Мавзу: диний эьтиқодлар ва дафн маросимлари


IV-2. Жарқўтон ибодатхонасининг зардуштийлик дини шаклланишида тутган ўрни



Download 476,63 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/14
Sana09.06.2022
Hajmi476,63 Kb.
#648743
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
курс ишига наьмуна (1)

IV-2. Жарқўтон ибодатхонасининг зардуштийлик дини шаклланишида тутган ўрни 
Маълумки, бронза даври жуфт оилаларнинг пайдо бўлиши ва жамиятда бошқарув 
тизимининг эркаклар қўлига ўтиши билан характерланади. Лекин, жамиятда аёллар 
мавқеи хали ўз ўрнини йўқотмаганлик далиллари нафақат Сополлитепада, балки шу давр 
бошқа ёдгорликларида ҳам кузатилади. Бу ҳақда аёллар қабрларидан топилган муҳрлар 
ҳамда дафн маросимларида амал қилинадиган диний удумлар давомийлиги гувоҳлик 
беради. Марҳума дафн маросимида қўйилган анжомлар эса, унинг ёши, ҳаётлик чоғидаги 
оила давомчиси сифатидаги мавқеи билан боғлиқдир. Аммо, бу жамиятни матриархал 
94
Эсанов М. “Авесто” жамиятининг археологик материалларда .... // Т.ф.н. дис... –Т., 2007. – Б. 95. 
95
Аскаров А. Древнеземледельческая культура эпохи бронзы юга Узбекистана.... – С. 41–196; Аскаров А, 
Абдуллаев Б. Джаркутан. .... Табл. XLV. 15. 
96
Шайдуллаев Ш. Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг пайдо бўлиши... // т.ф.д. дис. – Б. 142.
97
Аскаров А, Абдуллаев Б. Джаркутан. .... – С. 46.


37 
ривожланишда давом этаётганлигидан далолат бермайди. Чунки, ишлаб чиқариш, оила 
иқтисодиёти тўлиқ эркаклар зиммасида бўлган. Онага бўлган эҳтиром эса давом этиб, 
барча туркий халқлар ҳаётига сингиб борди.
Археологик кузатувлар ва аниқ ашёвий далиллардан маълумки, илк диний 
қарашларнинг илдизлари замонавий одам пайдо бўлган даврдан анча аввал, уларнинг 
ижтимоий-руҳий ҳаётининг бошларидан шакллана бошлаган
98
. Албатта, бронза даври 
уруғ жамоаларининг ибтидоий диний тасаввурлари анча ривож топиб, тотемистик 
тасаввурлардан узоқлашган, табиат унсурлари диний қарашларнинг асосига айланган.
Ибтидоий тотемистик қарашлар эса, бронза даври жамоаларининг ўтмишдаги уруғ 
тотемлари сифатида археологлар “муҳр” деб атаётган туморлар рамзига айланган. 
Анъанавий диний-маърифий қарашлар мафкурасининг яшовчанлиги туфайли, ёши улуғ 
жамоа аъзоларига бўлган ҳурмат, уларнинг ҳаётлик давридаги жамоавий мавқеига қараб, 
дафн маросимлари уюштирилган.
Бронза даврида аждодларимизнинг эътиқод билан боғлиқ диний тасаввурлари тубдан 
ўзгариб, унинг заминида, албатта жамоа иқтисодиёти ётар эди. Жамоа иқтисодиёти эса, 
деҳқончилик ва чорвачилик хўжаликлари жамият иқтисодий ҳаётининг асосий омилига 
айланиши билан боғлиқдир. Айнан бронза даврида шундай вазият юз беради. Одамлар 
тотемларда илоҳийлик қудратининг йўқлигини тушиниб етадилар ва иқтисодий амалий 
ҳаёт заруриятидан келиб чиққан ҳолда, табиат унсурларини илоҳийлаштиришга ўтадилар.
Бу диний-мафкуравий тасаввурларда қуёш – ер юзидаги барча жонзодларга, шу 
жумладан, одамзодга ҳам ҳаёт бағишловчи илоҳий куч ва қудрат тимсоли сифатида 
намоён бўла бошлайди. Бунинг тарихий илдизлари аниқ археологик маълумотларга кўра, 
Анов-Номозгоҳ маданиятининг илк босқичларида, Зарафшон водийсининг Саразм ва 
Зомонбобо маданиятлари даврида, яъни энеолит даврида ниш ура бошлаган. Унинг 
шаклланган ёрқин тимсолини, унга атаб қурилган монументал ибодатхоналар даражасида 
бунёд этилган иншоотлари мисолида Ўрта Осиёнинг Марғиёна, Бақтрия қадимги 
деҳқончилик минтақаларида, бронза даврида кузатилади. 
Қуёш табиат унсурлари орасида яратувчилик қудрати билан етакчи диний-
мафкуравий тимсол сифатида оташпарастлик деб аталмиш янги диний тасаввурнинг 
пайдо бўлишига, ривожланишига ва натижада бош диний ислоҳотчи Зардушт номи остида 
янги динга айланишига асос бўлди. Аждодларимиз ақл-заковатига қарангки, бундан 4-5 
минг йиллар аввал қуёшсиз сайёрамизда ҳаёт бўлмаслигини англаб етганлар. Инсон қуёш, 
ер, сув ҳамда тоза ҳавосиз яшай олмаслигини, бу табиатнинг тўрт унсури ҳаёт асосининг 
булоғи, барча жонзодлар, жумладан одамзоднинг ҳам давомийлиги уларга боғлиқ
98
Василев Л.С. История религий востока. …. – С. 14. 


38 
эканлигини англаб, уларни илоҳийлаштирганлар, уларга топинган ва борлиқ оламнинг 
ҳаракатга келтирувчи кучи, энергияси қуёш эканлигига ишониб, унга атаб ибодатхоналар 
қуриб, қурбонликлар қилганлар.
Оташпарастликнинг иккинчи муқаддас табиат унсури – она замин, унумдор 
тупроқдир. Динимизда одам тупроқдан, лойдан яратилган
99
, деб беъжиз айтилмаган. Ер 
инсон ҳаётида бетакрор мўъжиза, уни тўйдиради ва ўз бағрига олади. Қуёш илитган ерда 
ҳосил битади, меъёрий қуёш тобида, она ерда етилган нози-неъматлардан озуқаланган 
одам организми соғлом ўсади. Зардуштийлик фалсафасида ерга ўз вақтида қадалган ҳар 
бир дон савоби минг бор ибодатдан улуғдир, дейилган.
Оташпарастликнинг учинчи муқаддас табиат унсури – сув, обиҳаёт манбаидир. 
Айниқса, Ўрта Осиё шароитида, деҳқончилик такрорий суғришга асосланган 
минтақаларда сувсиз ердан мўл ҳосил олиб бўлмайди. Сув деҳқончиликнинг қон 
томиридир. Шунинг учун зардуштийлик фалсафасида сувга эътиқод алоҳида аҳамият касб 
этиб, сув барча жонзодлар ва ўсимликлар дунёси учун энг керакли манба сифатида 
эътироф этилади.
Буларга бўлган илоҳий муносабатлар, ишонч ва эътиқод одамлар онгида секин-аста 
шаклланиб боради. Аввал қуёшга, сўнг ер ва сувга бўлган эътиқод шаклланади. 
Табиатнинг бу уч унсури одамзод фаолиятида, унинг давомийлигини таъминловчи зарур 
манба эканлигини тушунадилар. Шу боис, илк зардуштийлик мифологиясида 
(ривоятларида) одамлар сув манбалари соҳилларига йиғилиб, тиззасига қадар сувга кириб 
ҳамда тоғ чўққиларига кўтарилиб, қуёшга илтижо қилганлар, илоҳлардан “кенг яйловлар 
эгаси” бўлишни, “яйловларга осмондан ёмғир ёғдиришни” сўраганлар. Кенг яйловлар 
эгаси дастлаб, хонаки чорвачилик ва мотига деҳқончилик соҳиблари бўлган. Бу давр 
археологик даврлаштиришда ибтидоий уруғ жамоачилик даврининг тахминан неолит ва
энеолит босқичларига тўғри келади. 
Зардуштийлик фалсафасида илоҳлар бош худоси Ахура-Мазда ерни яратганда, 
дастлаб ерда одамзот учун Арьянам Вайчаҳни яратади. Арьянам Вайчаҳ чорвага бой, 
яйловлари кенг, бепоён даштлар ўлкаси бўлгани боис, унинг аҳолиси чорвачилик билан 
шуғулланган. Зардуштийлик ривоятлари асосида қурилган тасаввурларга кўра, жаҳон 
фанида зардуштийликнинг келиб чиқиш тарихий илдизлари чорвадор жамоалар диний 
тасаввурлари билан боғланади. Бироқ, ўтган асрнинг 70-йилларидан бошлаб бу 
тасаввурларга тубдан ўзгартиришлар киритилди. Зардуштийлик дини Жанубий 
99
Қаранг: Қуръони Карим. 16-пора, Тохра сураси, 55-оят. “Биз сизларни тупроқдан яратдик. Ва тупроққа 
қайтарамиз. Ва тупроқдан қайтадан тирилтирасиз”. – Б. 315. 


39 
Ўзбекистон
100
, Зарафшон водийси юқори оқими
101
да, Шимолий Афғонистон ва Мурғоб 
воҳаси
102
да олиб борган кенг кўламли археологик тадқиқотлари туфайли, “Авесто” 
Вендидадида қайд этилган қадимги деҳқончилик минтақаларида, бронза даврида 
шаклланганлиги илмий исботланди.
Зардуштийликка хос тўртинчи табиат унсури – ҳаво (сиҳат-саломатликнинг
бетакрор омили) юқоридагилардан кейинроқ, диний фалсафий қарашнинг таркибий қисми 
сифатида, бронза даврида ўз ўрнини топади. Унинг археологик акси Жарқўтон 
монументал ибодатхонасининг вужудга келиши билан боғлиқ ҳолда намоён бўлади.
Сополли маданиятининг илк (сополлитепа ва илк жарқўтон) босқичларида 
жамоанинг оламдан ўтган аъзоларини ўзлари яшаган хона поллари, йўлаклар, мудофаа 
деворлари, хонага кириш эшиги остонаси остига дафн этиш одати мавжуд бўлган. Ундан 
аввал, энеолит даврида, қадимги деҳқончилик жамоаларида ҳам марҳумларни ўзлари 
яшаган уй-жой комплекслари ичига кўмиш одатлари бўлган. У кезларда аждодлар диний 
тасаввурларида уларга ато этилган бир парча замин одамзотнинг икки дунёси учун ҳам 
ягона макон, деб тушунилган.
Замонлар ўтиши билан оташпарастликда қуёш, ер ва сувга бўлган эътиқод
тизимида мукаммаллашиш жараёнлари юз бера бошлайди. Оламдан ўтганларни ўзлари 
яшаб келган уй-жойлари доирасида дафн этиш оташпарастликнинг янги тасаввурларига 
кўра, зид ҳолат, кечирилмас гуноҳ ҳисобланган бўлиши мумкин. Одамзод 
давомийлигининг муҳим шартларидан бири, унинг саломатлиги билан боғлиқ эканлигини 
ҳаёт тақозо этади. Бу оддий ҳақиқатни яшаш учун курашда, фикрлашдан тўхтамаган 
одамзод соғлиги учун энг муҳим озуқа эканлигини тушиниб етгач, оташпарастлик диний 
тасаввурлар таянч устунларига тўртинчи устун сифатида ҳавони илоҳийлаштиш
бошланади.
Тозалик, хонадонни тоза ва сарамжон-саришта тутиш, уни ҳар хил нопокликлардан 
сақлаш ҳар қандай зардуштий хонадони учун муқаддас илоҳий бурч ҳисобланган бўлиши 
мумкин. Чунки, инсон учун яратилган барча шарт-шароитларнинг энг муҳими – тозалик, 
тоза ҳаво эканлиги бугунги кунда ҳам инсон саломатлигининг асосий омилларидан 
биридир.
100
Аскаров А. Аскаров А. Древнеземледельческая культура эпохи бронзы юга
Узбекистана. Ташкент, 
1977.; Зардуштийликнинг илк ватанидаги ибодатхона. Санъат тарихи // – Ташкент, 2001.; 
Древнебактрийский храм огня в южном Узбекистане.
«Градостроительство и архитектура. Культура 
Среднего Востока – развитие связи и взаимодействия». (совм. Ширинов Т.) –Ташкент, 1989.
101
Исхоқов М. Исаков А. Саразм. (К вопросу становления раннеземледельческой культуры Зеравшанской 
долины). – Душанбе, 1991.
102
Сарианиди В.И. Древние земледельцы Афганистана. Москва, 1977.; Раскопки монументальных зданий на 
Дашли 3. «Древняя Бактрия». – М., 1984.; Протозороастрийский храм в Маргиане и проблема 
возникновения зороастризма // ВДИ. – М., 1989. №1.; Сарианиди В.И.. И здесь говорил Заратуштра. – 
Москва, 1992.


40 
Бу ғоялар айнан энеолит даври деҳқон жамоаларида, бир парча ер учун курашган, 
ерни қадрлаган ўтроқ аҳоли орасида туғилади. Ўрта Осиёнинг жанубий вилоятларида, 
қачонким ўтроқ аҳолининг ҳаётида такрорий суғорма деҳқончилик хўжаликлари таркиб 
топган минтақаларда, яъни Марғиёна, Бақтрия, Парфиёна, Ориёна, Дрангиёна, Суғдиёна 
каби қадимги деҳқончилик марказларида илк бор ниш ура бошлайди. Унинг далили 
сифатида, Зарафшон водийсининг сўнгги энеолит ёки илк бронза даврига тегишли ноёб 
ёдгорлиги Саразм мисолида, Анов-Номозгоҳ маданиятининг энеолит ва илк бронза даври 
ёдгорликлари – Олтин-тепа ва Геоксур воҳаси ёдгорликларида ўрганилган оташпарастлик 
мажмуалари мисолида кўриш мумкин
103
.
Бронза даврига келганда ҳавони илоҳийлаштириш ғояси моддий маданиятда ўз 
аксини топади. Бу жараёнлар археологик кузатувларга кўра, Бақтрия ва Марғиёнада 
монументал ибодатхоналарнинг пайдо бўлиши ва бутун жамоа диний мафкуравий-
маънавий ишларининг ибодатхоналар ихтиёрига ўтиши билан боғлиқдир. Инсон сиҳат-
саломатлиги оташпарастлик фалсафасининг таркибий қисмига айланиб, қабрларни аҳоли 
турар-жойлари доирасидан ташқарига чиқариш, аҳоли манзилгоҳидан ажралган ҳолда 
махсус қабристонлар ташкил этишликни ҳаётнинг ўзи тақозо этади. 
Маълумки, ҳар бир оташпараст зардуштий хонадонида итни сақлаш зардуштийликда 
одоб-аҳлоқ нормасига кирган. Қандайдир сабаблар билан эгасиз қолган хонадон ит-
мушуклари қабрларни очмаслигига ким кафолат бера олади. Натижада, қабрдан 
чиқарилган мурда очиқ ҳавода тезда айниб, хиди чиқа бошлайди, теварак-атроф ҳавосини 
бузилишига олиб келади. Бу ҳолат ибодатхона маънавий ва мафкуравий ғояларига зид 
ҳолатлар ҳисобланиб, диний бошқарув маҳкамасини ташвишлантирмай қолмас эди
104

Сополли маданиятининг Жарқўтон босқичи сўнгги фазасида марҳумларни аҳоли турар-
жойлари доирасида дафн этиш ман этилиши, айнан Жарқўтон ибодатхонасининг таркиб 
топиши ва унинг фаолияти билан бир вақтда юз беради. Эҳтимол, бу пайғамбар Зардушт 
диний ислоҳотлари билан узвий боғлиқдир. Бу ҳолат, Жарқўтон ёдгорлигининг 5-
тепалигида яхши кузатилган. Бунинг амалий тасдиғини Жарқўтон ва ундан кейинги 
босқич қабристонлари мисолида кўриш мумкин. 
Шимолий Бақтриянинг бронза даври ёдгорлиги Жарқўтонда олиб борилган кенг 
қамровли археологик қазишмалар натижасида, шаҳристоннинг энг баланд тепалигида 
тадқиқотчилар томонидан қадимги оташпарастларнинг маҳобатли ибодатхонаси, деб 
103
Исаков А. Саразм. (К вопросу становления раннеземледельческой культуры Зеравшанской долины). 
Душанбе, 1991.; Сарианиди В.А. Памятники позднего энеолита юго-восточной Туркмении // Археология 
СССР. САИ. Б. 3-8. Част 4. М., 1965.; Массон В.М. Карадепе у Артыке // Тр. ЮТАКЭ, – Том Х, 1961. – 
Ашхабад. 
104
Эсанов М. “Авесто” жамиятининг археологик материалларда ... // Т.ф.н. дис. –Т., 2007. – Б. 105-109. 


41 
аталган иншоот қолдиқлари очилган
105
. Ибодатхона мураккаб тузилишга эга бўлиб, 
қадимги жамият муносабатларида диний ҳокимиятнинг ёрқин намунаси сифатида намоён 
бўлади. Жарқўтон ибодатхонасида Қадимги Бақтрия ва Марғиёна уй-жой 
комплексларидаги элементлар ҳам бўлиб, диний-мафкуравий характерини сақлаган ҳолда 
Шимолий Бақтрия жамиятини бошқарган. Бу жиҳатдан ҳам Жарқўтон ибодатхонаси ноёб 
ёдгорлик ҳисобланади. 
Ибодатхонанинг умумий майдони 45,5х60 м ни ташкил этиб
106
, у икки қисмга 
бўлинади. Унинг биринчи қисми муқаддас саждагоҳ қисми ибодат маросимларини 
ўтказиш макони бўлса, иккинчи қисми, хўжалик ва дафн маросимлари учун қабр 
ашёларини тайёрлаш масканидир.
Бинога кириш дарвозаси жанубий деворининг ғарбий қисмида жойлашган. 
Дарвозанинг ҳар икки қаноти орқасида дарвозабонлар учун жой ажратилган. Зиёратчи 
бинога кириши билан ўнг томонидаги кенг ва ёпиқ (2 м.) ёритгич тешикларисиз, зимистон 
коридорга юзланади. Коридор ибодатхона жанубий мудофаа девори бўйлаб давом этган. 
Унинг узунлиги 25 м бўлиб, зиёрат айнан шу коридордан бошланади. Йўлакка 
кираверишда, ўртада, ерга чўктирилган катта ва оғзи кенг сопол баркаш ўрнатилган. 
Зиёратчилар бошоқли дон тарзида ўзи билан бирга олиб келган зиёрат эҳсонини баркашга 
тўкиб, ибодатхона хизматчиси кузатувида ёпиқ йўлак бўйлаб юришни давом эттирган 
бўлишлари мумкин. Биз тахмин қилган “даҳлиз”га зинапоялар орқали кўтарилади. Унинг 
ёнида қурбонлик хонаси жойлашган. Хона майдонида қон изли кенг чуқурча сақланган. 
Ибодатхона тартибига кўра, қурбонлик маросими рамзий ўтказилиб, очиқ ҳовлига 
чиқилган. Чунки, даҳлиз хонаси анча тор. Ибодатхона тархининг мудофаа деворлари 
бўйлаб режалаштирилган коридорли система шарқий ва шимолий мудофаа деворлари 
ости бўйлаб давом этади. Зиёрат йўналиши, фае хонасининг шимолга қараган иккинчи 
эшиги томонга бўлиб, ундан кенг ҳовлига чиқилган. Очиқ ҳовлининг қоқ ўртасига, 
шимолга қаратиб, кенглиги 80 см.ли тош йўлакча ётқизилган.
 
Йўлакча ибодатхона 
“кутиш” хонасининг жанубий деворига яқин жойда қад кўтарган алтарга етиб, уни 
айланиб ўтган. Тош йўлакча кесмасида, аниқ бир чизиқ йўналишида, ҳар 15-20 см 
чуқурликда, тўрт мартаба тупро эзиб пишитилиб, зичланиб сўнг йўлакчага тош терилган. 
Демак, ибодатхона Жарқўтон шаҳрининг барча босқичлари давомида фаолият кўрсатган. 
105
Аскаров А. Аскаров А. Древнеземледельческая культура эпохи бронзы юга
Узбекистана. Ташкент, 
1977.;Зардуштийликнинг илк ватанидаги ибодатхона. Санъат тарихи // –Ташкент, 2001.; Древнебактрийский 
храм огня в южном Узбекистане.
«Градостроительство и архитектура. Культура Среднего Востока – 
развитие связи и взаимодействия». (совм. Ширинов Т.) –Ташкент, 1989.; Ранняя городская культура эпохи 
бронзы юга Средней Азии. (совм. Ширинов Т.). – Самарканд, 1993.; Энг қадимий шаҳар. 2001.
106
Аскаров А., Ширинов Т. Ранняя городская культура эпохи бронзы юга Средней Азии. – Самарканд, 1993. 
– С. 63.


42 
Тош йўлакча билан мудофаа девор ости коридор оралиғида йўлакча бўйлаб учта қудуқ 
жойлашган. Қудуқларнинг чуқурлиги ер сатҳидан 7 метргача боради. Уларнинг ичи 
сомонга зич тўлдирилиб, усти сомонли лой билан суваб қўйилган. Қудуқларнинг муҳим 
илмий аҳамияти шундаки, уларнинг тубидаги лойқа сув ичидан кўплаб сопол парчалари 
териб олинган
107
. Сопол парчалари ёпиқ археологик комплекс сифатида Сополли 
маданиятининг маълум бир босқичига тегишли. Масалан, биринчи қудуқдан мутлақо 
Жарқўтон сополлари чиққан бўлса, иккинчи қудуқдан соф Кўзали даври сополлари, 
учинчи қудуқдан эса, Мўлали босқичи сополлари топилган.
Тош йўлакчанинг қудуқларга қарама-қарши томонида, йўлакча бўйлаб айлана 
шаклида учта алтарлар қад кўтарган. Демак, тош йўлакчани ўнг томонида қудуқлар, чап 
томонида эса, алтарлар тизими жойлашган. Таъкидлаш жоизки, биз айнан очиқ ҳовли 
майдонида учратилган қурилмалар (тош йўлакча, қудуқлар ва алтарлар) мисолида 
зардуштийликнинг уч табиат унсурининг моддийлашган аксини кўрамиз.
Ибодатхонанинг муқаддас саждагоҳ қисми, унинг таркибига кирган очиқ ҳовли 
тупроғини ҳам муқаддас, деб билган бўллишлари мумкин. Зиёратчи, унгача зимистон 
ёпиқ коридордан очиқ ҳовлига келгунча тегишли удумларни бажарган бўлсада, аммо 
унинг тана аъзолари хали мукаммал тозаланишни тақазо этади. Зиёратчи муқаддас қудуқ 
сувидан ичиб, ички аъзоларини тозаласа, алтарлар шуласи тобида ташқи аъзоларини 
поклаган бўлишлари мумкин. Очиқ ҳовлидаги муқаддас тупроққа оёқ тегизмай, тош 
йўлакчадан, унинг адоғидаги катта алтарга қараб юрган ва уни тавоф қилиб, топиниб 
бўлгач, бор вужуди билан мусаффоликка эришган. 
Зиёратчи тана аъзоларини тозалаб бўлгач, рухан баланд платформа устига 
ўрнатилган Бош оташкаданинг олдида якуний ибодат маросимларини бажарганлар. Унга 
бориш йўли Очиқ ҳовли шарқий томонидан ўтган кенг очиқ коридор орқали амалга 
оширилган
108
. Ибодатхона ички тарҳига кўра, зиёратчи айланма коридорнинг ғарбий 
йўналиши бўйлаб юришни давом эттириб, платформага пандус орқали кўтарилган.
Платформанинг жанубий қисмида Бош оташкада (мангу олов майдони) тўрт устунли 
баланд очиқ айвон остида жойлашган. Айвон устунлари платформани бир метрдан ортиқ 
чуқурликкача ўйиб, уни харсанг тошлар таҳлами билан тўлдириб чиқилган тош таг курси 
(база колонна) устига ўрнатилган. Таг курсилар деярли квадрат шаклда бўлиб, ўлчамлари 
107
Асқаров А. Энг қадимги шаҳар. – Тошкент, 2001. – Б. 18. 
108
Ибодатхона тадқиқотчиси академик А.Асқаров билан бўлган суҳбатлардан бирида, у ибодатхона 
тархининг зиёрат билан боғлиқ тафсилотлари тўғрисида гапириб, ўзининг аввалги қарашларига баъзи бир 
аниқликлар киритиши ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, улардан диссертациямизда фойдаланишга ижозат 
ҳам берилди. Жумладан, муаллифлар дастлаб, Бош алтар майдонига муқаддас кулхонанинг шимолий чети
бўйлаб ўтган “йўлакча” орқали кўтарилган, деган хулосага келган эдилар (Асқаров, Ширинов.....). Бироқ, бу 
қараш шубҳали эканлигини қайта таҳлил этилиб, зиёрат йўлининг йўналиши айланма коридор орқали 
бўлиши мумкин, деган хулосага келадилар. 


43 
бир хил

Download 476,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish