Мавзу: инглиз ва ўзбек тилларида род (gender жинс) семантикасининг ифодаловчи воситалар қиёсий таҳлили ва таржима муаммолари


II БОБ. ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИДА ЖИНС СЕМАНТИКАСИНИ ИФОДАЛОВЧИ ВОСИТАЛАРНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ ВА ТАРЖИМА МУАММОЛАРИ



Download 398 Kb.
bet4/7
Sana24.02.2022
Hajmi398 Kb.
#254786
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ROD VA JINS Imuborakopa ishlari

II БОБ. ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИДА ЖИНС СЕМАНТИКАСИНИ ИФОДАЛОВЧИ ВОСИТАЛАРНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ ВА ТАРЖИМА МУАММОЛАРИ

Жинс категорияси тилларда учрайдиган бошқа грамматик категориялардан фарқ қилади.


Грамматик жинс категорияси ҳинд – европа ва семит тилларига хосдир.
Бу грамматик категориянинг бошқа грамматик категориялардан фарқи шундаки, у ҳозирги замон инсон тафаккури мантиқига ҳеч тўғри келмайди, чунки грамматик род табиий – биологик жинсга тўғри келмайди.
Грамматик формал род категорияси сўзларнинг формал белгиларига қараб учта родга бўлинади:
Мужской, женский ва средний родлар. Грамматик род категориясининг мужской, женский ва средний родларга бўлинишига биологик жинс категориясини ифодалайди деган фикрга олиб келмаслиги керак. Чунки, биологик жинс билан грамматик сон бир – бирига мос келмайди. Биологик жинс иккита бўлса (аёллик ва эркаклик), грамматик род учтадир. Грамматика учун средний род биология учун хос эмас.
Яна бир томони шундаки, грамматик родга фақат жонли мавжудодларнинг номинигина эмас, балки жонсиз предметлар, ходисалар ва воқеаларнинг ҳам номи кириши мумкин.
Учинчидан, қолаверса жонли мавжудодларнинг номи ҳам биологик жинсга тааллуқли бўлишидан қатъий назар, грамматик родда турлича бўлиши мумкин. Рус тилида “человек” ҳар иккала жинсдаги кишиларни ифодаласа ҳам, грамматик нуқтаи назардан мужской родга тааллуқлидир. Яна рус тилидаги муха, рыба, лягушка, птица сўзлари ҳар иккала жинсга кирувчи, яъни ҳам эркагина ҳам урғочисини ифодаласа, шу нарсаларни атовчи сўзлар женский родга киради.
Немис тилида ҳаёл das Weib, қиз – das Madchen, гўдак – gac каби сўзлар средний родга тааллуқлидир. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, айрим тилларда бир хил мавжудодларнинг ҳамда жонсиз предметларнинг номлари турли грамматик родларга мансуб бўлади. Масалан, рус тилидаги “лошаль” сўзи женский родга кирса, унинг француз тилидаги эквиваленти “de cheval” мужской родга, немис тилидагиси эса – das pferd средний родга мансубдир.
Тўртинчидан, тилнинг тарихий тараққиёти процессида ном англатувчи сўзлар ўзларининг родларини ўзгартиришлари мумкин. Қачонлардир рус тилидаги “атом” сўзи (атама шаклида бўлиб) женский родга тааллуқли бўлган. Немис тилидаги “илон” – “di schlange” сўзи ҳозирги вақтда женский родга мансуб бўлса, аввал мужской родга мансуб бўлган.
Сўзларнинг бир жинсдан иккинчи бир жинсга ўтиши кўпроқ бошқа тиллардан кириб келган сўзларда кўпроқ учрайди.
Француз тилидан кириб келган “макет – la maquetta” сўзи женский родга мансуб бўлган, немис тилидан кирган. Зи эса “der schirm” мужской роддаги сўз бўлган.
Ҳозирги пайтда отларнинг родлар бўйича бўлиниши, асосан шу отларнинг структураси; уларнинг морфологик хусусиятларига боғлиқдир. Масалан рус тилида “а” га тугаган отлар одатда женский родга, “-тель” суффиксига тугаган отлар эса – мужской родга киради. Немис тилида “ung” суффиксига тугаган отлар женский родга, - “er” га тугаганлари эса мужской родга кирадилар. Француз тилида “tion” суффикчига тугаган отларнинг аксарияти женский родга, “eur” га тугаганлари эса мужской родга тегишли бўлади.
Грамматик род категорияси жуда кўп пайтларда персонификация, яъни жонлантириш учун инсонларни ҳайвон, парранда номлари ўрнида қўллаш учун ишлатилади. Масалан, инглиз тилида эртаклар, мисоллар, масалалар ва илмий асарларда ҳайвонлар номлари ўрнида “he, she” олмошлари ишлатилиш мумкин.
Персонификация ҳатто конкрет ва мавҳум тушунчаларни билдирадиган ҳар хил семантик группага оид отлар учун ҳам хосдир. Масалан, инглиз тилида: boat – лодка, ship – кема, car – машина, train – поезд сўзлари аёллар жинсига кирувчи отлар каби ишлатилиб, уларнинг ўрнига “she” олмоши ишлатилиши мумкин. Sun, time, love, river ва бошқа сўзлар мужской родга кирувчи отлар каби уларнинг ўрнида “he” олмоши ишлатилиши мумкин.
Айрим тилларда род омоним сўзларни фарқлаш учун ҳам хизмат қилади:
Немис тилида:
Der Jau (poca) – das Jau (канат)
Der see (озеро) – die see (море)
Француз тилида
Le poele (печка) – la poele (сквородка).
Грамматик род категориясининг келиб чиқиши тўғрисида жуда кўп таҳминлар бор. Улардан бир, қачонлардир дунё тилларида мавжуд бўлган грамматик класс категориясидир. Бу назарияга кўра, кўпчилик ҳинд – европа тилларида сўзлар турли классларга, “гуруҳларга” бўлинган бўлиб, уларнинг ҳар бирининг алоҳида грамматик белгиси бўлган. Масалан, мивх тилида узун ва қисқа предметларнинг турлича ифодаланиши, Кавказдаги пак тилида эса ҳамма номларнинг актив ва пассив классларга бўлиниши ва бошқалар.
Немис тилида “аёл – das Weib”, “қиз – das, Madchen”, “гўдак - das Kind” каби сўзлар средний родга тааллуқлидир. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, айрим тилларда бир хил жонли мавжудотларнинг ҳамда жонсиз предметларнинг номлари турли грамматик родларга мансуб бўлади. Албатта, бу ҳақда юқорида айтиб ўтдик. Рус тилида девочка ва женшина сўзларининг женский родга кириши табиий ҳолдир, лекин шу маънодаги немисга das Weib, das Madchen сўзларининг средний родга кириши тушуниб бўлмайдиган ҳолдир. Ушбу категориянинг ана шу хусусиятларини назарда тутиб, баъзи олимлар грамматик родни сирли категория деб аташса, бошқарар уни тилнинг ўтмишидан бизгача етиб келган қолдиғи деб тушунтиришади.
Грамматик роднинг яна бир ажабланарли жойи шундаки, у тарихан ўзгарувчан категориядир. Бир вақтлар рус тилидаги молекула сўзи авваллари мужской родга мансуб бўлиб, молекул деб юритилар эди.
Грамматик роднинг яна бир ажабланарли жойи шундаки, у тарихан ўзгарувчан категориядир. Бир вақтлар рус тилидаги молекула сўзи авваллари мужской родга мансуб бўлиб, молекул деб юритилар эди.
Грамматик жинс категориясининг келиб чиқиши тўғрисида ҳар хил фикрлар, илмий тахминлар айтиб ўтилган. Маълумки, қадимги инглиз тилида ҳам мазкур категория бўлган. Унинг пайдо бўлишида Америка олимлари ўз мулоҳазаларини айтиб ўтишган. Масалан, қадимги инглиз тилида “қайиқ” сўзи женский родга мансуб бўлган, олимларнинг айтишича, бир вақтлар қайиқнинг олд томони аёл бюсти билан безатилган.
Ана шу ҳолат бу сўзни қайси родга киритилиши масаласини ҳал қилган. Бошқа ҳолларда ҳам шундай сабаблар бўлган бўлиши мумкин, деб тахмин қилинади.
Немис олимларининг фикрига, одамлар дунёдаги ҳамма кучли, қудратли нарса ва ҳодисаларни мужской родга, гўзал, нозик, нафис нарсаларни женский родга бўлишган. Қўлда ясалган нарсаларни эса нейтрал деб билишган. Мисол тариқасида ва гул сўзларини кўрсатишган: der Beng – мужской род, die Blume – женский род.
Бу ҳозирги вақтда энг кенг тарқалган фикр бўлсада, у айрим сабабларга кўра қабул қилинади. Чунки, биринчидан, немис тилида кўп отларни бундай тушунтириб бўлмайди, масалан юқорида келтирилган, қиз ва аёл сўзлари немис тилида средний родга эмас, балки женский родга кириши керак эди, холбуки, бундай эмас, иккинчидан, рус тилидаги “гора” сўзи немис тилидагидек мужской родга кирмайди, аксинча, у женский родга мансуб, цветок сўзи эса, мужской родга тўғри келади. Демак, умумий тилшунослик нуқтаи назарида у ҳам нотўғридир.
Ўзбек тилида грамматик жинс категорияси йўқ. Лозим бўлганда, бу маъно лексик – семантик, морфологик ва синтактик усуллар билан ифода этилиши мумкин, лекин бу воситаларнинг грамматик род категорияси бор тиллардан яна фарқи шундаки, улар (ўзбек тилидаги отлар) юқорида кўрсатилган усуллар ёрдамида одам ва ҳайвонларнинг биологик жинсини аниқлаш учун қўлланилган, яъни:

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish