4. Халқаро Молия Корпорацияси (ХМК) 1956 йилда ташкил этилган бўлиб, асосий мақсади ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида хусусий сектор фаолиятини рағбатлантиришдир. ХМК капитали унга аъзо бўлган 170 дан ортиқ давлатларнинг бадалларидан ташкил этилган бўлиб, штаб-квартираси Вашингтонда жойлашган. ХМК ўз фаолияти давомида 100 дан кўп ривожланаётган мамлакатларга 1000 дан зиёд инвестиция лойиҳалари бўйича 11 млрд. АҚШ доллари миқдорида кредит берди.
Ўзбекистон ХМКга 1992 йилда аъзо бўлган. 1995 йилдан эътиборан мамлакатимизда ХМК томонидан молиялаштирилаётган лойиҳалар амалга оширилмоқда. ХМК умумий миқдори 7,2 млн. АҚШ долларини ташкил этадиган 3 та лойиҳада – «Файз» ОАЖ, «Ўзкорфармсаноат» ҚК, АБН- АМРО банкларни ташкил этишда иштирок этган.
2001 йилдан бошлаб ХМК умумий миқдори 79 млн. АҚШ долларини ташкил этадиган 14 та лойиҳада иштирок этмоқда. Бугунги кунда ХМК томонидан умумий ҳиссаси 37,5 млн. АҚШ долларини ташкил этадиган 5 лойиҳа бўйича ишлар давом эттирилмокда. ХМК Ўзбекистонда кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида «Ҳамкорбанк» орқали ўз кредит линияларини очган.
5. Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 1991 йилда ташкил этилган бўлиб, асосий мақсади Марказий ва Шарқий Европа, шу жумладан Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мумлакатларида очиқ бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотларни молиялаштиришда кўмак беришдир. Ҳозирда ЕТТБ муассислари 60 тадан ортиқ бўлиб, устав капитали 19,64 млрд -ЕВРОни ташкил этади. Штаб квартираси Лондонда жойлашган, банк ходимлари сони 1100 кишидан ортиқ. ЕТТБ 1998 йилга қадар 600 та лойиҳа бўйича 14 млрд. ЭКЮ миқдорида кредитлар берган.
Ўзбекистон ЕТТБга 1992 йилда аъзо бўлди, банкнинг 4200 та акцияси мамлакатимизга тегишлидир. Ушбу банк 1993 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ўзининг биринчи лойиҳасини амалга ошира бошлади. Ҳозирда ЕТТБ иштирокидаги умумий суммаси 1,4 млрд. АҚШ долларидан ортиқ бўлган 20 тадан ортиқ лойиҳа амалга оширилмокда Бундан 723,8 млн. АҚШ доллари миқдоридаги сумма ЕТТБ томонидан тўғридан-тўғри молиялаштирилган.
Ўзбекистонда кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ЕТТБ томонидан ЎР.ТИФ Миллий банки, «Асакабанк», «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Агробанк» лар орқали умумий миқдори 180 млн. АҚШ доллари бўлган кредит линиялари очилган.
Бундан ташкари савдони молиялаштириш мақсадида ЎРТИФ Миллий банки ва «Асакабанк» орқали 50 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит линиясини очган.
ЕТТБ «ЎзбекЛизингИнТерНешнл АЖ», АБН-АМРО банк, ЎзДЕУбанк, Минтақавий Банк Ўқув Маркази, «Зарафшон- Нюмонт», «Косонсой-ТекМен», «Строй Сервис» каби қўшма корхоналарни ташкил этишда ўз капитали билан иштирок этди.
Бундан ташқари ЕТТБ томонидан Тошкент аэропорти, темир йўлларни қайта тиклаш ва модернизациялаш, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда Сирдарё ГРЕСини қайта тиклаш ва жиҳозлаш мақсадларида 200 млн. АҚШ долларига яқин миқдорда кредит берилди. ЕТТБ ўз улуши 33,5 млн. АҚШ доллари бўлган хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш фондини ташкил этишда иштирок этмокда.
Хозирги пайтда умумий миқдори 320 млн. АҚШ доллари бўлган, 8 та лойиҳа бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмокда.
Умуман олганда, ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиётига энг кўп капитал киритаётган ҳамда кредит бераётган халқаро молия-кредит ташкилотларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |