Мавзу бўйича ўз билимини мустахкамлаш учун саволлар
Валюта сўзи қандай маъноларни билдиради?
Миллий валюта деганда нима тушунилади?
Хорижий валютага қандай пул бирликлари киради?
Минтакавий валюталарнинг ривожланишидан максад нимада?
Валюта конвертацияси деб нимага айтилади?
Эркин конвертацияланадиган валюта конвертацияси қандай амалга оширилади?
Кисман конвертацияланадиган валюталар конвертацияси қандай амалга оширилади?
Конвертацияланмайдиган валюталар қандай конвертацияланилади?
Валюта муносабатлари деб нимага айтилади?
Валюта курси қандай белгиланилади?
Валюта котировкаси деб нимага айтилади?
Расмий валюта курси ким томонидан аниқланилади?
Тижорат валюта курси қандай аникланилади?
Чайков бозор валюта курси қандай амалга оширилади?
Валюта операциялари кайси конунга биноан амалга оширилади?
Жорий валюта операцияларида қандай валюта операциялари бажарилади?
Капитал ҳаракати билан боглик операциялар деганда қандай валюта операциялари тушунилади?
Хозирда Ўзбекистонда тижорат банклари томонидан қандай валюта операциялари амалга оширилмокда?
3. ХАЛҚАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАР ВА КРЕДИТ
Асосий тушунчалар
Халқаро ҳисоб-китоблар
Корреспондентлик муносабатлари
Корреспондент банк
Халқаро клиринг
Халқаро кредит
Халқаро ва минтакавий валюта-кредит ташкилотлари
3.1.Халқаро ҳисоб-китоблар тушунчаси ва уларни ташкил этиш
Маълумки, мамлакатлар ўртасида иқтисодий, сиёсий, илмий-техникавий ва маданий алоқалар натижасида пул ҳаракати келиб чикади. Масалан, ташқи савдони оладиган бўлсак, экспорт қилинган товарлар ва хизматлар учун импортер экспортерга ўз вақтида уларнинг пулини тўлаши лозим. Акс ҳолда бундай алоқалар тўхтаб қолади.
Халқаро ҳисоб-китоблар деганда бир мамлакатдан бошқа мамлакатга накд пулсиз ўтказилган тўловлар тушунилади. Халқаро ҳисоб–китоблар турли мамлакатларнинг давлат идоралари, корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва фуқаролари ўртасида амалга оширилади.
Халқаро ҳисоб-китоблар мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий, сиёсий, илмий-техникавий ва маданий алоқаларни ривожлантиришда беқиёс ўринга эгадир.
Халқаро ҳисоб-китоблар банклар орқали амалга оширилади. Бундай банклар қаторига мазкур мамлакатнинг ихтисослашган йирик банклари, хорижий капитал иштирокида ташкил этилган қўшма банклар, дунёнинг жуда кўп мамлакатларида ўз бўлинмаларига эга бўлган хорижий, минтақавий ҳамда ҳалқаро банклар кирадилар.
Халқаро ҳисоб – китобларни амалга оширувчи ҳар бир банк аввало бошқа мамлакатлардаги банклар билан ҳамкорликни йўлга қўйиши, яъни корреспондентлик муносабатларини ўрнатган бўлиши лозим.
Ушбу муносабатларни ўрнатган банклар ўзаро корреспондент банклар деб аталадилар ва улар бир–бирларининг топшириқларини бажаришга келишиб оладилар.
Масалан, Германиянинг энг йирик банки Дойче Банк ўзининг 1830 та бўлинмасига эга бўлиб, уларнинг 340 таси 32 та хорижий мамлакатларда жойлашган. Дойче Банк 184 та мамлакатдаги 4000 дан ортиқ банклар билан корреспондентлик муносабатларини ўрнатган.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган банклардан 17 таси дунёнинг деярли барча йирик банклари билан корреспондентлик алоқаларини ўрнатган. Улар қаторига ЎР ТИФ Миллий банки, «Асакабанк», «Агробанк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ипотекабанк» ва бошқалар киради. Биргина ЎР ТИФ Миллий банки дунёнинг 66 та дан ортиқ мамлакатларидаги 472 тадан кўп йирик банклар билан корреспондентлик алоқаларни ўрнатган
Халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун банк корреспондентлар бир-бирларида корреспондентлик счётларини очадилар. Бу счётлар «Ностро счёти» ва «Лоро счёти»га бўлинади. «Ностро счёт» «бизнинг счёт» маъносини билдиради. Масалан, ЎР ТИФ Миллий банки учун «Токио банк»ида очилади. «Лоро счёти» эса «уларнинг счёти» маъносини билдиради ва «Токио банк»и учун ЎР ТИФ Миллий банкида очилади. Ушбу счётлар орқали «Токио банк» ва Миллий банк мижозлар учун халқаро ҳисоб – китобларни амалга оширадилар.
Агар ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи мижозга хизмат кўрсатувчи банк хорижий банклар билан корреспондентлик мунособатлари ўрнатмаган бўлса, у ҳолда бу банк мижоз учун халқаро ҳисоб – китобларни воситачи банклар орқали амалга оширади, яъни:
Do'stlaringiz bilan baham: |