5.3. Давлат қиска муддатли облигациялар бозори.
Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда қимматли қоғозлар давлат бюджетини зарур маблағлар билан таъминлаш, молиявий тизимнинг ликвидлигини сақлаб туриш, иқтисодий фаолликни тартибга солишда мухим аҳамиятга эга. Жаҳоннинг кўпгина ривожланган мамлакатларида давлат қарзини бозор муносабатлари асосида бошққариш юзасидан бой тажриба тўпланган, ахолининг турли қатламлари ва бошқа сармоядорлар талабига жавоб берувчи бир неча хил давлат молия воситалари жорий қилинган.
Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги қонун кучга киргандан бошлаб республикада давлат қисқа муддатли облигацияларини чиқариш ва муомаласини ташкил этиш лойхаси ишлаб чиқилди. 1996 йил 26 мартда Вазирлар Махкамасининг «Ўзбекистон Республиккаси давлат қимматли қоғозларини чиқариш тўғрисида»ги қарори билан республикада давлат облигациялари бозори ташкил этилди.
Давлат қисқа муддатли облигацияларини чикаришдан мақсад, биринчидан, давлат ички қарзини пул эмиссияси ҳисобига эмас, балки бозор муносабатларига таянган воситалар ёрдамида, яъни қимматли қоғозлар чикариш йўли билан қоплаш кўзда тутилган. Бу Марказий банкка давлат бюджети тақчиллигини кредит ҳисобидан қоплашдан воз кечиш ва шу билан бирга пул кадрсизланиши даражасини пасайтириш имконини беради. Бундан ташқари, корхоналар вактинчалик бўш маблағларини муомалага киритиш эвазига кўшимча даромад олади. Иккинчидан, давлат қисқа муддатли облигацияларидан Марказий банк пул-кредит сиёсатини ўтказиш мақсадидан фойдаланади. Марказий банк иккиламчи бозорда облигацияларни ҳарид қилиш ёки сотиш бўйича операцияларни амалга ошира туриб, муомалада бўлган пул массаси ҳажмини тартибга солиб туради.
Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири – халқ хужалигини молиявий ва иқтисодий жихатдан барқарорлаштириш, зарур пул-кредит сиёсатини ўтказишдан иборат. Шу мақсадда Марказий банк ликвидликни тартибга солиб туриш учун муомалада ортикча пуллар кўпайганда иккиламчи бозорда облигацияларни сотиш ва шу тариқа ортиқча пул маблағларини камайтириш, аксинча, шароит туғилганида эса облигацияларни сотиб олиш йўли билан пул массасини кўпайтириши мумкин.
Бундан ташқари, давлат қимматли қоғозлари бўйича фоиз даражалари молия бозорининг хозирги пайтда тез-тез ўзгариб турган ставкалари учун белгиловчи (асос) вазифасини ҳам ўтайди. Марказий банк иккиламчи бозорда давлат қиска муддатли облигацияларини тегишли нархларда ҳарид қилиш – сотиш бўйича операциялар ўтказиш, фоиз даражаларини ошириш ёки камайтиришга бевосита таъсир кўрсатади. Жаҳон қимматли қоғозлари бозорининг ривожланиш тарихи шуни кўрсатиб турибдики, яхши фаолият кўрсатаётган давлат қимматли қоғозлари бозори хусусий қимматли қоғозлар бозорининг ривожланишига ёрдам беради.
Ушбу бозорда Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлиб барча юридик шахслар иштирок этиши мумкин. Шу билан бирга Молия вазирлиги – давлат қиска муддатли облигацияларининг эмитенти, Марказий банк уни жойлаштириш ва хизмат кўрсатиш бўйича бош агент, Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси давлат қиска мудатли облигациялари бозори фаолиятинининг техник ташкилотчиси сифатида хизмат қилса, банклар мазкур бозорнинг расмий дилерлари ҳисобланадилар.
Облигациялар бир йилгача бўлган муддатда чикарилади. Улар 3 ойлик, 6 ойлик, 9 ойлик ва 12 ойлик бўлиши мумкин. Вазирлар Махкамасининг 199-карори асосида чикарилган 3 ойлик облигацияларнинг номинал қиймати 1000 сўмга тенг. Улар номиналдан паст баҳода дисконт йўли билан сотилади ва муддати тугагач номинал нарх бўйича тўланади. Улар қоғозсиз, яъни электрон ёзувлар кўринишида чиқарилади. Давлат қиска муддатли облигацияларининг ҳар бир эмиссияси умумий сертификат билан расмийлаштирилади. Умумий сертификатлар икки асл нусхада бўлиб, улар молия вазирлиги ва Марказий банкда сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |