«Тирилиш» (Воскресение) (Лев Николаевич Толстой)



Download 0,63 Mb.
bet1/7
Sana16.03.2022
Hajmi0,63 Mb.
#498604
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
(Тарихдан) 3 та китобнинг қисқача таьлқини


Odamning umri nima, degan savolga javob topib berish qiyin. Inson munosabatlari shunchalar turfa, tabiati, fe’l-atvori shunchalar rang-barang va murakkabdirki, hatto eng mukammal, eng zamonaviy kompyuter sistemalari ham eng oddiy inson tabiatining umumiy chizig‘ini ajratib berolmaydi.
Tavba — bu hayot tajribasi ko’paygan sayin ortib boraveradigan vijdon qiymati, qo’lga kiritiladigan qiymat, inson aql-idroki tomonidan tarbiyalanadigan, parvarishlanadigan qiymat ekan. Odam bolasidan boshqa hech kimga pushaymonlik hissiyoti berilmagan. Tavba -inson ruhining o’zi haqidagi abadiy va hech o’zgarmas g’amxo’rligidir.


«Тирилиш» (Воскресение)
(Лев Николаевич Толстой)
1889-1899 йил

Киборлар жамиятининг аъзоси бўлган Нехлюдов никоҳланмаган ота-онадан туғилган, вояга етгач исловатхонадан паноҳ топган, охир-оқибат каторгага ҳукм қилинган Катерина Маслованинг тақдирида ўзини айбдор деб ҳисоблайди. Виждони олдидида жавоб берар экан, у қизга яхшилик қилибгина ўзини маънавий азоблардан халос қилиши , керак бўлса унга уйланишга аҳд қилиши китобхонни инсон руҳининг нақадар улуғворлигини тан олишга чорлайди. 


Севимли адибимиз Асқад Мухтор таъбири билан айтганда, "Толстой- буюк халқнинг қалби ва овози, эзгулик ва мардлик тимсоли. У битмас-туганмас хазина , ҳамма жойда ҳозиру нозир виждон ҳакамидир. Бу -доимий ташналик, бир умр изланиш, руҳий безовталик . Қадимги юнонларнинг Гомер ҳақида айтган гапини Толстойга ҳам қўллаш мумкин: у шундай саҳоватли бойликки, қанча олишга қурбинг етса, шунча беради"
Лев Николаевич Толстойнинг энг охирги романи. Толстой даҳосининг 10 йиллик меҳнати (1889 ─ 1899) самараси ўлароқ дунёга келган асарда адиб ўз замонасидаги воқеликни тасвирлаган бўлса-да, инсониятнинг барча замонларига хос муаммоларни очиб берган.

Иллюстрация: Борис Пастернак
Сюжет линияси ҳақида
Насаб жиҳатидан дворянлардан бўлган Толстой ўз асарларида, асосан, олий табақа вакилларининг ҳашамдор, кўзни қамаштирадиган жимжимали ҳаётини тасвирлайди. «Тирилиш»да эса бу анъанадан ярим қадам чекинган ҳолда оддий рус халқининг кулранг бўёқли ҳаёти ҳам очиб берилган. Роман князь Дмитрий Иванович Нехлюдовнинг ўзи учун ҳаёт ҳақиқатини кашф этиши тўғрисида.
Князь бойвучча аммаларининг қўлида «ярим оқсоч, ярим асранди» бўлиб катта бўлган Катерина Маслова (Катюша)ни учратиб қолади. Катюша хулқи ҳаминқадар бўлган онадан ва тайини йўқ лўли отадан дунёга келган. Бойвучча графинялар эшигида хизмат қилиб катта бўлади ва кунларнинг бирида ўз бекаларининг меҳмонга келган хушсурат жияни ─ князь Нехлюдов билан тўқнашиб қолади. Аввалига улар бир-бирига маънавий эҳтиёж, пок муҳаббат билан боғланади. Ҳарбий хизматга бориб, «катталар ҳаёти» билан танишгач, Нехлюдов мутлақо бошқача атворга эга бўлиб икки йилдан сўнг қайтади, бу гал Катюшага шаҳвоний ҳирс, жисмоний талпиниш билан қарай бошлайди ва.....уни йўлдан уради. Бу айбини эса қизнинг қўлига 100 сўм тутқазиш билан «ювгандек» бўлади, чунки унинг наздида, «ҳамма шунақа қилади, бу табиий...». Ва қизни ёлғиз ташлаб, ўзининг ҳашаматли ҳаётига ғарқ бўлади.
Бўйида бўлганини англаган Катюша эса боладан «қутулиб олгач» ёмон йўлга кириб кетади, исловотхонада кун кўра бошлади. Кунларнинг бирида англашилмовчилик туфайли савдогарнинг ўлимида айбланиб, суд қилинади. Чархи кажрафторнинг иши билан, бу судда маслаҳатчилар таркибида Нехлюдов ҳам бор эди. Қизни таниган Нехлюдов унинг бу йўлга кириб кетишига ўзининг уни йўлдан ургани сабаб бўлган деган хулосага келади, гуноҳини ювиш учун судья ва маслаҳатчиларнинг ҳафсаласизлиги натижаси ўлароқ ноҳақ каторгага ҳукм қилинган қизни қутқаришга, унга уйланишга аҳд қилади.
Қизни қамоқдан чиқариб олишга ҳаракати давомида ҳибсхоналардаги аҳвол, арзимаган ҳаракат ва бахтсиз тасодиф натижасида қамалганларнинг тақдири билан таниша боради, судья, прокурор, адвокат, терговчи, ҳибсхона раҳбари ─ барчасининг инсонлар тақдирига ўта адолатсиз ва бефарқ қараши, бир матоҳдек муносабатда бўлишига, ночор кишилар ҳаётининг турмада чириб кетиши оддий ҳолга айланганига гувоҳ бўлади. Жамиятда бундай ҳол юзага келишига туртки бўлган факторларни ва айбдорларни излайди, бунинг баробарида ўз шахсиятида ҳам катарсис жараёни кечади.
Қамоқ ҳаёти унда бевосита яшаётган Катюша ва ҳибсдагилар учун нажот йўлини излаган Нехлюдов ҳаётида туб бурилиш ясайди, «тирилиш» ─ жисмоний эҳтиёжларга қурилган, тизгини нафс қўлига тутқазилган ҳаётдан маънавий поклик, инсоний олийжанобликка ўтиш жараёни бошланади.
Асарда ўқувчи эътибори икки параллел жараёнга қаратилади: инсон нафси ва ички «мен» ўртасидаги кураш ҳамда жамиятдаги адолатсизликлар, жиноятчиликнинг урчиши сабаблари.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish