Мавзу. Жаҳон динлари: буддизм ва христианлик Режа


муқаддас руҳнинг ўзаро муносабатидир



Download 0,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/17
Sana24.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#226854
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
4-маъруза. Жахон динлари, буддизм ва христианлик.

муқаддас руҳнинг ўзаро муносабатидир. Ўғил Исо баѐн қилинган 
таржимаи ҳолига кўра ота-худодан, муқаддас руҳ ҳам ота-худодан яратилган 
(проваслав йўналиши таълимоти), (католицизмда эса ота-худо ва ўғил-худо 
ҳам худодан туғилган).
Худонинг мужассамланиши ѐки Исонинг икки моҳияти – одам 
моҳияти, худо моҳияти ҳақида, "Гуноҳни ювиш", яъни Исонинг ўзини 
ихтиѐрий тарзда курбон қилиши" ҳақидаги таълимот билан мустаҳкамланган. 
Христианлик муқаддас руҳ – ота худо, бола худо ва мукаддас руҳ – уч юзли 
худо тўғрисидаги таълимоти, тарғиботи, ташкилотчилиги, жаннат ва дўзах, 
охират яъни дунѐнинг охири борлиги, Исонинг қайта тирилиши ҳақидаги ва 
бошқа ақидаларни ўз ичига олади.
Христианлик давлат дини деб эълон қилингандан сўнг, 325 йили 
император Константин бошчилигида Никей шаҳрида христианларнинг 1 
жаҳон йиғилиши бўлган. Йиғилиш христиан динининг қонун-қоидаларини 
ишлаб чиққан ва худони уч шахснинг (ота худо, ўғил худо, рух худо), 
бирликда ифодалаиишидир деб уқтирган. 381 йили христианларнинг 
Константинополда бўлиб ўтган II жаҳон йиғилишида чўқиниш ва тирилиш 
ҳақидаги янги ақида қабул қилинган. 
Ота худо табиат, одам ва фаришталарни яратган, деб ҳисобланади. Исо 
ўғил худо ҳисобланган. Худонинг гавдаланиши ақидасига кўра, Исо 
худолигича қолган ҳолда Мария (Марям ѐки Биби Марям) исмли қиздан 
туғилган одам ҳам бўлиб колган. Бутга парчинланган худо Исо тортган 
азоблари ва ўлими билан ўзини одамларнинг гунохлари учун ота худога 
қурбон қилган ва шу билан гуноҳини ювган. Ушбу ақидага қўра, Исо 
одамзодга гунохлардан халос бўлиш йўлини кўрсатиб берган. Исонинг 
тирилиши ақидаси келгусида ҳамма одамлар тирилишининг гарови, деб 
эълон қилинган. У тирилгандан сўнг осмонга – ота худо ҳузурига 


чиққанлиги, яъни осмонга чиқиб тушиши (исломда меърож) ақидаси бу 
дунѐдаги хаѐт охиратдаги мангуликка нисбатан ҳеч нарсага арзимайди, деб 
уқтиради.
Христианликда нймон калимаси "ягона, муқаддас собор ва опостол 
чсркови"га ишонишни, чўқинтириш зарурлигини тан олишни, қиѐматда 
ўликларнииг тирилишига, шундан сўнг савоб эгаларига мангу рохат-фароғат 
кўриш, гуноҳкорларга доимий азоб-уқубат тортиш даври келишига 
ишонишни буюради. 
Диний ғоялар таркиб топиши билан бир қаторда христиан ибодат 
маросимлари ҳам шаклланиб борган. Христиан маросимчилигининг энг 
муҳим эпементлари сирли ибодат (таинстволар) деб юритилади. Булар 
қаторига 
чўқинтириш 
(сувга 
шўнғитиб 
олиш), 
миропомазание 
(чўқинтирилган кимсага хушбўй катрон-миропа суртилгач, "мукаддас 
руҳ"нинг ҳузур-ҳаловати унга ўтиши); евхаристия ѐки причишение (нон ва 
винони Исонинг танаси ва қони деб тасаввур этган ҳолда истеъмол қилиш), 
тавба қилиш (диндорнинг руҳоний воситасида худодан кечирим сўраши ва ўз 
гуноҳларини унга айтиб бериши), никоҳ, руҳонийликка фотиҳа бериш, 
соборлаштириш, яъни беморни муқаддаслаштирилган зайтун мойи – елега 
бўяш кабилар киради.
Христианликнинг бош ибодати литургия (обедня, месса) бўлиб, у ҳар 
хил афсунгарликлар, музика чалиш, ашула айтиш, "муқаддас" ѐзувларни 
ўқиш, қад букиб таъзим бажо келтириш, шам ва чироқларни ѐндириш, 
хушбўй нарсаларни чекиш билан қўшиб олиб бориладиган диний амаллардан 
иборат. 
"Муқаддас учлик"нинг хар бирини, Биби Марямни улуғлаш "худога 
хуш келган авлиѐларга", худо ярлақаганларга ҳам сиғинишни келтириб 
чиқарган. Христиаиликда бугга чўқиниш ҳам муҳим ўринни эгаллайди. Унда 
пасха (Исонинг тирилиши), тариқа (ѐки пятидесятница), рождество (Исонинг 
туғилиши) ва бошқа байрамларга катта ўрин берилган. 

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish