Мавзу: Кириш


Тижорат банклари кредит сиёсатининг асосий мақсади ва стратегияси



Download 3,72 Mb.
bet55/110
Sana25.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#267359
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   110
Bog'liq
пкб китоб

Тижорат банклари кредит сиёсатининг асосий мақсади ва стратегияси.

Кредит сиёсатининг биринчи навбатдаги мақсади мижозларнинг банк кредитларига бўлган эҳтиёжларини қондириш, банкнинг ўз ва жалб қилинган маблағларини қулай шарт-шароитларда жойлаштириш орқали даромадлилигини ошириш, банк акциядорларининг юқори даромад олишларини таъминлаш, ликвидлик кўрсаткичларини меъёр талаблари даражасида ушлаб туриш, кредит портфелини диверсификациялаш орқали таваккалчиликлар (рисклар)ни камайтириш, кредитлаш жараёнларида қонун ва меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилинишини таъминлашдан иборатдир.


Аввалги мавзуларда кўриб чиққан турли-туман кредит шаклларини бериш тартиби ҳам хилма-хил бўлади. Ҳар бир банк кредит бериш, расмийлаштириш ва қайтариб олиш тартибини, яъни кредит сиёсатини мустақил равишда белгилайди. Аммо шундай тартиб – қоидалар борки, уларни барча банклар ўз амалиётларида ҳеч бир ўзгаришсиз қўллаб келмокдалар, уларни ўзгартиришга ҳожат ҳам йўқ. Биз қуйидаги чизмада кредит бериш ва расмийлаштиришнинг ана шу умумий тартибини кўриб чиқамиз:


Кредит бериш ва расмийлаштириш тартиби




5.2. Кредит бериш, расмийлаштириш ва қайтариш босқичлари



  1. Кредит олувчи кредит олиш учун ўзи танлаган банкка кредит буюртмасини беради. Кредит буюртмасида кредит суммаси, муддати ва мақсади кўрсатилади, у Кредит олувчи томонидан имзоланади, ҳамда тасдиқланади.

  2. Банк томонидан кредит олувчининг кредитга лаёқатлилиги ва сўралаётган кредит самарадорлигини баҳолаш мақсадида, унинг ўтган даврдаги фаолияти тўғрисида ҳисобот ҳужжатлари талаб қилинади. Бундай ҳужжатлар таркибига йиллик ҳамда чораклик ҳисоботлар, бухгалтерия баланслари ва бошқалар киради.

Мижознинг кредитга лаёқатлилиги деганда, унинг олган кредитини ўз муддатида қайтара олиш қобилияти тушунилади. Кредитга лаёқатлиликни баҳолаш учун банк мутахассиси қарз олувчи такдим этган ҳужжатлар асосида ўнлаб кўсаткичларни аниқлайди. Бу кўрсаткичлар қаторига ликвидлик, қоплаш, ўз маблағлари, жалб этилган маблағлар, айланма маблағлар айланувчанлиги, самарадорлик коэффисиентлари ва бошқалар киради. Банк ана шу кўрсаткичлар ёрдамида қарз олувчининг молиявий ҳолатини баҳолаш билан бирга, унинг моддий – техник таъминоти, ишлаб чиқариш, маҳсулот сотиш жараёнлари, шунингдек ҳамкорлар билан алоқаларини ўрганиб чиқади.
Банк кредитдан фойдаланиш самарадорлигини махсус ҳисоб-китоблар воситасида аниқлайди. Банк қарз олувчи кўрсаткичларини ижобий баҳолаган тақдирда, унга кредит бериш, шунингдек кредит суммаси, муддати ёки фоизини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

  1. Банк томонидан кредит беришга қарор қилинган тақдирда қарз олувчи билан кредит шартномаси тўзилади. Кредит шартномаси банк билан қарз олувчи муносабатларини белгиловчи асосий ҳужжат бўлиб, унда кредит суммаси, муддати, фоизи, мақсади, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шартномани бажармаганлик ҳолларида кўриладиган жазо чоралари ҳамда бошқалар кўзда тутилади. Одатда, кредит шартномасига кредитнинг қайтарилишини кафолатловчи, кредит таъминоти воситалари – гаров тўғрисидаги шартнома ёки кафолатнома ёки суғурта ҳужжатлари-илова қилинади.

Гаров тўғрисидаги шартнома банкка кредит қайтарилмаган тақдирда, гаровга қўйилган мулкни сотиш ва кредитни қоплаш ҳуқуқини беради.
Учинчи шахслар томонидан берилган кафолатнома ёки ишонч хати кредит қайтарилмаган такдирда, улардан кредитни ундириб олишга асос бўлади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish