Мавзу. Жаҳон динлари: буддизм ва христианлик Режа


дунё  буддистларининг муқаддас жойига айлантирилган



Download 0,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/17
Sana24.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#226854
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
4-маъруза. Жахон динлари, буддизм ва христианлик.

дунё 
буддистларининг муқаддас жойига айлантирилган. 
Буддизм руҳонийлари халқаро миқѐсда унинг мавқеини кучайтиришга 
ҳаракат қилмокдалар. Шу мақсадда Буддизмнинғ турли ташкилотларини 
бирлаштирмокдалар, 
буддистларнинг 
халқаро 
конференциялари, 
съездларини мунтазам ўтказмоқдалар. 
Буддизмнинг бир неча халқаро ташкилотлари мавжуд. Шулардан энг 
йириги Жаҳон буддистлари қардошлигидир. У 1950 йили тузилган. 1956 
йили отахон буддистларининг бу дин пайдо бўлганлигининг 2500 йиллиги 
нишонланди. 
Марказий Осиѐда бир неча юз мингдан иборат корейс миллатига 
мансуб кишилар яшайди. Уларнинг оилавий-маиший анъаналари, миллий 
удумларининг айрим таркибий қисмлари маҳаяна (Шимолий) кўринишдаги 
Буддизм таъсирида шаклланган. Ҳозирги вақтда бу минтақада, айниқса 
Ўзбекистонда корейс буддистларни христианлик таъсирига олишга 
қаратилган ҳаракатлар авж олмоқда. 
3.Христианлик дини таълимоти. 
Христианлик (Насронийлик) жаҳон динларидан бири бўлиб, эрамиз 1-
асрининг 2-ярмида Рим империясининг шарқий вилоятларида кўп худолик 
динлари ўрнига қуллар ва мазлум элатларнинг дини сифатида якка худолик 
(монотеистик) тарзда шаклланган. Христианлик Фаластин ва Ўрта Ер 
денгизи яҳудийлари динлари доирасида вужудга келган; ўнлаб йиллардан 
кейин эса бошқа, асосан географик жиҳатдан қаралганда Рим империяси 
билан боғлиқ ѐки унинг сиѐсий ва маданий таъсирида бўлган халқлар 
орасида тарқалган. Янги ва энг янги тарих даврларида у мустамлакачилик 
сиѐсати ва миссионерлик натижасида Европадан ташқарига ҳам тарқалган. 
Христианлик Европа, Америка, Австралия ҳамда қисман Африка ва Осиѐ 
қитъаларига тарқалиб дунѐ халқларининг деярли учдан бирини (2 


миллиарддан кўпини) ташкил этиб, жаҳон динлари ичида энг йириги 
ҳисобланади. 
Христианлик вужудга келишини Библиянинг хабар беришича, Иисус 
Христос (Исо пайғамбар) фаолияти билан боғлаб тушутирилади.
Абу Райхон Беруний насроний номининг келиб чиқиши ҳақидаги “Исо 
пайғамбар, Тангри учун ким менга ѐрдамчи бўлади, деганида хаворийлар, биз 
Тангри учун ѐрдамчи бўламиз, деганлар. Шунга кўра, насроний сўзи арабча 
бўлиб, ѐрдам, кўмак сўзиданн олинган” деган фикрни рад этиб, бу сўз 
Носирага, яъни, Исо пайғамбар туғилган қишлоққа нисбатдир
1
, дейди. 
Христианликнинг вужудга келишида шарқ динларининг ҳам таъсири 
бўлган. Жумладан, мисрликларнинг Осирис ва Исида, эронликларнинг 
Митра, яҳудийликнинг Мусо ҳақидаги ривоятлари, охират тўғрисида хикоя 
килувчи ҳар хил ривоятлар ҳам христианлик таълимотига киритилган. 
Христианликдаги одам-худо тўғрисидаги тушунчани ишлаб чиқишда 
ягона империяга бирлашган Рим императорларининг якка Худолик 
тўғрисидаги ички сиѐсати ҳам катта таъсир кўрсатган. Шу мақсадда 
императорларга ва Рим шаҳри худоларига сиғиниш юзага келган. 
Лекин шаклланаѐтган христиан мафкураси асосида биринчи галда 
яхудийлик монотеизмининг "Қадимги аҳднома" китобига кирган барча 
"муқаддас ғоялар", яъни Ерни Худо яратганлиги, ўсимлик ва
ҳайвонот 
дунѐсининг вужудга келиши, инсоннинг яратилиши, унинг тили, ахлоқи, 
ҳуқуки, охират роҳатлари ҳақидаги ғоялар катта рол ўйнаган. 
1947 йили Ўлик денгиз қирғоғидаги Қумрон яқинида қадимги 
қўлѐзмалар топилган эди. Булар ҳукмрон жамоанинг диний таълимотлари - 
яхудийлик ва христианлик ўртасидаги оралиқ бутунни ташкил қилганлигини 
кўрсатмоқда. 
Шундай килиб, христианлик Рим империясида яшаган кўпчилик 
элатларнинг динлари, ривоятлари, урф-одатлари асосида ташкил топган. Бу 
дин дастлаб қуллар, эзилган камбағалларнинг талабларини, "халоскорлик" 
ғояларини ўзига сингдирган дин сифатида вужудта келган. Кейинчалик 
унинг ижтимоий, диний структураси ўзгариши билан ҳукмрон табақалар 
қўлида мазлум халқларни эксплуатация қилишнинг ғоявий қуролига 
айланган. 
Ўша даврда жамиятда юзага келган ҳукмрон доиралар билан мазлум 
халқлар ўртасидаги зиддиятни юмшатишга хизмат қилиши мумкин бўлган 
христианликдаги диний ғояларни хисобга олган император Константин 324 
йили бу динни давлат дини деб эълон қилган. 325 йилда унинг кўрсатмаси 
билан Никей саборида христианларнинг 1-йиғини бўлиб ўтган. Унда 
епископлар ва илоҳиѐтчилар христианликнинг асосий ақидаларини 
тасдиқлаб, черков ташкилотини такомиллашган ҳолга келтирганлар. 
Шундан буѐн, даврлар ўтиши билан христианлик бутун Европа, 
Шимолий ва Жанубий Америка, Африка, Австралия қитьаларига ѐйилган. 
1
Беруний. Абу Райхон. Қадимги халқлардан қолган ѐдгорликлар. Т.1. Т.: Фан, 1968. – Б. 244. 


Кейинчалик Марказий Осиѐ республикалари худудларига ҳам қисман етиб 
келган жаҳон динидир. 
Христианликнинг муқаддас диний ѐзуви – Библиянинг иккинчи қисми 
– "Янги ахднома" бўлиб, у эрамизнинг I-II асрларида грек тилида яратилган.
Библиянинг христианлик пайдо бўлмасдан бирмунча олдин яратилган 
1-қисми "Қадимий ахднома" деб аталиб, у яхудийликнинг муқаддас ѐзуви 
ҳисобланади. Библиянинг иккинчи қисми – "Янга ахднома" деб аталиб, у 
христианликнинг муқаддас ѐзуви деб ҳисобланади.
"Янги ахднома" 27 китоб (боб)дан ташкил топган. Унинг таркибига 4та 
"Инжил" (Евангилие, яъни Хушхабар), ҳаворийларнинг (Исо шогирдлари, 
христианликнинг дастлабки тартиботлари) амаллари, 21 рисола ва Иоаннинг 
"Вақийномаси" киритилган. 
Христианлик бошқа жаҳон динлари каби мутлақ, абадий, ўзгармас 
кароматни, билимни, бенихоя қудратнинг эгаси бўлган якка худо ҳақидаги 
ғояни 
асослайди. 
У 
уч 
кўринишдаги 
якка 
худони 
ўзида 
мужассамлаштирганлик ақидасини яратган. Уч кўринишдаги худо ҳақидаги 
таълимотга биноан, худонинг ички ҳаѐти сабаби ўз-ўзидан мавжуд бўлган 
учликдаги уч асос ѐки "муқаддас учлик" бўлган – ота-худо, ўғил-худо ва 

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish