Мавзу: инглиз ва ўзбек тилларида род (gender жинс) семантикасининг ифодаловчи воситалар қиёсий таҳлили ва таржима муаммолари



Download 398 Kb.
bet5/7
Sana24.02.2022
Hajmi398 Kb.
#254786
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ROD VA JINS Imuborakopa ishlari

ЛЕКСИКСЕМАНТИК УСУЛ

1) ўғил – қиз тоға – хола


Ота – она эркак – аёл
2) Карим – Карима
Нодир – Нодира
Салим – Салима
Шоир – Шоира
СИНТАКТИК УСУЛ

3) эркак мушук – урғочи мушук.


Морфологик усулдаги – х аффикчи араб тилидан кириб келган бўлиб, ўзбек тилида маҳсулдор эмас. Қўлланилиш имкониятлари чегараланган.
Бундан ташқари исмларга – ой, - бек, - жон, - хон кабиларни қўйиш билан ҳам жинслар аниқланиши мумкин.
Умуман олганда жинс категорияси муаммоли бўлиб, тилларда чап – кашликларни келтириб чиқаради. Юқорида айтиб ўтканимиздек баъзи тилларда мужской родда ҳисобланадиган отлар бошқа тилларда женский родда деб талқин қилинади. Бу масала соф инсоний ҳодиса ўлароқ таржимашуносликда ҳам муайян қизиқиш уйғотади. Нега деганда, таржимонлар ўзларининг фаолиятларида бундай тил ҳодисасига тез-тез дуч келиб турадилар. Бундан ташқари, ижод аҳли тилларнинг бу хусусиятларига бефарқ қарамаганлар. Сўзларнинг тилда қайси жинсга мансуб деб топилишидан фойдаланиб, ўша сўзлар ифодаланган предметларни тавсифлаганлар, жонлантирганлар, уларни бирор тимсолга айлантирган ҳолда маънодор қилганлар.
Тилларнинг жинс белгисига қараб бир-биридан фарқланиши ва бу нарса турли миллат вакиллари ўртасида гоҳо тушунмовчиликлар туғдириши мумкин.
Турли тиллардаги жинс хусусияти таржимонлар олдида баъзан ўтиб бўлмас тўсиқлар хосил қилиниши “лисоний ғов”ларни келтириб чиқаради.
Генрих Гейненинг “Ёввойи шимолда” шеъри кўпгина шоир таржимонлар томонидан рус тили, ўзбек тилига кўчирилди. Лекин ажабланарлиси шундаки, уларнинг ҳар бирида қисман бўлса ҳам ўзгариб кетган. Бунинг асосий сабаби род категорияси туғдирган мушкулликдир. Рус адабиётида бадиий таржимада род категорияси туғдирган мушкулликни акс эттирувчи бир мисол. Улуғ немис шоири Генрих Гейненинг “Қарағай билан Пальма” номли шеърида ўз маъшуқаси Пальмадан абадий жудо бўлган аниқ Қарағай тасвирланади.
Бу ажойиб шеърни рус тилига ўгираркак, М.Ю.Лермонтовнинг олдида бир муаммо турар эди: рус тилида сосна (қарағай) сўзи ҳам, пальма ҳам женский роддадир. Демак, бу икки сўз йигит билан қиз образини ўзида мужассамлаштира олмайди. Шу сабабли Лермонтов таржимасида шеърнинг мазмуни анча ўзгарган... ошиқ – маъшуқлар ўрнини дугоналар муҳаббати, улар ўртасидаги ҳижрон азоби эгаллаган.
Типологик род категорияси биологик реал (жинс) ва грамматик формал категориядан иборат.
Типологик роднинг жинс категорияси билан боғлиқ томони шундаки, у одамлар, ҳайвонот ва паррандаларнинг жинсини англатади. Предметларнинг номларини билдирган сўзлар эркаклик ва хотинлик жинсини турли усуллар воситасида ифодалайди.
Грамматик формал род категорияси сўзларнинг формал белгиларига қараб учта родга бўлинади: мужской род, женский род, средний род. Реал род билан формал род ўртасидаги алоқа қуйидагичадир: а) реал род ва грамматик формал родлар мос келади. Масалан: отец – (м.р.) – мать (ж.р.) б) реал род ва грамматик формал родлар мос келмайди. Масалан: Қадимги инглиз тилида will аёл средний родга тааллуқли эди.
Грамматик родда сўзлар маълум морфологик белгиларига кўра муайян родларга бўлинади. Грамматикадаги род логик реал родни акс эттирмаслиги, яъни биологик жинсни кўрсатмаслиги мумкин. Грамматикада ҳамма отлар жонли ва жонсиз, киши ва бошқа предметларни англатишига қарамай, бирор грамматик формал родга мансуб бўлиши керак. Масалан: рус тилида день, дом, музей сўзлари мужской родга тегишли бўлсада, реал род билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шунингдек, страна, газета, жизнь, рожь сўзлари ҳам женский родга кирсада, типологик жинсга алоқадор эмас; дело, море, имя, пастбише сўзларининг ҳам средний родга киритилиши уларнинг жинс билан алоқаси йўқлигидан далолат беради. Аммо киши номлари, айрим ҳайвонларни ифодаловчи отлар ҳамма тилларда ҳам кўпроқ биологик жинс билан боғлиқ бўлади.
Род категориясининг морфологик маркери махсус суффикслар бўлиб, улардан ташқари артикль, кўрсатиш олмошлари ва бошқа синтактик маркерлар ҳам бу категориянинг морфологик кўрсаткичлари сифатида хизмат қилади.
Кишилик олмошларидаги грамматик род тилдаги род категориясининг биринчи белгиси ҳисобланади.
Формал роднинг яхши тараққий этганлиги ҳам унинг бошқа сўз туркумлари формаларида ҳам ифодаланиши билан белгиланади. Масалан, род категорияси ривожланган тилларда мужской, женский, средний роднинг маълум белгилари сифат, сон ва феълга қўшилади.
Типологик нуқтаи назардан системасида артикль бор тилларнинг кўпларида грамматик род учрайди, яъни грамматик формал род системасида артикль йўқ тилларга нисбатан артикль бор тилларга кўпроқ хосдир. Грамматик род яхши ривожланганлигига қарамай, роддаги дифференция фарқ бирлик формаларда яққол кўринади. Кўпликда бу фарқ сезилмайди. Масалан, рус тилида:
Он читал
Она читала Они читали
Инглиз тили ҳинд – европа тиллари оиласига мансуб бўлганлиги учун илгари унда учта грамматик род бор эди. Аммо ҳозирги инглиз тилида барча сўз туркумларидаги грамматик род йўқолиб, фақат кишилик олмошлари (he, she, it) нинг маълум родга мансублиги сақланган.
Маълумки, инглиз тилидаги ўзлик ва эгалик олмошлари кишилик олмошлари билан боғлиқ. Шу сабабли, himself, herself ўзлик олмошлари his, her, эгалик олмошлари родни кўрсатади.
Ҳозирги инглиз тилида род мустақил грамматик категория сифатида мавжуд эмас. Бу жиҳатдан инглиз тили ўзбек тилига ўҳшайди. Инглиз ва ўзбек тилида биологик жинсни аниқлашнинг қуйидаги уч хил усули мавжуд: 1) лексик – семантик усул, 2) морфологик усул, 3) синтактик усул.
1. Суффиксларсиз туб сўзлар ёрдамида жинс маъносини ифодалаш лексик – семантик усул дейилади. Бундай сўзларга асосан эркаклик – аёллик, эркаклик – урғочиликни билдирадиган шахс номлари, атоқли отлар, ҳайвонлар, паррандалар номлари киради.
а) одамлар ёки шахс номлари:
father mother ота она
husband wife эр хотин
son daughter ўғил қиз
boy girl ўғил бола қиз бола
uncle aunt тоға хола
brother sister ака-ука опа-сингил
brother-law sister-in-law қайни қайнсингил
father in law mother in law қайната қайнана
nephew niece ўғил жиян қиз жиян
gentleman lady жаноб хоним
б) Киши номларини билдирувчи атоқли отлар. Бу сўзлар туб герман тилларига ва умумҳинд – европа тилларига хос бўлиши мумкин. Ўзбек тилида ҳам бундай номлар мавжуд бўлиб, улар ҳам соф ўзбек сўзларига ва бошқа тиллардан кириб келган номларга бўлиниши мумкин:
Arthur Amelia Артур Эмилия
Basil Ann, Anna Безил Эн, Энна, Анна
Alexander Alice Александр Элис, Алиса
Bernard Barbara Бернард Барбара
Charles Catherine Чарльз, Карл Кэтрин, Екатерина
Daniel Eleanor Даниел, Элинор
David Elisabeth Дэвид Элизабет, Елизавета
Donald Emily Дональд Эмили, Эмилия
Edgar Eve Эдгар Ева
Ўзбек тилида:
Аҳмад Карима
Нишон Салима
Карим Дилбар
Сотиболди Раъно
Рустам гулчехра
Аббос Шаҳло
в) ҳайвонот, парранда ва бошқа жонли махлуқларнинг жинсини ифода этади. Бу ҳар иккала тилда ҳам деярли бир хил:
buck – doe эркак (нор) кийик – мода кийик
bull – cow ҳўкиз – сигир
bullock – heifer новвос - ғунажин
cock – hen хўроз – макиён
gander – goose эркак ғоз – урғочи ғоз
horse – mare айғир - бия
ram – ewe қўчқор – совлиқ
2. Махсус суффикслар ёрдамида типологик род категориясининг ясалиши морфологик усул дейилади. Бу суффикслар ҳозирги инглиз тилида жуда оз бўлиб, айримлари герман тилларига хосдир. Мазкур суффикслар қадимги инглиз тилидан қолдиқ сифатида сақланиб қолган, айримлари эса бошқа тиллардан кирган. Бундай суффикслар ўзбек тилига хос эмас. Ўзбек тилида қўлланилаётган сўзлар бошқа тиллардан кирган.
Инглиз тилида:
Actor – actress director – directress
Baron – baroness conductor – conductress
Giant – giantess negro – Negress
God – goddess tiger – tigress
Heir – heiress abbot – abbess
Jew – jewess mr – mrs
Prince – princess duke – duchess
Beau – belle
Czar – czarina
Hero – heroine
Signor – signora, signorina
Типологик роднинг морфологик усулини ясаш учун ишлатиладиган махсус аффиксал морфема ўзбек тилида йўқ. Айрим сўзларда тарихан ишлатилиб келган – им, (бек – бегим) – ғай (қудағай) суффикслари эса ҳозирги ўз маҳсулдорлигини йўқотган. Аммо шунга қарамай ўзбек тилида маълум группага кирувчи сўзлар бўлиб, улар араб ва рус тилларидан олинган – а, - (и) я, - ка суффикслари иштирокида ясалади.
Раққос – раққоса
Шоир – шоира
Мураббий – мураббия
Комсомол – комсомолка
Артист – артистка
3) Предмет номи олдидан маълум жинсни ифодаловчи маркерни синтактик бириктириш билан жинсни кўрсатиш синтактик усул дейилади. Синтактик усулда ишлатилувчи жинс маркерлари асосан жинсга нисбатан нейтрал сўзлар олдида қўлланилади. Синтактик усулдаги жинс маркери асосан лексик маркер билан ифодаланади. Инглиз ва ўзбек тилларида бу усул жуда ўхшашдир: man doctor, woman doctor эркак доктор, аёл доктор, man servant, woman servant хизматчи, хизматчи аёл, оқсоч boy friend, girl friend ўғил ўртоқ, қиз ўртоқ, man cashier, woman cashier эркак кассир киши, аёл кассир jack – ass shoass ҳанги, мода (эшак).

M ale cat female cat урғочи


Tom cat эркак мушук pussy cat мушук
He cat tabby cat
H e goat эркак эчки she goat урғочи эчки
Billy goat така nanny goat
Father wolf ота (эркак) бўри mother (урғочи) wolf она бўри
Типологик род категориясини аниқлашда ҳайвон, парранда персонификация (шахслаштириш ёки инсонлар ҳайвон, парранда номларининг ўрнида қўллаш) масалалари катта роль ўйнайди. Эркакларда, масалларда ва илмий асарларда ҳайвонлар номлари ўрнида he (him, his), she (her) олмошлари ишлатилиши мумкин. Масалан:
Presently the horse came to him on Monday morning, with a saddle on his back and a bit in his mouth, and said, Camel, O Camel, come out and trot like rest of us (R.Kipling) … and bit by bit the Giraffe began it, because his legs were the longest they went away from the High Veldt (Ibid).
Персонификация ҳатто конкрет ва мавҳум тушунчаларни билдирадиган ҳар хил семантик группага оид отлар учун ҳам хосдир. Масалан, boat (лодка), ship (кема), steamer (корабль), vessel (кема) car (машина), train (поезд), earth, moon, church, nature, river ва шу кабилар мужской родга кирувчи отлар каби уларнинг ўрнида ht олмоши ишлатилиш мумкин.
Аммо бу отлардаги персонификация юқорида кўрсатилганидек фақат шеъриятда, эртакларда ва масалларда махсус услуб сифатида ишлатилиш мумкин.
Персонификация кўпроқ қуйидаги ҳолларда рўй беради: 1) тоғ, океан, бўрон, момақалдироқ, қуёш, қиш, ғазаб, уруш, ўлим, уйқу каби сўзлар мужской роддаги hе сўзи билан алмашинса; 2) мўллик, содиқлик, табиат, ватан, мамлакат, саҳийлик, умид, иқбол каби сўзлар she олмоши билан ишлатилади.
Инглиз ва ўзбек тилларидаги асосий фарқлардан бири инглиз тилида эга кишилик олмоши билан, аниқловчи эгалик олмоши билан, тўлдирувчи ўзлик олмоши билан ифодаланганида, иш – ҳаракат ёки процесс қайси жинс вакили томонидан бажарилганини аниқлаш мумкинлигидадир. Масалан: “He knew I’d blow his head off”, - Al said from the kitchen. She was looking at him holding the glass and biting her lips. (E.Hemingway), Why did he kill himself, Daddy? (Ibid).
“he goes to see her every day” (Ibid) Her husband had died when she was still a comparatively young woman and for whirl she had devoted herself to her two just – grown children, who did not need her and were embarrassed at having her about to her stable of horses, to books, and to bottles (Ibid).
Агар ўзлик ва эгалик олмошлари кўпликда ишлатилса, реал род тушунчаси ифодаланмайди. Масалан: herself – themselves.
Ҳозирги ўзбек тилида жинс категориясини фарқ қилиш анча қийин. Чунки ўзбек тилидаги кишилик, ўзлик ва эгалик олмошларида жинс дифференциацияси йўқ. Ўзбек тилида фақат шахс номлари қўлланганидагина жинс категориясини қисман фарқлаш мумкин. Масалан:
Анвар китоб ўқияпти.
Салима китоб ўқияпти.
Баъзи суффикслар воситасида ўзбек тилидаги жинс категориясини аниқлаш мумкин. Масалан:
Турсуной келди
Қундузхон аспирантурада ўқийди.
Аммо – хон суффикси ҳар доим ҳам аёл кишини ифодалайвермайди. Масалан: Оппоқхон колхозимизнинг бош агрономи гапида Оппоқхон эркак киши ҳам, аёл киши ҳам бўлиши мумкин. Жинс категорияси нуқтаи назардан грамматик род категория мавжуд бўлмаган тилларда эркаклар ва аёллар нутқини бир-биридан ажратиш масаласи умумий типологик масала ҳисобланади. Бунга В.Шекспирнинг сонетларидаги жинс категорияси муаммосидан мисол келтирамиз.
When forty winters shall besiege thy brow,
And dig deep trenches in thy beauty’s field,
Thy youth’s round livery, so gaz’d on now,
Will be a tatter’d where all thy beauty lies:
Then being ask’d where all thy beauty lies,
Where all the treasure of they lusty days;
To say, within thine own deep sunken eyes,
Were on all – eating shame and thriftless praise.
How much more praise deserv’d thy beauty’s use.
If thou couldst answer – This fair child of mine,
Shall sum my count, and make my old excuse,
Proving his beauty by succession thine!
This were to be new made when thou art old,
And see thy blood warm when thou feel’st it cold.
(Sharespeare)

Нутқ жараёнида эркак ва аёлликни ифодалашнинг юқорида кўрсатиб ўтилган белгиларидан ташқари, яна аёллар ва эркаклар нутқида бир қатор махсус бўлмаган сигналларни кўрсатиб ўтамиз. Масалан, аёллар нутқида маълум сўз ва иборалар учраб, улар эркаклар нутқида жуда кам қўлланади ёки умуман қўлланилмайди. Масалан, алла айтиш, ёр-ёр, баъзи эркалатиш ва койишга оид иборалар кўпроқ аёллар нутқига тааллуқлидир.



Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish