ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
СПЕКТРОФОТОМЕТРИК ВА ФОТОМЕТРИК АНАЛИЗ УСУЛЛАРИ
ГУЛИСТОН- 2016
У.К.Абдурахманова. Спектрофотометрик ва фотометрик анализ усуллари фанидан ўқув услубий мажмуа. Гулистон. 2016.
Ушбу ўқув услубий мажмуа 5А140501-КИМЁ (аналитик кимё) мутахассислиги бўйича тахсил олаётган магистрлар учун мўлжалланган бўлиб, унда моддалар ва улар аралашмаларининг таркибини сифат ва миқдор жиҳатдан анализ қилишнинг физик кимёвий усуллари, хусусан спектрофотометрик ва фотометрик анализ усуллари баён қилинган. Шунингдек, ҳозирги замон аналитик кимёсининг физик кимёвий усулларида моддаларни ажратиш ва концентрлаш усулларининг ўзига хослиги, уларнинг синфланиши, ва бу усулларнинг моҳияти, ишлаш принципи, асосий катталиклари, қонуниятлари ҳақида маълумот берилади.
Ўқув услубий мажмуадан кимё йўнaлишида тахсил олаётган бакалаврлар ҳам фойдаланишлари мумкин.
Ушбу услубий мажмуа Гулистон давлат университети Кимё кафедрасининг 26.08.2016 йиғилишида мухокама қилиниб, ГулДУ ўқув-методик кенгашидан нашр учун рухсат олишга тавсия этилган
Гулистон давлат университети ўқув-методик Кенгаши томонидан («27.08» 2016 йил №1 сонли баённомаси билан) нашрга рухсат этилган
Кириш
Экологик муаммоларнинг кескинлашиб бориши юқори сезгир, танлаб таъсир этувчан аппаратура жиҳатидан арзон бўлган қулай анализ методларини ишлаб чиқишни тақазо этади. Бу соҳада спектрофотометрик ва фотометрик анализ методларининг қўлланилиши долзарб муаммоларнинг ҳал қилинишига ёрдам беради. Спектрофотометрик ва фотометрик анализ методлари бажарилишининг осонлиги, юқори сезгирлиги, экспресслиги ва танлаб таъсир этувчанлиги билан аҳамиятлидир.
Фаннинг мақсад ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – « Спектрофотометрик ва фотометрик анализ методлари» фанининг ўқилишидан мақсад, бу фан қонуниятларининг маъносини ёритиб бериш, магистрантларга шу қонунларнинг қўлланилиш соҳаларини ўргатиш ва амалий имкониятларини тўғри тушунтиришдан иборатдир. Амалий машғулотларни бажаришдан асосий мақсад, физик кимёвий анализнинг нур ютилиши ва чиқарилишига асосланган қонуниятларини атроф-муҳит объектлари, ноорганик, органик, биологик объектлар анализига қўллаш, шунингдек кимёнинг назарий қонунларидан турли масалаларни ҳал қилишда фойдалана билиш қобилиятларини ривожлантиришдан иборат.
Фаннинг вазифаси – фанни ўқитиш давомида қўйидаги асосий мавзулар кенг ёритилади, жумладан: спектрофотометрик ва фотометрик анализ методлари абсорбцион спектрометриянинг назарий асосларига асосланишини тушунтриш, дифференциал спектроскопия, спектроскопик титрлаш, абсорбцион спектроскопия электромагнит нурларнинг молекулалар томонидан ютилишини ўргатиш, шунингдек электрон спектрларининг олиниши миқдорий аниқлашга ва методлар асосида ётадиган кимёвий жараёнлар, моляр нисбатлар, мувозанат константалари, реагентнинг ва комплекснинг беқарорлик ва барқарорлик константалари, моляр сўндириш коэффициенти аниқлашни ўргатиш, олинган натижаларни амалиётга қўллай билишни ўргатишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |