Мавзу бўйича ўз билимини мустахкамлаш учун саволлар Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришдан мақсад нималардан иборат?
Қимматли қоғозлар бозорини асосий вазифалари нималардан иборат?
Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш борасида инсоният қандай натижаларга эришди?
Қимматли қоғозлар бу қандай хужжат?
Банклар қимматли қоғозлар бозорида қандай асосий вазифаларни амалга оширади?
Банкларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятидан асосий мақсад нималардан иборат?
ДҚМО бозорини ривожлантиришдан мақсад нимада?
Марказий банк қимматли қоғозлар бозорида қандай вазифаларни амалга оширади?
Акция бозори деб нимага айтилади?
Тижорат банкларнинг акциялар бозоридаги улуши қанча?
Вексел – нима?
Марказий банк ва тижорат банклар векселлар бозорида қандай вазифаларни бажаради?
Қарз мажбуриятини ифодаловчи қимматли қоғозларга қандай қимматли қоғозлар киради?
Сертификатлар чиқаришдан мақсад нимада?
Облигациялар қандай ҳолда чиқарилади?
6. ХАЛҚАРО МОЛИЯ ВА ВАЛЮТА – КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ.
Асосий тушунчалар Халқаро ҳисоб-китоблар банки
Халқаро Валюта Фонди
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки
Жаҳон банки
Халқаро Молия Корпорацияси
Европа тикланиш ва тараққиёт банки
Осиё тараққиёт банки
6.1. Халқаро молия ва валюта-кредит ташкилотлари ҳамда уларнинг жаҳон хўжалиги тараққиётидаги ўрни Халқаро молия ва валюта-кредит ташкилотлари давлатлараро битимлар асосида валюта ва кредит муносабатларини тартибга солиш мақсадларида ташкил этилган халқаро иқтисодий ташкилотлардир.
Маълумки, 2-жаҳон уруши оқибатида урушда қатнашган мамлакатларнинг халқ хўжаликлари вайрон бўлди, уларнинг молия-кредит тизимлари издан чикди. Уруш оқибатларини тугатиш учун эса урушда иштирок этган мамлакатларнинг ўз ресурслари етишмас эди.
Ана шу сабабли жаҳондаги кўпчилик мамлакатларнинг молиявий имкониятларини бирлаштириш ва уруш оқибатларини тугатиш ҳамда халқ хўжалигини тиклашга йўналтириш зарурати туғилди.
Ана шу мақсадларда 1944 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Бреттон-Вудс (АҚШ) халқаро валюта –молия конференциясида Халқаро Валюта Фонди ва Халқаро қайта тиклаш ва тараққиёт банкини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Халқаро Валюта Фонди (ХВФ) ни ташкил этишдан мақсад, халқаро ва миллий валюта-молия тизимларини тиклаш ва барқарорлаштириш бўлса, Халқаро қайта тиклаш ва тараққиёт банки (ХҚТТБ) эса инвестицияларни кредитлашни кенгайтиришга кўмаклашади.
Европа мамлакатлари иқтисодиётининг барқарорлашуви, халқаро иқтисодий алоқаларнинг кенгайиши ва жаҳон хўжалигининг ривожланиши натижасида ХВФ ва ХҚТТБ фаолияти ҳам ўзгариб борди. Энди улар иқтисодий бўхронга учраган мамлакатларга ўз иқтисодиётларини қайта қуриш, мустақилликка эришган мамлакатларни иқтисодий ўсишларини тезлаштириш мақсадларида молиявий кўмак бера бошладилар.
Кейинги пайтларда нафақат халқаро миқёсда, балки алоҳида минтақаларда ҳам валюта-кредит муаммоларини ҳал этиш зарурати пайдо бўлди. Натижада минтақавий валюта-кредит ташкилотлари вужудга келди. Улар қаторига Осиё тараққиёт банки, Америкалараро тараққиёт банки, Африка тараққиёт банки, Европа қайта тиклаш ва тараққиёт банклари ва бошқаларни киритиш мумкин.