Илмийлик тамойили тавсия қилинаётган манба мазмунининг замонавий фан тараққиётининг ривожланиш даражасига мос келиши нуқтаи назаридан ёндашувдир. Ушбу тамойилга асосланиш кутубхоначидан энг аввало илмий билишнинг характерли белгилари, аломатлари нималардан иборат бўлишини чуқур билишни талаб қилади. Одатда билиш амалиёт ва қадриятларни баҳолаш фаолияти билан қиёсланади. Билиш-бу воқеликнинг инсон тафаккурида акс этиши ва такрор ҳосил бўлиш жараёнидир. Унинг мақсади объектив ҳақиқатга эришишдир. - Илмийлик тамойили тавсия қилинаётган манба мазмунининг замонавий фан тараққиётининг ривожланиш даражасига мос келиши нуқтаи назаридан ёндашувдир. Ушбу тамойилга асосланиш кутубхоначидан энг аввало илмий билишнинг характерли белгилари, аломатлари нималардан иборат бўлишини чуқур билишни талаб қилади. Одатда билиш амалиёт ва қадриятларни баҳолаш фаолияти билан қиёсланади. Билиш-бу воқеликнинг инсон тафаккурида акс этиши ва такрор ҳосил бўлиш жараёнидир. Унинг мақсади объектив ҳақиқатга эришишдир.
Илмийликнинг мезонлари қуйидагилар ҳисобланади: Илмийликнинг мезонлари қуйидагилар ҳисобланади: - Объективлик ёки объективлик тамойили. Илмий билимлар табиий объектлар мазмунини у қандай бўлса шундайлигича очиб бериши билан боғлиқдир.
- Расионаллик, ақлий тарзда асосланганлик, исбот қилинганлик. Кутубхоначи тушунтириши керакки, биз кундалик ҳаётда айрим фикрларни баён қилганимизда кимнингдир “фикрига”, “обрўсига” таянамиз.
- Билимнинг ўзига хос ҳодиса сифатида уюштирилиши, унинг алоҳида тизимлиги.
- Синаб кўриш, текшириб бориш: бу ерда гап илмий кузатув, амалиётда мантиқ орқали синаб кўриш тўғрисида боради. Илмий ҳақиқат амалда текширувдан ўтгач ва тасдиғини топгач ҳамма томонидан эътироф этилади.
Ижтимоий билишнинг моҳияти шундаки, у кишиларнинг (яъни ҳар бир фойдаланувчининг) жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий фаолиятларининг мавжудлик шакллари бўлган муносабатларининг инъикосидан иборатдир. Ижтимоий билиш бунда кишилар ижтимоий-амалий фаолиятлари билан, бу муносабатлар соҳиби бўлган жамиятдаги кишиларнинг билим даражалари билан боғлиқ бўлади. - Ижтимоий билишнинг моҳияти шундаки, у кишиларнинг (яъни ҳар бир фойдаланувчининг) жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий фаолиятларининг мавжудлик шакллари бўлган муносабатларининг инъикосидан иборатдир. Ижтимоий билиш бунда кишилар ижтимоий-амалий фаолиятлари билан, бу муносабатлар соҳиби бўлган жамиятдаги кишиларнинг билим даражалари билан боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |