Исмоилийлар. Бу мазҳаб тарафдорлари шиалар орасида энг кўпчиликни ташкил этган. Исмоилий мазҳаби VIII асрнинг 2-ярмида Боғдод халифалигида пайдо бўлган ва имом Жаъфар Содиқнинг катта ўғли Исмоил номи билан аталган. Исмоилийлар диний таълимотида бутун оламни яратган «дунёвий ақл» ва «дунёвий руҳ»га эътиқод этиш асосий ўринни эгаллаган. Уларнинг таълимотида неоплатончилар фалсафаси ва буддавийликнинг катта таъсири сезилади. Исмоилийлар турли даврларда халқларга турли пайғамбарларнинг юборилиши – «дунёвий ақл»нинг ерда намоён бўлишидир деб ҳисоблашади. Улар еттита пайғамбарни – Одам Ато, Нух, Иброҳим, Исмоил, Мусо, Исо ва Муҳаммад (с.а.в.)ни тан олишади. Уларнинг фикрича, имомлар пайғамбарларнинг ворислари ҳисобланади. XI асрдан бошлаб исмоилийлар синфий зиддиятларнинг кучайиши натижасида турли қисмларга бўлиниб кетган. Ҳозирги пайтда исмоилийлар Ўрта Шарқ мамлакатларида, Ҳиндистон, Уганда, Кения, Танзания, Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон вилоятида мавжуд. - Исмоилийлар. Бу мазҳаб тарафдорлари шиалар орасида энг кўпчиликни ташкил этган. Исмоилий мазҳаби VIII асрнинг 2-ярмида Боғдод халифалигида пайдо бўлган ва имом Жаъфар Содиқнинг катта ўғли Исмоил номи билан аталган. Исмоилийлар диний таълимотида бутун оламни яратган «дунёвий ақл» ва «дунёвий руҳ»га эътиқод этиш асосий ўринни эгаллаган. Уларнинг таълимотида неоплатончилар фалсафаси ва буддавийликнинг катта таъсири сезилади. Исмоилийлар турли даврларда халқларга турли пайғамбарларнинг юборилиши – «дунёвий ақл»нинг ерда намоён бўлишидир деб ҳисоблашади. Улар еттита пайғамбарни – Одам Ато, Нух, Иброҳим, Исмоил, Мусо, Исо ва Муҳаммад (с.а.в.)ни тан олишади. Уларнинг фикрича, имомлар пайғамбарларнинг ворислари ҳисобланади. XI асрдан бошлаб исмоилийлар синфий зиддиятларнинг кучайиши натижасида турли қисмларга бўлиниб кетган. Ҳозирги пайтда исмоилийлар Ўрта Шарқ мамлакатларида, Ҳиндистон, Уганда, Кения, Танзания, Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон вилоятида мавжуд.
Друзлар. Ўз таълимотига кўра, бу секта исмоилийлардан ажралиб чиққан. Друзлар ваҳдониятга – Аллоҳнинг ягоналигига эътиқод этадилар ва 998-1021 йилларда ҳукмронлик қилган фотимийлар халифаси Ҳакимни халоскор сифатида ерга иккинчи марта келади, деб ҳисоблайдилар. Улар ўзларининг «муқаддас» ёзувларига эга. Уларда диний маросимлар унчалик ривож топмаган, шу сабабли масжиди ҳам йўқ. Барча секталар каби, друзлар ҳам шариатни, шиа имомларини тан оладилар. - Друзлар. Ўз таълимотига кўра, бу секта исмоилийлардан ажралиб чиққан. Друзлар ваҳдониятга – Аллоҳнинг ягоналигига эътиқод этадилар ва 998-1021 йилларда ҳукмронлик қилган фотимийлар халифаси Ҳакимни халоскор сифатида ерга иккинчи марта келади, деб ҳисоблайдилар. Улар ўзларининг «муқаддас» ёзувларига эга. Уларда диний маросимлар унчалик ривож топмаган, шу сабабли масжиди ҳам йўқ. Барча секталар каби, друзлар ҳам шариатни, шиа имомларини тан оладилар.
- Карматийлар ҳам исмоилийлардан ажралиб чиққан шаҳобчалардан бири бўлиб, IX аср охирида Ироқда ўз фаолиятини бошлагандан сўнг Сурия ва Яманга тарқалган. Кўчманчи бадавийлар, деҳқонлар ва ҳунармандлардан ташкил топган бу мазҳаб ислом таълимотини Аллоҳга ва Муҳаммад пайғамбарга эътиқод қилишдан ташқари бошқа нарса ва буюмларга сиғинишни қоралаганлар. Шу ғояни ўз тарафдорларига сингдирган қараматийлар мусулмонлар зиёратгоҳи Каъбадаги Қора тош зиёратини, унга сиғинишни, бидъат, бутпарастлик деб ҳисоблаб, Х асрнинг бошларида (930 йили) ҳаж вақтида Маккага бостириб кириб, бир неча минг ҳожиларни ва Макка шаҳри аҳолисини қатл этиб, асрга олганлар. Шаҳарни ва Каъбани вайрон қилиб, қора тошни иккига бўлиб, ўз давлатлари Бахрайнга олиб кетганлар.
- Қараматийларнинг бундай ҳаракатларини аксарият мусулмонлар жамоаси қоралаган. Макка ва Шаҳарни таъмирлаш ишлари амалга оширилиб 20 йилдан сўнг қора тошни қараматийлардан катта тўлов эвазига қайтариб олганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |