Миллий онг муайян миллат ва халқнинг ижтимоий борлиги – ижтимоий-тарихий шарт-шароитлари, урф-одатлари, анъаналари турмуш тарзи асосида вужудга келган кишиларнинг (миллат ёки халқнинг) ҳиссиётлари, кечинмалари, тушунчалари, қарашлари, ғоя ва назариялари мажмуини англатади. Миллий онг маҳаллий борлиқни (ижтимоий борлиқни) акс эттирсада, у ҳеч қачон суст – пассив бўлмайди. Аксинча миллий онг аждодларнинг авлодларга қолдирган маънавий мероси орқали, янги шароитда вужудга келган муайян таълим ва тарбия жараёни билан қўшилиб ўсиб, ривожланиб боради. Шу боис таълим ва тарбиянинг миллий онгнинг шаклланиши ҳамда тараққий этишидаги ўрни ва аҳамияти ниҳоятда улкандир. - Миллий онг муайян миллат ва халқнинг ижтимоий борлиги – ижтимоий-тарихий шарт-шароитлари, урф-одатлари, анъаналари турмуш тарзи асосида вужудга келган кишиларнинг (миллат ёки халқнинг) ҳиссиётлари, кечинмалари, тушунчалари, қарашлари, ғоя ва назариялари мажмуини англатади. Миллий онг маҳаллий борлиқни (ижтимоий борлиқни) акс эттирсада, у ҳеч қачон суст – пассив бўлмайди. Аксинча миллий онг аждодларнинг авлодларга қолдирган маънавий мероси орқали, янги шароитда вужудга келган муайян таълим ва тарбия жараёни билан қўшилиб ўсиб, ривожланиб боради. Шу боис таълим ва тарбиянинг миллий онгнинг шаклланиши ҳамда тараққий этишидаги ўрни ва аҳамияти ниҳоятда улкандир.
Миллий онг ва унинг шаклланиши энг аввало, миллий уйғониш заминида бошланиши табиийдир. Миллийликни тан олиш – миллатга мансуб кишиларнинг ижтимоий-этник барқарорлигини тан олиш демакдир. Миллийликда инсоний ва умуминсоний қадриятлар муайян қиёфа ва шакл касб этган бўлади. Миллийликда миллий мансублик руҳи мавжуд. Миллий руҳимиздаги миллий туйғуларимиз мавжуд миллий тасаввурларимиз, кайфиятларимизда содда онг сифатида ифодаланади. Агар миллий мансублик ва унинг барча томонлари кишилар тасаввурида илмий асосланган бўлса, уни биз миллий ўз-ўзини англаш деб тушунамиз. Миллий ўзликни англаш илмий-сиёсий тус олса ва ижтимоий ҳаракат учун қўлланма даражасига кўтарилса, биз уни миллий мафкура деб атаймиз. - Миллий онг ва унинг шаклланиши энг аввало, миллий уйғониш заминида бошланиши табиийдир. Миллийликни тан олиш – миллатга мансуб кишиларнинг ижтимоий-этник барқарорлигини тан олиш демакдир. Миллийликда инсоний ва умуминсоний қадриятлар муайян қиёфа ва шакл касб этган бўлади. Миллийликда миллий мансублик руҳи мавжуд. Миллий руҳимиздаги миллий туйғуларимиз мавжуд миллий тасаввурларимиз, кайфиятларимизда содда онг сифатида ифодаланади. Агар миллий мансублик ва унинг барча томонлари кишилар тасаввурида илмий асосланган бўлса, уни биз миллий ўз-ўзини англаш деб тушунамиз. Миллий ўзликни англаш илмий-сиёсий тус олса ва ижтимоий ҳаракат учун қўлланма даражасига кўтарилса, биз уни миллий мафкура деб атаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |