6. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) 1965 йилда ташкил этилган, штаб квартираси Манила (Филиппин) да жойлашган. Унга 60 га яқин мамлакатлар аъзо бўлиб, улардан 14 таси Ғарбий Европа ва Америка, қолганлари эса Осиё ва Тинч океани мамлакатларидир. 1998 йилда ОТБ капитали 19 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.
Банк фаолиятининг асосий мақсади Осиёдаги ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти ва ташқи савдосига кўмаклашиш, молиявий, техникавий ва иқтисодий ёрдам кўрсатишдир. ОТБ томонидан оддий кредитлар 10-25 йилгача, махсус кредитлар эса 25-40 йилгача берилади.
Ўзбекистон Республикаси 1995 йилдан ОТБ аъзоси. Банкнинг мамлакатимиздаги фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида қишлок хўжалиги, инфратўзилмани қайта ташкил этиш, тоғ-кон саноати, газ тармоқларини қуриш, туризмни ривожлантириш, соғликни сақлаш ва экология, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, банк тизимини ривожлантириш кабиларни кўрсатиш мумкин.
Ҳозирги вақтда республикамизда ОТБ иштирокидаги умумий миқдори 387 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Банкнинг 50 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредитлари қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кичик ва ўрта хусусий тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.
Ўзунлиги 320 км. бўлган темир йўлларни қайта қуриш ва таъмирлаш учун 70 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган. Умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмалари нашр этиш тизимини такомиллаштириш учун 40 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағлар ажратилди. Автомобил йўлларини қайта тиклаш лойиҳаси бўйича 50 млн АҚШ доллари сарфланмоқда.
2000 йилда ОТБ томонидан мамлакатимизда темир йўллар тикланиши, ўрта махсус касб-хунар коллежлари ва лицейларни жиҳозлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун 177 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш маъқулланди.
Мавзу бўйича ўз билимини мустахкамлаш учун саволлар
Халқаро молия ва валюта – кредит ташкилотлари қандай максадларда тўзилган?
Халқаро Валюта фонди (ХВФ) ни ташкил этишдан максад нимадан иборат эди?
Халқаро кайта тиклаш ва тараккиёт банки (ХКТТБ) қандай ишларни амалга оширишга кумаклашади?
Қандай минтакавий валюта-кредит ташкилотлари вужудга келди?
Халқаро ҳисоб-китоблар банки (ХХБ) нинг асосий вазифалари нималардан иборат?
Халқаро валюта фонди Ўзбекистонга қандай амалий ёрдам курсатмокда?
Хозирда кайси муассалар Жаҳон банки деб аталади?
Халқаро молия корпорацияси (ХМК) фаолияти нимадан иборат?
Европа тикланиш ва тараккиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистонда қандай фаолиятлар олиб бормоқда?
Осиё тараккиёт банки (ОТБ) нинг асосий максади нималардан иборат?
Do'stlaringiz bilan baham: |