25
I.2. Чорвадор қабилалар маданияти жамоаларида дафн маросимлари ва уларнинг
хусусиятлари
Шимолий Бақтриянинг бронза даври чорвадор қабилаларининг ёдгорликлари, асосан
жанубий-ғарбий Тожикистон ҳудудларида жойлашган. Уларни кенг кўламда ўрганиш иши
А.М.Мандельштам томонидан 1950 йилларнинг ўрталаридан Илк Тулхор қабристонини
очишдан бошланади.
Дафн маросимларини кузатишда белгиларига қараб, асосан қуйидаги уч категорияга
ажратиш мумкин. 1) қабр тузилиши; 2) кўмиш усули; 3) дафн этиш анжомларининг
турлари. Одатда марҳум вафот этгандан сўнг, қурбонлик қилиниб, хотирлаш маросими
64
ўтказилган.
Қабрларнинг асосий қисмини якка ҳолатда кўмилган катта ёшдагиларнинг
мозорлари ташкил этади. Марҳум ва марҳумалар жинсига қараб, бир хил тартибда, яъни
ёнбошлатилиб, қўл-оёқлари букилган ҳолатда, эркаклар ўнг
томони билан, аёллар чап
томони билан ётқизиб кўмилган.
Ёш болаларнинг ҳамда катта ёшлиларнинг қабрида ҳам қизил ранг учрайди. Бу ҳам
уларнинг эътиқоди билан боғлиқ удумлардан бўлиб, бу удум сўнгги бронза даври дафн
маросимлари учун хосдир. Чунки қабрларда қизил рангнинг учраши нафақат Илк Тулхор
қабристонида, балки Сополли маданиятининг сўнгги босқичлари қабрларида ҳам кўп
учрайди. Қизил рангнинг қабрларда тез-тез учраши бронза даври жамоаларининг умумий
эътиқоди билан боғлиқ рамзий маъно бўлган, деган хулосага келиш мумкин.
А.М.Мандельштам томонидан Илк Тулхор қабристонида олиб борилган изланишлар,
қабрлардан топилган ашёвий далиллар ва қабр тузилишига қараб, ёдгорликнинг санаси
аниқланган. Бунга кўра, Илк Тулхор қабрларининг асосий кўп қисмини айвонли қия
зинали қабрлар ташкил этади. Бу усулдаги қабр тузилиши Сополли маданиятига хос урф-
одатлар хосиласидир. Тадқиқотчилар Илк Тулхор қабристонидаги айвонли қия зинали
қабрларнинг санасини мил.авв. XIII-IX асрлар билан белгилайди. Евроосиё дашт
қабилаларининг Ўрта Осиё ҳудудларига кириб келиши археологик манбалар таҳлилига
кўра, мил.авв. XIV-XIII асрларда юз берганлиги кузатилади.
Андранова чорвадор
қабилаларининг жанубга миграцияси оқибатлари Шимолий Бақтрия бронза даври
жамоаларининг дафн маросимларида ўз аксини топган. Майитни ёқиб сўнг дафн этилган
қабрлар Сополли маданиятининг Мўлали ва Бўстон босқичларида ҳам учратилади. Бу
ҳолат индоорий қабиларининг жанубга миграцияси билан боғлиқ эканлиги инобатга
олинса, уларни Бақтрия ҳудудига мил.авв. XIII – IX асрлар давомида тўхтовсиз
кириб
64
Назаренко В.А. Классификация погребальных памятников южного Приладожья. - В кн.: Статистико-
комбинаторные методы в археологии. – М., Наука, 1970. – С. 191; Массон В.М. Экономика и социальный
строй древних обществ. –Л., Наука, 1976. – С. 149-150.
26
келганлиги кўзга ташланади.
Илк Тулхор қабристони билан бир вақтда Аруктау ёдгорлиги ҳам ўрганилган бўлиб,
у қабр тузилишига кўра 2 турга бўлинади. 1) тош деворли қабрлар; 2) тош қўрғон остидаги
ёрма қабрлардан иборатдир. Бу ердан 13 та мозор-қўрғонлар ўрганилган
65
. Биринчи
турдаги тош қўрғон айлана ёки тўғрибурчак шаклида бўлган.
Изланишлар давомида
Аруктау қабристони якка ҳолатда дафн этиш учун мўлжалланганлиги аниқланган. Қабрда
скелет ўнг томонга ёнбошлатилган ҳолда, боши шарқ ёки шимолий-шарққа
қаратилганлиги аниқланган.
Дафн анжомлари таркибини сопол буюмлар, бронзадан ишланган ўроқ, зеб-зийнат
буюмларининг парчалари ва қўйнинг суяклари ташкил этади. Дафн анжомларининг кўп
қисми ўроқ ёки ярим ой шаклида бўлиб, улар одам бош чаноғи яқинида жойлашган бўлса,
ўроқ қўл панжалари яқинига қўйилган. Бу ерда темирдан
ясалган буюмларнинг борлиги
аниқланмаган.
Иккинчи турдаги қўрғонлар фақат битта ҳолатда учратилган. Ушбу қўрғон
тўғрибурчак шаклида бўлиб, ғарб билан шарққа қаратиб узайтирилган. Бу ерда қиз
боланинг скелети чап ёнбошга қўл-оёқлари букилган ҳолатда қўйилган бўлиб, боши
шарққа қаратилган. Оёқлари тиззасигача букилган, қўллари ҳам букилган бўлиб,
панжалари бош суягининг юз қисми қаршисида жойлашган. Дафн этиш анжомлари
таркибини сопол идишлар ва пардоз буюмлари (бронза сирға ва браслет) ташкил этади.
Умуман олганда, Аруктау қабрларидаги дафн этиш анжомлари таркибини сопол буюмлар
ташкил этибгина қолмай, кўп ҳолларда метал буюмлардан
ишланган идишларнинг
парчалари ҳам учрайди.
Таирсу дарёсининг ўрта оқимидаги Вахш водийси ва Дангар платоси ҳудудида бир
неча деҳқончилик манзилгоҳлари ва қабристонлари аниқланган. Буларга Кангурттут,
Дахана, Тегузак, Бараки Куруг ва Нурек қабристонлари киради. Бу ёдгорликларда бир
неча йиллардан буён Жанубий Тожикистон археологик экспедицияси изланишлар олиб
бормоқдалар. Тожикистон ҳудудида бронза даври ёдгорликларини ўрганиш бўйича етук
мутахассислар Н.Виноградова ва Л.Т.Пьянковалар ушбу ҳудудда
изланишларни давом
эттирадилар. Н.Виноградова томонидан Кангурттут ва Тандирйўл қабристонлари
Л.Т.Пьянкова томонидан Тигровая Балка қабристони ўрганилди.
Do'stlaringiz bilan baham: