Кутубхоначи фойдаланувчиларни уларнинг умумтаълим, махсус тайёргарлик даражаси, тафаккур эркинлигининг ўз ҳаётларида ва жамият ҳаётида қанчалик аҳамиятга эга эканлигини онгли равишда англашлари сари йўналтира билиши керак. - Кутубхоначи фойдаланувчиларни уларнинг умумтаълим, махсус тайёргарлик даражаси, тафаккур эркинлигининг ўз ҳаётларида ва жамият ҳаётида қанчалик аҳамиятга эга эканлигини онгли равишда англашлари сари йўналтира билиши керак.
- Кутубхоначининг масъулиятли вазифаларидан яна бири – фойдаланувчини зарур нашр маҳсулоти, маълумот ёки ахборотни мустақил, тежамкор воситалар орқали топа билиш, ўз имкониятлари ва қизиқишларига мос келувчи шахсий самарадор мутолаа тизимини шакллантира билишига ўргатиши керак.
Фойдаланувчиларга кутубхона–ахборот хизмати кўрсатишда кутубхоначилар мунтазам тарзда уларнинг ёши, касби, маълумоти, миллати, психологик ҳолати билан боғлиқ бўлган вазиятларда мулоқотда бўладилар. Ушбу хусусиятлар нашр маҳсулотларини, маълумотларни, ахборотларни тинглаш ва мутолаа қилишда муайян ўзига хосликни вужудга келтирганлиги учун уларнинг эҳтиёжлари, сўровлари, қизиқишларини алоҳида ҳисобга олишлари зарур. Шунинг учун ҳам кутубхоначи фойдаланувчиларни чуқур ўрганиш асосида уларга хизмат кўрсатишнинг мазмуни, методлари, ташкилий томонларини гуруҳлаштирилган тарзда олиб бориши керак. - Фойдаланувчиларга кутубхона–ахборот хизмати кўрсатишда кутубхоначилар мунтазам тарзда уларнинг ёши, касби, маълумоти, миллати, психологик ҳолати билан боғлиқ бўлган вазиятларда мулоқотда бўладилар. Ушбу хусусиятлар нашр маҳсулотларини, маълумотларни, ахборотларни тинглаш ва мутолаа қилишда муайян ўзига хосликни вужудга келтирганлиги учун уларнинг эҳтиёжлари, сўровлари, қизиқишларини алоҳида ҳисобга олишлари зарур. Шунинг учун ҳам кутубхоначи фойдаланувчиларни чуқур ўрганиш асосида уларга хизмат кўрсатишнинг мазмуни, методлари, ташкилий томонларини гуруҳлаштирилган тарзда олиб бориши керак.
Гуруҳлаштирилган тарзда ёндашувнинг энг муҳим ва мураккаб жиҳати фойдаланувчиларнинг муайян ижтимоий-касбий ва демографик гуруҳларга мансублигини аниқлашдир. - Гуруҳлаштирилган тарзда ёндашувнинг энг муҳим ва мураккаб жиҳати фойдаланувчиларнинг муайян ижтимоий-касбий ва демографик гуруҳларга мансублигини аниқлашдир.
- Чунки, жамият тараққиёти жараёнида унинг ижтимоий тизими ҳам ўзгариб боради. Бугунги кунда мамлакатимининг ижтимоий-касбий тизимида тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес вакиллари, фермерлар, хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари, ишлаб чиқариш соҳаси ходимлари, турли мутахассислар, бошқарув соҳаси ходимлари, интеллигенция вакиллари фаолият кўрсатмоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |