Миллий маънавиятни икки йўналишда кўриб чиқиш мумкин: - Миллий маънавиятни икки йўналишда кўриб чиқиш мумкин:
- Тадрижий йўналишда, яъни тарихий такомил жараёнида
- Таркибий йўналишда, яъни турли жиҳатларга яхлит тизим сифатида
- Маънавиятимизнинг асосий қирралари – эътиқод ва ибрат (сунна), илм ва мантиқий тафаккур (ислом марифатчилиги), ҳақиқат ишқи йўлида руҳият сафарбарлиги ва ирода қудрати (тасаввуф ва илҳом), пок инсоний меҳр ва ижтимоий фаолик.
- Булар бир-бирини инкор этмайди, балки буларнинг бири кимда кам бўлса, унда маънавий тўкислик бўлмайди.
Дунёдаги бошқа халқлар қатори ўзбек халқининг ҳам маданий қадриятлари, маънавий мероси минг йиллар мобайнида Шарқнинг маънавий ўчоқларидан бири бўлиб хизмат қилган. Бундан ташқари, биз яшаб турган ҳудуд ғоят хилма-хил диний эътиқодлар, динлар, маданиятлар ва турмуш тарзлари туташган минтақа ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон ҳудуди нафақат Шарқ, балки умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, бу қадимий ва табаррук тупроқдан буюк алломалар, фозилу фузалолар, олиму уламолар, сиёсатчилар, саркардалар етишиб чиққан. Диний ва дунёвий илмларнинг асослари мана шу заминда яратилган, сайқал топган. - Дунёдаги бошқа халқлар қатори ўзбек халқининг ҳам маданий қадриятлари, маънавий мероси минг йиллар мобайнида Шарқнинг маънавий ўчоқларидан бири бўлиб хизмат қилган. Бундан ташқари, биз яшаб турган ҳудуд ғоят хилма-хил диний эътиқодлар, динлар, маданиятлар ва турмуш тарзлари туташган минтақа ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон ҳудуди нафақат Шарқ, балки умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, бу қадимий ва табаррук тупроқдан буюк алломалар, фозилу фузалолар, олиму уламолар, сиёсатчилар, саркардалар етишиб чиққан. Диний ва дунёвий илмларнинг асослари мана шу заминда яратилган, сайқал топган.
Анъана – тарихий тараққиёт жараёнида табиий ва ижтимоий эҳтиёжлар асосида вужудга келадиган, аждодлардан авлодларга мерос бўлиб ўтадиган, кишилар маънавий ҳаётига таъсир кўрсатадиган маданий ҳодисадир. - Анъана – тарихий тараққиёт жараёнида табиий ва ижтимоий эҳтиёжлар асосида вужудга келадиган, аждодлардан авлодларга мерос бўлиб ўтадиган, кишилар маънавий ҳаётига таъсир кўрсатадиган маданий ҳодисадир.
- Урф-одат – кишиларнинг турмушига сингиб кетган маълум муддатда такрорланиб турувчи хатти-ҳаракат, кўпчилик томонидан қабул қилинган, хулқ-атвор қоидалари кўникмасидир.
- Маросим – инсон ҳаётидаги муҳим воқеаларни нишонлашга қаратилган расмий ва руҳий кўтаринкилик вазиятида ўтадиган умумий қабул қилинган тартиб-қоидаларга амал қилинадиган тадбирга айтилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |