Мавзу: Кириш


Кредитларнинг ҳавф-хатар даражаси бўйича таснифланиши



Download 3,72 Mb.
bet50/110
Sana25.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#267359
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   110
Bog'liq
пкб китоб

Кредитларнинг ҳавф-хатар даражаси бўйича таснифланиши





Кредит
тоифалари

Таъминланганлик даражаси

Кўриладиган
зарар эҳтимоли



Заҳира яратиш даражаси

1.

Яхши

Юқори

-

-

2.

Стандарт

тўлиқ эмас

10 %

10 %

3.

Субстандарт

етарли эмас

25 %

25 %

4.

Шубҳали

паст

50 %

50 %

5.

Умидсиз

йўқ

100 %

100 %



Яхши кредитлар. Бундай кредитлар берилган мижозлар молиявий жиҳатдан барқарор, хўжалик обороти юқори даражада ўз капитали билан таъминланган, юқори самарадорлик кўрсаткичларига эга, дебитор ва кредиторлик қарзлари тўланиш муддати қисқа бўлади. Мазкур мижозлар аввал олган кредитлар ва фоиз суммаларини мунтазам равишда ўз вақтида тўлаб келганлар. Ушбу тоифадаги мижозларга берилган кредитларда қайтарилмаслик белгилари бўлмайди, яъни ҳар қандай гумондан ҳоли бўлади. Бундай мижозлар катта обрў-эътибор ва имкониятларга эгадирлар.


Стандарт кредитлар. Бундай кредитлар берилган мижозлар аввал олган кредитларини вақти-вақти билан ўз муддатида қайтара олмаганлар. Кредит муддатини ўзайтириш ҳоллари юз берган. Бундай мижозларнинг молиявий аҳволи барқарор, аммо вақтинчалик қийинчиликлар бўлиб турган. Бундай мижозларга берилган кредитларни қайтарилмаслик ҳавфи кам, яъни «минимал» бўлади. Ана шу сабабли бу кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарар 10 % атрофида баҳоланади ва уни қоплаш учун мос равишда заҳира ташкил қилинади.


Субстандарт кредитлар. Бундай кредитлар берилган мижозлар ишончли молиявий барқарорлик ва юқори даражада тўлов қобилиятига эга бўлмайдилар. Аввал олинган кредитлар ва улар бўйича ҳисобланган фоиз суммаларини ўз вақтида тўламаслик ҳоллари юз берган. Субстандарт кредитлар бўйича 25 % кредитлар қайтарилмаслиги мумкин, деб хулоса қилиниши, кўрилиши мумкин бўлган зарарни қоплаш учун 25 % заҳира ташкил қилинади.


Шубҳали кредитлар тоифасига тўлиқ таъминланмаган, қайтарилиш эхтимоли кам кредитлар киради. Бундай кредит олган мижозларнинг молиявий аҳволи беқарор бўлади. Улар фаолиятида аввал олган кредитларини ўз вақтида қайтармаслик ва кредит муддатларини ўзайтириш ҳоллари тез-тез рўй бериб турган. Бундай кредитларни қайтарилмаслик эҳтимоли юқори, аммо улар сифатига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллар мавжудлиги сабабли йўқотилган деб ҳисобланмайди. Бундай кредитлардан кўрилиши мумкин бўлган зарарни қоплаш учун 50 % миқдорида заҳира ташкил этилади.


Умидсиз ёки ишончсиз кредитлар тоифасига қайтарилиш эҳтимоли деярли йўқ бўлган, тўлиқ таъминланмаган ва қайтариш муддати 360 кундан ошган Кредитлар киради. Бундай кредитлар бўйича кўриладиган зарарни қоплаш учун 100 фоиз миқдорида заҳира ташкил этилади ва банк фойдасидан қопланади.
Берилган кредитларнинг сифатини ёмонлашиши улардан кўриладиган заҳира ажратмаларини миқдорининг ошишига олиб келади. Бу эса, тижорат банкининг кредитлаш салоҳиятини пасайтиради. Шу сабабли, қишлоқ хўжалик корхоналарининг кредитларни ўз вақтида қайтара олмасликлари уларга берилган кредитларнинг сифатини ёмонлашишига ва шунинг асосида қишлоқ хўжалик корхоналарини кредитлаётган тижорат банкларининг кредитлаш салоҳиятини пасайишига сабаб бўлади. Шунингдек, муддати ўтган фоизлар ҳам тижорат банкининг фоизли даромади ва тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан балансдан ўчирилади.
Жаҳон тиклаш ва тараққиёт банки экспертларининг тавсиясига кўра, кредитлардан кўрилган зарарларни қоплашга мўлжалланган заҳира ажратмаларининг йиллик миқдори тижорат банки активларининг ўртача йиллик миқдорининг 0,5 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Агар бу кўрсаткич 0,5 фоиздан ошиб кетса, бу ҳолат, тижорат банки кредит портфелининг сифатини сезиларли даражада ёмонлашганлигидан, банкнинг кредитлаш салоҳиятининг пасайганлигидан далолат беради.
Кредитларни ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш кредитлаш жараёнини ташкил этишнинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.



Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish