титрлаш, электр ўтказувчанликни, иссиқлик ўтказувчанликни, синдириш кўрсаткичини ўлчаш, хромотографик, ИКС, ЭПР, ЯМР ва б. қ).
Мувозанат константани аниқлашнинг яна бир усули шу кимёвий реакция амалга ошадиган гальваник элемент тузилади ва унинг электр юритувчи кучи ўлчанади. Электр юритувчи куч ва Гиббс энергияси орасидаги боғлиқликдан фойдаланиб мувозанат константаси аниқланади.
Бу усул орқали анча яхши, аниқ натижалар олиш мумкин. Лекин, кўпгина кимёвий реакциялар учун гальваник элемент тузиб бўлмайди ва бу усулни қўллаб бўлмайди.
Кимёвий реакция мобайнида Гиббсэнергиясини ўзгаришини реакциянинг иссиқлик эффекти ва энтропиясини ўзгаришини аниқлаш орқали ҳам топса бўлади. Ундан мувозанат констатаси хисоблаб топилади.
Кимёвий термодинимика тажрибалар ўтказмасдан туриб кимёвий реакциялар мувозанат константаларини аниқлаш имконини беради. Бу термодинамиканинг катта ютуқларидандир.