Мавзу: Ислом (8 соат) Режа Исломнинг вужудга келиши


йилнинг июль ойида Абу Толиб вафот



Download 0,87 Mb.
bet7/23
Sana31.05.2023
Hajmi0,87 Mb.
#946924
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
8-11 мавзулар

619 йилнинг июль ойида Абу Толиб вафот қилади, икки ойдан сўнг эса Хадича ҳам оламдан ўтади. Ҳошимийлар хонадонига Абу Лаҳаб бошлиқ бўлиб қолади. У Муҳаммадни уруғ ҳимоясидан маҳрум, деб эълон қилади. Бу ҳолат Муҳаммад ҳаётини хавф остида қолдиради. У асранди ўғли Зайд билан яширин ҳолда Маккадан чиқиб Тоиф шаҳрига йўл олади. Лекин тоифликлар уларни масхаралаб, тошбўрон қилиб ҳайдайдилар. Муҳаммад ғоятда оғир руҳий ҳолатда орқага қайтади. Сўнг у Хиро ғорига яширинади. Обрўли Навфал авлодидан бўлган Мутъим Ибн Али Муҳаммадни ўз уйига қабул қилади.
Пайғамбарнинг тарғиботи 620 йилнинг июль ойида Ясриб шаҳридан хажга келганларга катта таъсир кўрсатади. Хаждан қайтиб борганлар орқали Ясриб аҳолиси ўртасида бу тарғибот ҳақида ижобий фикр ёйила бошлайди. Ясрибликлар Муҳаммадни сафдошлари билан ясрибга таклиф қилишиб, агар пайғамбар «ҳакам»лик қилишга кўнса, ясриб аҳли исломни қабул қилиб, пайғамбарни ўзларига бошлиқ этиб сайлашларини ваъда берадилар.
Муҳаммад Абу Бакр билан яширин равишда Ясрибга жўнаб кетиб, 16 кун йўл босиб 622 йил 20 сентябрда ясрибга эсон-омон етиб келадилар. Пайғамбарнинг ҳижрати Рабиъ ул-аввалиинг 8-куни - милодий 622 йил 20 сентябрда бўлади. Шу йилдан бошлаб ҳижрий йил ҳисоби бошланди. Ушбу йили биринчи мусулмонлар масжиди қурилди.
Ислом учун курашнинг Мадина даври
Муҳаммад ва унинг сафдошлари «муҳожирлар», яъни кўчиб келганлар, ясриблик мусулмонлар эса «ансорлар», яъни «ёрдамчилар», деб ном олдилар. Улардан Муҳаммад пайғамбарга энг яқин турган ва маслаҳатчи бўлган бир гуруҳи «саҳобалар» (кўплиги «асхоб»-сафдошлар) деб аталади.
Кейинчалик Ислом адабиётида Макка ва Мадина Исломнинг муқаддас маркази сифатида «Маккаи мукаррама» «Мадинаи мунаввара» деб аталадиган бўлди.
Муҳаммад Мадина Марказидаги майдонда ўз издошлари билан жума намозини ўқийди ва шундан бошлаб барча мусулмонлар тўпланиб (жамоат бўлиб) Муҳаммад пайғамбар имомлигида намоз ўқиши анъанага айланади.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish