XVIII асрнинг охири XIX аср бошларида, Бухоро, Хива, Қўқон хонликларида етук адабиёт намояндалари қатори халқ амалий санъати усталари ҳам етишиб чиқди. Бу хонадонларда кулолчилик, мисгарлик, ганчкорлик, сиркорлик қатори ёғоч ўймакорлиги ҳам гуркираб ривожланди. - XVIII асрнинг охири XIX аср бошларида, Бухоро, Хива, Қўқон хонликларида етук адабиёт намояндалари қатори халқ амалий санъати усталари ҳам етишиб чиқди. Бу хонадонларда кулолчилик, мисгарлик, ганчкорлик, сиркорлик қатори ёғоч ўймакорлиги ҳам гуркираб ривожланди.
- XIX ва XX асрларда ёғоч ўймакорлиги, мисгарлик, наққошлик ва санъатнинг бошқа турлари ривожланиб ҳар бир шаҳарнинг ўзига хос ёғоч ўймакорлиги пайдо бўлди. Қўқондаги Худоёрхон саройи, Тошкентдаги князь Н. К. Романовларнинг саройи ва А. А. Половцев уйи, Қувадаги Зайниддинбойнинг уйи, Марғилондаги Саидаҳмадхўжа мадрасаси, Бухородаги Ситораи Моҳи-Хоса ва бошқаларда ажойиб ёғоч ўймакорлиги намуналари яратилди. Бу эса ўзбек ёғоч ўймакорлиги санъатининг бебаҳо асаридир.
Ёғоч ўймакор усталар ҳар хил буюмлар, хонтахта, эшик ва бошқа нарсаларни безашга жалб қилинди. Ўймакорлик ишлари механизациялаштирилди. Тошкент ва Фрунзе шаҳарларида ҳунармандчилик ўқув ишлаб чиқариш комбинатлари ташкил этилди. - Ёғоч ўймакор усталар ҳар хил буюмлар, хонтахта, эшик ва бошқа нарсаларни безашга жалб қилинди. Ўймакорлик ишлари механизациялаштирилди. Тошкент ва Фрунзе шаҳарларида ҳунармандчилик ўқув ишлаб чиқариш комбинатлари ташкил этилди.
- Ўқув ишлаб чиқариш комбинатида жуда кўпчилик таҳсил олиб, уста бўлиб етишиб чиқдилар.
- Ўзбек халқининг энг кўзга ташланган усталаридан Олимжон Қосимжонов (1878—1952), Сулаймон Хўжаев (1866—1946), Мақсуд Қосимов ва бошқалар ажойиб намуналарни яратдилар. Улар ўзига хос ёғоч ўймакорлиги мактаблари яратиб ажойиб шогирдлар етиштирдилар.
-
Ёғоч ўймакорлиги мактаблари - Ёғоч ўймакорлигининг ўзига хос турли услуб ва усуллари бор. Масалан, Хива ёғоч ўймакорлиги ўймасининг монументаллиги, ёғоч табиий рангининг сақлаб қолиши билан бошқалардан фарқланади.
- Бухоро ёғоч ўймакорлиги эса ўйма нақшнинг жозибадорлиги, жимжима нақшларни олтин, кумуш суви билан безатилиши, нақш заминида ранглардан фойдаланиши билан ажралиб туради.
- Марғилон ёғоч ўймакорлиги чуқур заминли ясси ўймани қўллаб келганлар.
- Қўқон ўймакорлиги эса калта бўртмали, ясси ўйма ишлатганлар. Тошкентда эса нақш билан қопланган ясси бўртмали, заминсиз чизма ёғоч ўймакорлиги кенг тарқалган. Еғоч ўймакорлиги мактаблари тахминан 40—50 йиллардан кейин пайдо бўлган. Жумҳуриятимизда Қўқон, Хива, Самарқанд, Тошкент мактаблари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |