V—VIасрларда Ёғоч ўймакорлиги намуналари Сурхондарё воҳасидаги Юмалоқ тепа тубидан топилган. Олимларимизнинг аниқлашича бундан 1—1,5 минг йил муқаддам мазкур жойда нақш ўймакорлиги санъати бўлиб, у жуда яхши ривожанганлиги исботланган. Бундай ноёб топилмалар Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарлардаги археологик қазилмалардан топилмоқда. - V—VIасрларда Ёғоч ўймакорлиги намуналари Сурхондарё воҳасидаги Юмалоқ тепа тубидан топилган. Олимларимизнинг аниқлашича бундан 1—1,5 минг йил муқаддам мазкур жойда нақш ўймакорлиги санъати бўлиб, у жуда яхши ривожанганлиги исботланган. Бундай ноёб топилмалар Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарлардаги археологик қазилмалардан топилмоқда.
- VII асрнинг охиригача маҳаллий ўзбек халқи ичида ёғоч ўймакорлик жуда тез суръатлар билан ривожланган эди.
- «...араблар Ўрта Осиёни забт этгунлэрига қадар маҳаллий халқ маъбудалари топилган. Ҳар бир хонадоннинг жамоада тутган ўрни ва бойлигига қараб ўз маъбудаси (худоси) бўлган. Бу одатда бу маъбуда эшик тепасига қўйилган. Хонадон соҳиби мавриди билан ёғочдан ўйилган янги маъбудани харид қилиб, алмаштириб турган. Бундай жараён ёғоч ўймакорлиги санъати қадимий бўлганлигидан далолат беради. Араблар истилоси оқибатида тасвирий санъатнинг кўп тур-лари қатори ёғоч ҳайкаллар ишлаш ҳам буткул барҳам топди. Бироқ ислом дини бу санъатни тагтуги билан йўқота олмади. Еғоч тарошловчи уста наққошлар ўз санъатини ёғочда дов-дарахтларнинг аксини ифодалаш, оддий чизиқлардан мураккаб геометрик шакллар ясашда намойиш этдилар. Усталарнинг санъати отадан-болага, авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтаверди.
IX—X асрларда Ўрта Осиёда, шунингдек жумҳуриятимиз территориясида маданият ўса бошлайди. IX асрда Самарқанд мустақил давлат бўлиб қолди. Халқ маданиятида янги бурилиш бўлади. Шу асрларда буюк олимлар, файласуфлар, ёзувчилар етишиб чиқдилар. Улар Абу Али ибн Сино, Рўдаки, Фирдовси, Беруний ва бошқалардир. Ажойиб архитектура ёдгорликлари яратилди. Масалан, жаҳонга машҳур Исмоил Сомоний ма.қбарасидир. Маданиятнинг ривожланиши ёғоч ўймакорлигининг янада ри-вожланишига олиб келди. ёғоч ўймакорлиги билан эшиклар, бинолар, устун, равоқ ҳар хил хонтах-талар безатилди. Ўймакор усталар ўзи яратган санъат асарларида тимсол ва дуо-афсунлар, тасбиҳ ва таносибларнинг нақадар кўплигини , кўриш мумкин. Ҳар бир ўйма нақш заминида қандайдир рамзий маъно яширинган бўлади. Улар бу мураккаб нақшлар орқали воқеъликдаги энг гўзал тилакларни акс эттириб келганлар. - IX—X асрларда Ўрта Осиёда, шунингдек жумҳуриятимиз территориясида маданият ўса бошлайди. IX асрда Самарқанд мустақил давлат бўлиб қолди. Халқ маданиятида янги бурилиш бўлади. Шу асрларда буюк олимлар, файласуфлар, ёзувчилар етишиб чиқдилар. Улар Абу Али ибн Сино, Рўдаки, Фирдовси, Беруний ва бошқалардир. Ажойиб архитектура ёдгорликлари яратилди. Масалан, жаҳонга машҳур Исмоил Сомоний ма.қбарасидир. Маданиятнинг ривожланиши ёғоч ўймакорлигининг янада ри-вожланишига олиб келди. ёғоч ўймакорлиги билан эшиклар, бинолар, устун, равоқ ҳар хил хонтах-талар безатилди. Ўймакор усталар ўзи яратган санъат асарларида тимсол ва дуо-афсунлар, тасбиҳ ва таносибларнинг нақадар кўплигини , кўриш мумкин. Ҳар бир ўйма нақш заминида қандайдир рамзий маъно яширинган бўлади. Улар бу мураккаб нақшлар орқали воқеъликдаги энг гўзал тилакларни акс эттириб келганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |