Мавзу: Фуқаро муҳофазасининг умумий масалалари таснифи


I. БОБ. ЧАҚИРИҚҚА ҚАДАР БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИК



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/49
Sana25.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#260193
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
oquv muassasalarida chqbt fanini tashkillash va rezhalashtirishning oziga hos xususiyatlari

I. БОБ. ЧАҚИРИҚҚА ҚАДАР БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИК 
ФАНИНИНИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА, ТАЪЛИМ 
МЕТОДЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ. 
I.1§. Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик фанинининг мақсад ва 
вазифалари, ҳамда уни ташкиллашга қўйилган талаблар. 
 
Ўзбекистон Республикасини мустақилликка эришганлиги ва ўз 
Қуролли Кучларини яратиш муносабати билан, чақирилувчи ѐшларни 
ҳарбий хизматга ҳар томонлама тайѐрлаш муҳим ва долзарб вазифа 
бўлиб, уни ташкиллаш бўйича шакл ва услубларни такомиллаштиришни, 
янги услубларни излашни ва бу жараѐндаги давлат ҳокимияти органлари, 
вазирликлар ва муассасаларни ҳаракатларини ўзаро мувофиқлаштиришни 
талаб этмоқда. 
Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик, ѐшларни Қуролли Кучлар, 
чегара, миллий ҳавфсизлик ва ИИВ ички қўшинларидаги ҳақиқий 
хизматга тайѐрлашнинг таркибий бир қисми бўлиб ҳисобланади. 
Чақириққача ва чақирилувчи ѐшларни ҳарбий хизматга тайѐрлаш 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят, туман ва шаҳар 
ҳокимиятлари раҳбарлигида ўтказилади ва улар бу жараѐнни моддий-
техник жиҳатдан таъминлайдилар, ўқув-моддий базаларни яратадилар ва 
ѐшларни ҳарбий хизматга тайѐрлаш ишларига жавобгар бўлиб 
ҳисобланадилар. 
 
Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик фанининг асосий 
вазифалари, ўқувчиларга ҳарбий билимларни ўзлаштириш, жисмоний 
тайѐргарлик, ўз Ватанининг ҳарбий тарихини, унинг символ ва 
ритуалларини ўрганиш, ўз ҳалқи ва Президентига чексиз садоқатда 
бўлган ватанпарвар жангчини шакллантиришдир. 
Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик жараѐнида ѐшлар Ватан 
ҳимояси тўғрисидаги меъѐрий ҳужжатлар мазмунини ўрганадилар, 
Қуролли Кучларнинг вазифаларини, қўшин турларининг ўзига хос 
хусусиятларини, ҳарбий хизмат, давлат фуқароларини конституциявий 


10 
бурчи эканлигини, Ҳарбий қасамѐд, Қуролли Кучлар Умумҳарбий 
Низомлариниг асосий талабларини ўзлаштирадилар. Ҳарбий қисмларнинг 
Жанговор техника ва қуроллари, ҳарбий ҳизматчиларнинг жойлашиши, 
яшаши ва шахсий ҳаѐтлари билан танишадилар, ѐш аскар тайѐргарлиги 
даражасидаги ҳарбий билим ва амалий малакаларни, фуқаролар ҳимояси 
асосларини ўзлаштириб, замонавий ҳужум воситаларидан ҳимояланиш 
малакаларини эгаллайдилар. Бу тайѐргарлик, улар Қуролли Кучлар сафига 
чақирилган вақтда қисқа муддатларда замонавий Жанговор техника ва 
қуроллар билан ишлш малакаларини эгаллашга имкон беради. 
 
Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик фани республика ҳалқ 
таълими системасида давлатнинг мажбурий предмети бўлиб хисобланади 
ва ўрта умумтаълим мактабларида, ўрта махсус билим юртлари, лицей, 
гимназия ва коллежларда ўқитилади. 
 
Чақириққача ѐшлар тайѐргарлииги фанига 140 ўқув соати ажратилган 
бўлиб, у касб-ҳунар коллежларида 2-3 босқичда, ҳамда умумий ўрта 
таълим мактаблари ва академик лицейларда 10-11 синфларда ўтказилиши 
назарда тутилган. Фан учун ажратилган жаъми 140 соатнинг 70 соати, 
касб-ҳунар коллежларида таълимнинг иккинчи босқичида, умумий ўрта 
таълим мактаблари ва академик лицейларда эса, 10-синфларда 
ўтказилади. Қолган 70 соати, касб-ҳунар коллежларида таълимнинг 
учинчи босқичида ва умумий ўрта таълим мактаблари ва академик 
лицейларда 11-синфларда ўтказилади.
4
Чақириққа қадар бошланғич 
тайѐргарлик фани дастурининг асосини амалий-жисмоний тайѐргарлик, 
фуқаролар муҳофазаси, отиш тайѐргарлиги, ҳарбий иш асослар, ҳарбий 
хизмат асослар ва тиббий билим асослари бўлимлари ташкил этади.
Амалий жисмоний тайѐргарлик ўсмирларда чидамлилик, тезкорлик 
ва эпчиллик сифатларини шакллантиришга йўналтирилган. Бу дастурга 
гимнастика снарядларидаги куч билан бажарилувчи машқлар, кросс 
тайѐргарлиги, граната улоқтириш, тўсиқлар мажмуини ошиб ўтиш ва қўл 
4
Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик фани дастури. 


11 
жанги усуллари каби энг асосй билимлар киритилган бўлиб, бу 
ўқувчиларда ҳарбий хизмат учун зарур малакаларни шакллантиришга 
ѐрдам беради. 
Фуқаролар муҳофазаси бўлимида эса ўқувчилар, Ўзбекистон 
республикасида фуқаро муҳофазаси давлат тизими, унинг вазифаси, 
фуқаро муҳофазасининг
куч ва воситалари, республикамизда фуқаро 
муҳофазасига доир ишлаб чиқилаѐтган турли меъѐрий хужжатлар, 
қонунлар, турли хилдаги фавқулотда вазиятлар, уларнинг келиб чиқиш 
сабаблари, улар содир бўлганда ҳаракат қилиш қоидалари, оммавий қирғин 
қуроллари таъсиридан химояланиш усуллари, шахсий ва жамоа 
химояланиш 
воситаларидан 
фойдаланиш 
қоидалари 
ҳақидаги 
маълумотларга эга бўладилар. 
Отиш тайѐргарлиги бўлими бўйича машғулотларни ўтказиш 
жараѐнида, ўқувчилар турли кўринишдаги ўқ отар қуроллари, уларнинг 
тактик ва техник таснифларини, ўқ узилиши ходисаси, ташқи ва ички 
баллистика, ўқнинг траекторияси, ўлик майдон каби назарий 
маълумотларга, ҳамда ўқ отиш усуллари, пиѐдаларга ва танкка қарши 
парчаланувчи қўл гранаталарини улоқтириш усуллари каби амалий 
малакаларга эга бўладилар. 
Ҳарбий иш асослар бўлимини ўрганиш жараѐнида ўқувчилар,
умумқўшин жанг турлари, ҳужум ва мудофаа жанги турларини, аскарнинг 
жангда ҳаракатланиш усуллари, хорижий армияларнин жанговор 
техникалари, ўқ отар қуроллар, уларнинг тактик ва техник таснифи 
ҳақидаги маълумотларга, ҳамда азимут бўйича ҳаракатланиш усуллари, 
уфқ томонларини аниқлаш бўйича билимларга эга бўладилар. 
Ҳарбий хизмат асослар бўлимида Ўзбекистон Республикаси Қуролли 
Кучлари Умумҳарбий Низомлари, ҳарбй қонунчилик асослари, саф 
тайѐргарлиги, суткалик наряд ўташ тартиби, ҳарбий хизматчиларга 
бериладиган имтиѐзлар, уларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари каби зарур 
билимларга эга бўладилар. 


12 
Тиббий билим асослари бўлимини ўрганиш давомида ўқувчилар, 
жароҳат турлари, суяклар синганда ва қон кетганида биринчи ѐрдам 
кўрсатиш қоидаларини, сунъий нафас бериш ва юракни уқалаш 
усулларини, совуқ олганида, офтоб урганида, оловдан куйганда, сувга 
чўкканда ўз-ўзига ва бир-бирига биринчи тиббий ѐрдам кўрсатиш қоида ва 
усулларини ўрганадилар. 
Бундан ташқар ўқувчилар синфдан ва мактабдан ташқари ишларда, 
машғулотлар 
давомида 
олган 
малакаларини 
мустаҳкамлйдилар. 
(мусобақалар, тўгаракларда қатнашиш, саѐҳатлар ва бошқалар). 
Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик фани бевосита ўқув 
юртларида ўтказилади. Умумтаълим ўрта мактабларида, лицей, 
гимназияларда-10-11 синфларда, ўрта махсус билим юртлари ва касб - 
ҳунар коллежларида таълимнинг 2-3 чи йилларида ўтказилади. Бундай 
типдаги ўқув юртларида машғулотлар хафтасига 1-2 соатдан, ойига 5-6 
соат ѐки “Чақирилувчи куни” услуби билан ўтказилади. Чақириққа қадар 
бошланғич тайѐргарлик фани назарий, амалий ва назорат-синов 
машғулотлар тарзида амалга оширилади. 
Ўқувчиларнинг чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик фани бўйича 
билимлари амалдаги баҳолаш системаси билан аниқланади. Чақириққа 
қадар 
бошланғич 
тайѐргарлик 
бўйича 
якуний 
бахо, 
назорат 
машғулотларида олинган баҳоларга асосан қўйилади ва ўрта маълумот 
тўғрисидаги шаҳодатномага киритилади. 
Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик фани дастурини якунлаган, 
лекин суст тайѐргарликка эга бўлган ўсмирлар, чақириқ олдидан МССО да 
қўшимча тайѐргарликдан ўтадилар, бу оромгоҳлар маҳаллий ҳокимият 
органлари томонидан корхона, муассасалар ва ташкилотларда ташкил 
этилади. 

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish