- Ўзбекистонда ёғоч ўймакорлиги оддий болалар туморчасидан тортиб бино устунигача безаб келинади. ёғоч ўймакор усталар қадимдан уч услуб асосида безаб келганлар. Улар бағдоди, ислими ва паргоридир. Бу услубларни бирма-бир кўриб чиқамиз.
- Ёғоч ўймакорлигида паргори усул
-
- Паргори — паргор (циркуль) ёрдамида чизиб ўйилган нақш бўлиб, анъанавий ёғоч ўймакорлик тури. Бу ўймакорлик турини усталар «ўймали паргори» ва «ўйма паргор билан» деб ҳам юритадилар. Паргори мураккаб ўймакорлик техникаси бўлиб, чуқур билимдонлик ҳамда маҳорат талаб қилади. Паргори қуйидагича бажарилади. ёнғоқ, чинор, қайрағоч, тол ёғочларга ўймакорлик учун яхши материалдир. Тайёрланган ёғоч юзасига қоғоз клейланиб унга раппорти айлана, тўртбурчак, учбурчак, кўпбурчак ва ҳоказолардан иборат нақш композициялари паргор ва чизғич ёрдамида чизилади, кейин эса асбоблар ёрдамида ўйилади. Ўйманинг чуқурлиги 1 —1,5 мм гача бўлади. Нақш ўйишда 30—35 тача ҳар хил ўювчи асбоблар ишлатилади.
Масалан, куракча искана, нова искана, тўғри искана, балиқ сирти искана, замин исканалар, чекма искана, ховза искана, морпеч искана, гурзи ва бошқалар. Нақш замини ўйиб бўлингандан сўнг гурзи билан чакичлаб чиқилади. Чакич ўймани янада кўримли қилади. Ўйма тугаллангандан сўнг, устига ёпиш-тирилган қоғоз олиб ташланади. Ўзбекистонда паргори усталардан Т. Аюбхўжаев, А. Турсунбоев, ҲайДар Нажмиддинов, Қодиржон Ҳайдаров, Сулаймон Хўжаев, О. Файзуллаев, Абдувосиқ Сайдалиев, Ботир Ғаниев ва бошқаларнинг ишлари элга мансуб бўлиб қолмоқда. Халқ амалий санъати турлари бўлмиш ганч ўймакорлигида сополга, чиннига гул солишда, наққошликда ва бошқаларда ишлатиладиган айлана (давра) нақшларнинг баъзи бирларини ҳам паргори деб атайдилар. - Масалан, куракча искана, нова искана, тўғри искана, балиқ сирти искана, замин исканалар, чекма искана, ховза искана, морпеч искана, гурзи ва бошқалар. Нақш замини ўйиб бўлингандан сўнг гурзи билан чакичлаб чиқилади. Чакич ўймани янада кўримли қилади. Ўйма тугаллангандан сўнг, устига ёпиш-тирилган қоғоз олиб ташланади. Ўзбекистонда паргори усталардан Т. Аюбхўжаев, А. Турсунбоев, ҲайДар Нажмиддинов, Қодиржон Ҳайдаров, Сулаймон Хўжаев, О. Файзуллаев, Абдувосиқ Сайдалиев, Ботир Ғаниев ва бошқаларнинг ишлари элга мансуб бўлиб қолмоқда. Халқ амалий санъати турлари бўлмиш ганч ўймакорлигида сополга, чиннига гул солишда, наққошликда ва бошқаларда ишлатиладиган айлана (давра) нақшларнинг баъзи бирларини ҳам паргори деб атайдилар.
- Ёғоч ўймакорлигида бағдоди услуб
- Ёғоч ўймакорлигида бағдоди услуби Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Афғонистон, Эрон ва бошқа жойларда кенг тарқалган. Бағдоди услуби бу геометрик шаклда ўйилган нақшлардандир. Гириҳ ўсимликсимон нақшлардан фарқ қилади. Ўсимликсимон, яъни ислимий нақшлар барг, гул, новда ва бошқаларни наққош томонидан стиллаштириб олинган шаклидир. Геометрик нақш тўртбурчаклар, кўпбурчаклар ваэгри чизиқлардан ташкил топади. Ёғоч ўймакорлар бу нақш турини яхши билганлари учун ҳам улар эшик, устун, панжара, хонтахталарга бағдоди услубида нақш ишлаб келганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |