2-ал-Бақара сурасида
қурбонлик қилиш (2-суранинг 196-ояти) ҳақидаги қоидалар киритилган
(2-суранинг 178-187-оятлари)
Пора бериш ва пора олиш таъқиқланган (2-суранинг 188-ояти).
Кайф қиладиган ичкилик ичиш номаъқул дейилган, майсир (араблар ўртасида кенг тарқалган қимор ўйини) таъқиқланган (2-суранинг 219-ояти)
Оила-никоҳ қоидалари, маҳр бериш, талоқ, уч талоқ, эрдан ажралган ёки эри ўлиб бева қолган аёлларнинг кутиш муддатлари (аддат-идда), фарзандни эмизиш, оталик-оналик ҳуқуқи каби (2-сура 226-243-оятлар)
4-ал-Нисо
оила, никоҳ, ворислик, етим-есирлар ҳуқуқи
Мукаммал янги қонун-қоидалар (4-суранинг 1-39, 127-130-оятлар)
жиҳод урушларида иштирок этиш, шаҳидлар ва уларнинг оилалари ҳақидаги қоидалар ваҳий этилган (4-суранинг 71-104-оятлари)
4-ал-Нисо 3-оят «Оят ат-таадуд аз-завжот» (кўп хотинлилик ҳақидаги оят)
«Ва ни хифтум алло тукситу фи-л-ятомо фанкиху мо тоба лакум минан-нисон масно ва сулоса ва рубоъа, фа ин хифтум алло таъдилу фа-вохидатан ав мо малакат аймоникум, золика адно алло таъулу»
«Агар етимларга нисбатан адолатсизликдан қўрқсангиз, у ҳолда ўзларингизга ёққан аёллардан иккитасини, учтасини, тўрттасини никоҳингизга олингиз. Уларга нисбатан тенг бўлолмасликдан қўрқсангиз, унда фақат биттасига, ёки ўз қўл остингизда бўлганларга никоҳланингиз. Бу адолатдан четланмасликка яқинроқ»
Бу масалада мусулмонларга ибрат бўлиш учун пайғам-барнинг ўзи Уҳуд жангида яраланиб, кейин вафот этган яқин сафдоши Абу Салама ибн Абдул Асаднинг хотини Улима Саламага 626 йилнинг март ойида уйланади ва унинг етим қолган икки ўғилчасини ўз тарбиясига олади.
Хандак жанги ва Худайбия аҳдномаси
627 йилнинг март-апрель ойларида юз берган «Хандак жанги» ислом тарихида муҳим роль ўйнади.
Маккада Абу Суфъён 10000 кишидан иборат аскар тўплади, Муҳаммад пайғамбар эса 3000 аскар тўплай олди. У Мадина атрофига хандак, яъни сув билан тўлдирилган чуқурлик қаздирди. У 7 км узунликда ва 4 метр кенгликда эди. Абу Суфъён қўшини 627 йилнинг 31 мартида Мадинага етиб келиб, мудофаа иншоотларини кўриб ҳайратга тушади. У ўз қўшини билан Мадинани қамалга олади, қамал 15 кун давом этади. Натижада Абу Суфъён 14 апрелда қамални бекор қилиб чекинишга мажбур бўлади. Мадиналиклар жангда ғалаба қилади.
Хандак жангидан кейин арабларнинг исломга кириши кучайди. Мадинада диний ва сиёсий-маъмурий тартиблар, аҳлоқий масалалар мустаҳкамланди
Do'stlaringiz bilan baham: |