Мавзу: Кириш


Халқаро молия ва валюта –кредит ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг улар билан ўзаро ҳамкорлиги



Download 3,72 Mb.
bet101/110
Sana25.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#267359
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   110
Bog'liq
пкб китоб

6.2. Халқаро молия ва валюта –кредит ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг улар билан ўзаро ҳамкорлиги
Аввал маълумот берганимиздек, ҳозир жаҳонда ўнлаб халқаро ва минтақавий валюта-кредит ташкилотлари фаолият кўрсатмоқдалар. Биз уларнинг айримлари тўғрисида тўхталиб ўтамиз:
1. Халқаро ҳисоб-китоблар банки (ХҲБ) биринчи халқаро банк бўлиб, 1930 йилда Англия, Франция, Италия, Германия, Белгия ва Япония Марказий банклари ва Морган банкирлик уйи бошчилигидаги бир гуруҳ Америка банклари ташаббуси билан Швейцариянинг Базел шаҳрида ташкил этилди.
ХҲБнинг асосий вазифаси марказий банклар ва улар ўртасидаги ҳисоб-китобларни мувофиқлаштириш бўлиб, у асосан Ғарбий Европа банкларини бирлаштирди. ХҲБ Европа валюта тизими мамлакатлари орасидаги ҳисоб-китобларни ишлаб чиқди. ХҲБ депозит, ссуда, валюта ва фонд операцияларини бажаради.
Ҳозирда ХҲБнинг аъзолари қаторига 30 дан ортиқ, шу жумладан собиқ социалистик мамлакатлар-Албания, Венгрия, Болгария, Польша каби мамлакатларнинг Марказий банклари киради. ХҲБ Ғарбий Европа минтақавий банкидан халқаро валюта –кредит ташкилотига айланди. Одатда «ХҲБ- Марказий банклар банки» дейишади.
2. Халқаро Валюта Фонди (ХВФ) Бирлашган миллатлар ташкилотининг махсус муассасаси сифатида ўз фаолиятини 1947 йилда бошлади. Унинг штаб квартираси Ню-Йоркда жойлашган. ХВФ капитали иштирокчи –мамлакатлар бадалларидан ташкил топади. ХВФ бошланғич даврда 49 та мамлакатни бирлаштирган ва 7,7 млрд. АҚШ доллари миқдорида капиталга эга бўлган бўлса, унинг аъзолари сони- 155 тадан ошиб, капитали эса 90 млрд. АҚШ долларидан щтди.
ХВФнинг асосий вазифалари халқаро савдо ва валюта ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашиш, валюта барқарорлигини қўллаб-қувватлаш, валюта чекловларини бартараф этиш ҳамда аъзо мамлакатларга кредит ресурсларини беришдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси 1992 йилдан эътиборан ХВФ аъзосидир. ХВФ томонидан мамлакатимизда иқтисодиёт, молиявий сектор ва статистика соҳасидаги ишлар, валюта ва ташқи савдо тизимларини эркинлаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқишга амалий ёрдам берилди.
ХВФ томонидан банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини тайёрлаш, халқаро андозаларга жавоб берувчи бухгалтерия ҳисоб-варақларининг янги режасини ишлаб чиқиш, ҳисоб ва ҳисоботларнинг янги тизими ҳамда электрон тўловлар тизимини жорий этиш, статистик ахборотни йиғиш тизимини такомиллаштиришда яқиндан ёрдам берилди.
ХВФ томонидан Ўзбекистонга умумий миқдори 165,2 млн. СДР миқдорида кредитлар берилди. Ушбу суммадан 99,17 млн. СДР тўзилмавий ўзгаришлар механизми доирасига ва 65,45 млн. СДР «Стендбай» кредитларига тўғри келади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish