19
моддий маданиятида дашт этномаданий компонентининг тарқалиши кучаяди. Аҳолининг
сон жиҳатдан ортиши, ишлаб чиқаришда ижтимоий ва мол-мулк дифференцияси ортиб
бориши билан характерланади.
Ушбу босқич қабрлари тузилишига кўра, ёрма ва айвонли лаҳат шаклидаги
қабрлардан иборат бўлиб, айвонли лаҳат қабрларнинг кириш чуқурчаси асосан қабрнинг
шимолий қисмида, баъзи қабрларда ғарбий томонига жойлашган.
Мўлали босқичида марҳумлар асосан якка ҳолатда, баъзан жуфт ҳолатда дафн
этилган қабрлар ҳам бўлган. Бундан ташқари, кенотаф қабрлар ва
одам билан бирга
ҳайвоннинг биргаликда дафн этилганлик ҳолатлари учрайди. Одатга кўра, марҳум оёқ-
қўллари букилган ҳолатда ёнбошлатиб дафн этиш кўпчиликни ташкил этади. Баъзан ёш
болаларни ва ҳатто тўртта жуфт кўмилган қабрларда марҳумлар хумларга солиб дафн
этилганлик ҳолатлари ҳам учрайди. Бу одат Сополлитепа давридан давом этиб келаётган
удумлардан биридир. Ушбу босқичда марҳумнинг бошини аниқ бир томонга қаратиб
қўйиш одати ўз қатъийлигини йўқотади. Бироқ, изланишлар натижасида, қабрларнинг
кўпларида скелетнинг боши жанубий-ғарб ва ғарб томонга қаратилганлиги аниқланган
49
.
Демак, Кўзали босқичидаги анъана давом этади. Шу билан бирга бошқа томонларга
қаратиб қўйилган жасадлар ҳам топилган. Ушбу ҳудудда изланиш олиб борган В.Ионесов
Мўлали комплекси дафн маросимларидаги бу ҳолатни, марҳумни қуёшнинг
жойлашиш
ҳолатдаги вақтига қараб жой танланган бўлиши керак, деб таъкидлайди. Яъни марҳум бир
куннинг турли вақтларида вафот этиб, турли вақтларида дафн этилган. Шунга кўра,
марҳум эрталаб дафн этилса, шарқ томонга, кундузи жанубга, кечқурун эса ғарб томонга
қаратиб қўйилган
50
.
Бу ҳолатда дафн этилишига, Кўзали босқичидан бошлаб катта гуруҳ бўлиб кириб
келган Андранова дашт қабилаларнинг таъсири бўлиши ҳам мумкин. Чунки, Андранова
қабилаларида марҳумнинг бошини ғарбга қаратиб қўйиш одати кучли бўлган. Бу
уларнинг эътиқодида пайдо бўлиб яъни марҳумни қайтиб келмас, қоронғу дунёга
кетганлигига ишора бўлиб, бу тартиб деҳқон жамоалари орасига
айнан улар кириб кела
бошлаганларидан кейин кучаяди. Унгача деҳқон жамоалари ҳамиша ёруғликка интилиб
яшаганликлари сабабли марҳумни дафн этишда ҳам ёруғлик билан боғлиқ бўлган
томонларга қаратиб қўйиш ҳолатлари кўпчиликни ташкил этган. Чунки улар одамларнинг
ўлимини қабул қилган бўлсаларда, шу ҳаётини меҳнатини “нариги дунё”да давом
эттиришига ишора берувчи ашёвий далиллар қабрларда жуда ҳам кўп учрайди. Айнан
Кўзали давридан бошлаб, ашёвий буюмларнинг қабрларга кичик нусхаларини қўйилиши,
49
Абдуллаев Б. Культура древнеземледельческих племен ... //Автореф. дис... кан. ист. наук. – Новосибирск,
1980. – С. 9.
50
Ионесов В.И. Становление и развитие раннеклассовых отношений ... // Дис...канд. ист. наук. – Самарканд,
1990. – С. 107.
20
ўлган одам энди қайтмаслиги, ҳаётлик даврида ишланган
буюмлари энди керак
бўлмаслиги инобатга олиниб, инсонлар бу ҳақиқатни тан ола бошлаганлар. Бироқ,
одамлар орасида бу анъанани бирдагини йўқ қилиб бўлмаслиги инобатга олинса,
уларнинг митти нусхаларини ясаб қўйилиши улар учун энг тўғри йўл бўлган бўлиши
мумкин. Шу
сабабли, дафн этиш ашёларининг
бирданига камайиши, бронзадан митти
буюмларнинг кўпайиши
51
Мўлали босқичида ҳам яхши кузатилади. Қабрга қўйилган
сопол идишларнинг усти оқ ва тўқ қизил ранг билан қопланган
52
.
Мўлали комплексида 54 та кенотаф қабрлар аниқланган бўлиб, барча қабрларнинг
умумий қисмидан 17% ни ташкил этади
53
. Бу кўрсатгич Кўзали даври кенотаф
қабрларининг тенг ярим кўрсатгич пастлиги билан фарқланади. Кўзали босқичида ўзга
қабилалар билан бўлган жангу-жадаллар Мўлали даврига келиб камайган бўлиши мумкин
эмас.
Чунки айнан, Мўлали даврида дашт чорвадор қабилаларининг жадаллик билан
кириб келиши давом этади. Шундай экан, бу ҳолатни ўзга ҳудудлардан кириб келган
қабилаларга қаршилик кўрсата оладиган даражада етарли тажриба ва ҳарбий қурол-
аслаҳаларга эга бўлганлар, дейилса тўғрироқ бўлади.
Уларни ясаш усуллари
такомиллашганлигидан далолат беради. Қолаверса, ўзга ҳудудлардан кириб келган
қабилалар аввал маҳаллий аҳоли томонидан эгалланмаган бўш ҳудудларга келиб
жойлашганлар. Бу орада улар маҳаллий аҳоли билан аста-секин, тинч йўл орқали алоқа
ўрнатган бўлишлари ҳам мумкин. Шу сабабли, майитсиз қабрлар кўрсатгичи Кўзалига
нисбатан озчиликни ташкил этган. Бундай қабрларга марҳумнинг қариндошлари махсус
цилиндраконуссимон сопол идишлар тайёрлатган ва уларнинг устига қопқоқ ясатганлар,
яъни митти остадон тайёрлатганлар. Улар хумдонда пиширилмай қизил бўёқ билан
қопланиб, қуёш тасвири туширилган. Бундай идишлар деярли барча кенотаф қабрлар учун
хосдир. Бу аломатлар қуёшга сиғиниш, қуёшнинг ердаги парчаси “олов”ни муқаддас, деб
билганликларининг нишонасидир. Кенотаф қабрлар учун ёғочдан ва матодан одамларнинг
митти ҳайкалчаларини ясаш давом этади. Уларнинг олдида бронзадан митти буюмларнинг
борлиги ҳам аниқланган. Юқорида айтиб ўтилган босқичларда марҳумни дафн этиш
ҳолатидаги анъана бир хил бўлган бўлсада, Мўлали даврига келиб майитни куйдириш
одатлари ҳам пайдо бўла бошлайди.
Сополли маданияти дафн
маросимларини ривожланишида
Do'stlaringiz bilan baham: