Мавзу: Фуқаро муҳофазасининг умумий масалалари таснифи


  1.2§. Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик фанинини



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/49
Sana25.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#260193
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   49
Bog'liq
oquv muassasalarida chqbt fanini tashkillash va rezhalashtirishning oziga hos xususiyatlari

 


19 
1.2§. Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик фанинини 
самарадорлигини оширишда, таълим методларининг аҳамияти. 
 
Ҳар қандай ўқув юртидаги ўқитиш жараѐнини асосини ўқув ишлари 
ташкил этади. Ўқитишнинг сифати ўқув жараѐнини ташкиллаш, 
машғулотлар ўтказишнинг шаклларига боғлиқ бўлади. Машғулот шакли 
ўқувчилар таркибини, ўтказиш жойи, давомийлиги, Чақириққа қадар 
бошланғич тайѐргарлик рахбарининг роли ва бошқаларни назарда тутади. 
Машғулот шакли, Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик дастурида 
белгиланган бўлиб, уни ўзгартириш мумкин эмас. 
Машғулот шакллари – бу ўқувчиларни ўқитиш, машғулотларни 
ташкиллашга ѐрдам берувчи шарт – шароитлар, шунингдек, ўқитувчи ва 
ўқувчилар ўртасидаги ўзига хос фаолиятлар йиғиндисидир. 
Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик дастури билан қуйидаги 
машғулот шакллари белгиланган: 

 
назарий; 

 
амалий; 

 
кўргазмали; 

 
тактик-саф машғулотлари; 

 
тактик машғулотлари; 

 
назорат-синов машғулотлари. 
Назарий машғулотлар, оғзаки баѐн қилиш билан (маъруза, суҳбат) 
ўтказилиб, ўқувчиларга ўргатилаѐтган материалнинг асосий мазмунини 
беради ва уларда назарий фикрлаш, кенг дунѐқарашни шакллантиради, 
назария ва амалиѐтнинг долзарб муаммоларини ѐритиб беради. Назарий 
машғулотлар, бошқа турдаги машғулотларни ташкиллаш ва ўтказиш учун 
асос бўлиб хизмат қилади. 
 
Кўргазмали машғулотлар – ўқувчиларни Жанговор техника ва 
қуроллар намуналари, шахсий таркибнинг яшаш тарзи ва хизмати билан 
таништириш мақсадида намунавий тарзда ташкил этилиб ўтказилади. 


20 
Ўқув муассасаларида чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик фани 
бўйича ўқув машғулотларини ташкиллаш ва ўтказишда кўргазмали 
машғулотларнинг ҳам алоҳида аҳамияти бор. Ўқитишнинг кўргазмали 
тарзда амалга оширилиши аввало ўргатилиши назарда тутилаѐтган ўқув 
материали ҳақида, ўқувчиларда ҳар томонлама ва эсда қоларли билим, 
кўникма ва малакаларни шаклллантириш учун мухим восита бўлиб хизмат 
қилади. 
Таълим жараѐнида кўргазмали воситалардан фойдаланишни турли 
усуллари мавжуд. Булар: Табиий кўрсатмали воситалар, хажмли 
кўрсатмали воситалар, овозли ва символик кўрсатмали воситалардир. 
ЧҚБТ фанини ўтказиш жараѐнида кўргазмали воситалардан самарали ва 
мақсадга мувофиқ фойдаланиш машғулот самарадорлигини таъминловчи 
мухим омил бўлиб хизмат қилади.
Шуни алохида таъкидлаш лозимки кўргазмали воситалардан 
фойдаланишда, ўқувчиларнинг ѐш хусусиятларини эътиборга олиш керак, 
чунки қуйи синф ўқувчилари билан юқори синф ўқувчиларининг 
дунѐқараши ва фикрлаш даражаси орасидаги тафовут, кўргазмали 
воситалардан эхтиѐткорлик билан фойдаланишни тақозо қилади. 
Қуйи синф ўқувчилари билан машғулотларни ўтказишда бевосита 
кўриш ва кузатиш имкониятига эга бўлган яхлит ходиса ѐки предмет 
хақидаги кўргазмали воситалардан кўпроқ фойдаланилса, юқори синф 
ўқувчилари билан машғулотларни ўтказишда асосан символик ва графикли 
кузатишлардан фойдаланиш керак.
6
ЧҚБТ дастури бўлимлари ўйича машғулотларни ўтказишда 
кўргазмали воситалар сифатида бевосита мавзуга алоқадор кўргазмали 
воситалар, яъни
ўқув қуроллари, уларниниг асл нусхалари бўлмаган 
тақдирда уларнинг макетлари, табель жихозлари (Газниқоблар, ОЗК,
пиѐдаларга ва танкка қарши ўқув гранаталари, ҳамда миналар), ўқув 
тренажѐрлари, окоплар, траншеялар, хандақлар, стандарт ва ностандарт 
6
И.Й Турсунов, У.Н Нишоналиев. “Педагогика курси.” “Тошкент.” 1997 йил. 134-бет. 


21 
спорт жихозлари, турли типдаги ўқув нуқталаридан самарали ва илмий 
жихатдан фойдаланиш, ўқувчиларни бевосита ҳарбий хизматда дуч 
келиши мумкин бўлган шароитларга хар томонлама тайѐрлаш имконини 
беради.
Амалий машғулотларни ўтказиш жараѐнида ўргатилаѐтган харакат 
малакаларини бевосита ўқитувчи томонидан, ѐки яхши тайѐргарликка эга 
бўлган ўқувчилар томонидан кўрсатиб берилиши, айнан шу билимларни 
ўқувчилар томонидан тўлақонли ўзлаштириш имконини беради. Бундай 
намойишлар олдидан ўқитувчи кўрсатилиши назарда тутилган машқни 
бир-неча бор такрорлаб олиши зарур. Бундай такрорлаш машқлари 
машғулотни ўтказишдан камида бир ҳафта илгари ўтказилиши зарур. Агар 
машқларни кўрсатиб беришга ўқитувчинин ѐши, ѐки жисмоний имконияти 
мос келмаса, бундай холатларда яхши тайѐргарликка эга бўлган 
ўқувчиларнинг 
ѐрдамидан 
фойдаланиш 
мумкин. 
Кўргазмали 
машғулотларда, ўқувчилар кўмагидан фойдаланиш учун, ана шу ўқувчилар 
билан машғулот ўтказилишидан камида бир ҳафта аввал ЧҚБТ рахбари, 
ѐки 
ўқитувчилари 
рахбарлигида 
ўқув-инструктив 
машғулотлари 
ўтказилиши зарур. 
Ўқув-инструктив машғулотлари бевосита ўқитувчи рахбарлигида 
ўтказилиши зарур. Бунда ўргатилаѐтган харакат малакаси, элементлар 
бўйича босқичма-босқич ўргатилиши лозим. Комплекс машқни битта 
элементини биринчи ўқувчи, иккинчи элементини эса кейинги ўқувчига 
ўргатиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Машғулотларда муайян ходиса, воқеа, предмет ѐки харакат малакаси 
хақида намойиш этишнинг турли усулларидан фойдаланиш мумкин. 
Булар: 
1). Аввал муайян ходиса, воқеа, предмет ѐки харакат малакасини 
намойиш қилиш, сўнгра изохлаб бериш. 
2). Аввал изохлаб бериш, сўнгра муайян ходиса, воқеа, предмет ѐки 
харакат малакасини намойиш қилиш


22 
3). Комбинациялашган услуб бўлиб, бунда бир вақтнинг ўзида ҳам 
намойиш этилади, ҳам муайян ходиса, воқеа, предмет ѐки харакат 
малакаси изохлаб борилади.
Машғулотларда кўрсатиб бериш услубидан фойдаланиш, ўқувчиларда 
мустахкам билим олишни таъминлаши билан бир қаторда, улар хақида 
аниқ тасаввурлар хосил бўлишини таъминлайди. Лекин шуни эсда тутиш 
керакки машғулотларда хаддан ташқари кўп ва ўринсиз фойдаланилган 
кўргазмали воситалар ўқувчини чалғитиб, ўтилаѐтган мавзудан 
четлашишига ҳам сабаб бўлади. Шунинг учун кўргазмали қуроллардан 
имкон қадар аниқ мақсадга йўналтирилган тарзда фойдаланиш зарур.

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish