган. Кейинчалик олигархиянинг пайдо бўлиши ва унинг кўплаб аъзолари Сенатни эгаллаши билан коррупция, амалдорларнинг аҳлоқий бузилиши, бойлик ва мол-дунёга ружу қўйиши кучая борган. Бундай иллатларга қарши курашган императорлардан бири Юлий Цезар сенаторлар томонидан Сенат биносида ўлдирилган.
Рим империясида мавжуд бўлган коррупцияга қуйидаги мисолларни келтириш мумкин:

Download 130 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish