Жаъфарий мазҳаби. Бу мазҳаб шиалик йўналишидаги имомат йўналишига (яъни 12 имомга эътиқод қилиш) кирувчи асосий мазҳаблардан биридир. Шиаликдаги 6-имом Жаъфар ас-Сиддиқни Исмоилийлар фиқҳ тизимини асосчиси деб тан оладилар. Ислом тарихидан маълумки, фиқҳга оид бу тизим IX-X асрларда бир қатор илоҳиётчилар томонидан яратилган. Бунда имом Жаъфарнинг иштироки бор ёки йўқлигини белгиловчи далил қолмаган. Чунки, ундан ҳеч қандай ёзма асар қолмаган. Аммо шиаликдаги диний-ҳуқуқийликка оид таълимот жаъфария номи билан аталади. - Жаъфарий мазҳаби. Бу мазҳаб шиалик йўналишидаги имомат йўналишига (яъни 12 имомга эътиқод қилиш) кирувчи асосий мазҳаблардан биридир. Шиаликдаги 6-имом Жаъфар ас-Сиддиқни Исмоилийлар фиқҳ тизимини асосчиси деб тан оладилар. Ислом тарихидан маълумки, фиқҳга оид бу тизим IX-X асрларда бир қатор илоҳиётчилар томонидан яратилган. Бунда имом Жаъфарнинг иштироки бор ёки йўқлигини белгиловчи далил қолмаган. Чунки, ундан ҳеч қандай ёзма асар қолмаган. Аммо шиаликдаги диний-ҳуқуқийликка оид таълимот жаъфария номи билан аталади.
- Жаъфария мазҳзаби ўрта асрларда Эронда ҳукмрон диний-ҳуқуқ тизимини ташкил этган. Бу мазҳаб ҳозирда ҳам Эрон ва Ироқда шиалар ўртасида ўз таъсирини йўқотмаган.
Ислом динидаги учинчи йўналиш Хорижийлар (араб. – ажралиб чиққан, исёнчи) – исломдаги илк оқим тарафдорлари. Халифа Али билан умавийлар ўртасидаги кураш давомида VII асрнинг иккинчи ярми бошларида вужудга келган. Адабиётларда хорижийлар шўърот, марикуна, маҳаккима номлари билан ҳам тилга олинади. - Ислом динидаги учинчи йўналиш Хорижийлар (араб. – ажралиб чиққан, исёнчи) – исломдаги илк оқим тарафдорлари. Халифа Али билан умавийлар ўртасидаги кураш давомида VII асрнинг иккинчи ярми бошларида вужудга келган. Адабиётларда хорижийлар шўърот, марикуна, маҳаккима номлари билан ҳам тилга олинади.
- Манбаларда турли даврларда ва халифаликнинг турли ўлкаларида ҳаракат қилган хорижийларнинг 20 дан ортиқ жамоаси қайд этилган. Хорижийлар таълимотига кўра, халифа диний жамоа томонидан сайланади ва жамоага бўйсунади; ҳар қандай тақводор мусулмон (ҳатто қул ёки қора танли бўлса ҳам) халифа этиб сайланиши мумкин; агар халифа жамоа манфаатларини ҳимоя қилмаса, вазифасидан бўшатилади ва ҳатто қатл этилади. Хорижийлар фикрича, эътиқод амалий фаолият билан мустаҳкамланиши лозим. Ҳозирги даврда хорижийларнинг ибодийлар фирқаси Шимолий Африканинг айрим мамлакатларида (Жазоир, Тунис ва бошқа жойларда), Уммон, Танзанияда учрайди холос. Лекин айрим мутахассисларнинг фикрига кўра, хозирда бу йўналиш қолмаган. Кейинчалик Саудияда бу йўналиш таъсирида ваҳҳобийлик оқими шаклланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |