Мавзу: диний эьтиқодлар ва дафн маросимлари



Download 476,63 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/14
Sana09.06.2022
Hajmi476,63 Kb.
#648743
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
курс ишига наьмуна (1)

Нурек қабристони
Вахш дарёсининг ўнг қирғоғида Амударё билан тугаш қисмида 
жойлашган. Нурек қабристонида бешта мозор очилиб, уларнинг 3 таси (№ 1-3) адирлик 
тепасида, қолган 2 таси (№ 4-5) Вахш дарёсининг иккинчи террасасининг пастроғида 
жойлашган. Бу ердаги 1,3 ва 4 қабрларни қазиш вақтида топилган ашёвий далиллар бу 
қабристонни бронза даврига тегишли эканлигини асослайди
72
. Қабрлар ёмон 
сақланганлиги сабабли уларнинг тузилишини аниқлаш мушкул. Қабрга ётқизилган одам 
суяклари (бош чаноқ ва қўл суяклари) тош плита билан ёпиб қўйилган. Қабрларда скелет 
ғужанак ҳолатда учратилади. Баъзи қабрларда суяк қолдиқлари топилмаган, аммо уларда 
сопол идишлар учрайди. Бундан кўриниб турибдики, Нурек қабристонида худди 
Кангурттут қабрлари сингари кенотаф қабрлар ҳам бўлган.
 
 
 
72
Виноградова Н. М. Юго-западный Таджикистан в эпоху поздней бронзы. ... – С- 62. 


29 
II. БРОНЗА ДАВРИ УРУҒ ЖАМОАЛАРИНИ ДИНИЙ ЭЪТИҚОД ОБЪЕКТЛАРИ 
ВА ПРОТОЗАРДУШТИЙЛИК ДИНИНИ ТАРКИБ ТОПИШИНИНГ ИЖТИМОИЙ-
ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ
2.1. Бронза даври уруғ жамоалари диний тасаввурлар мажмуасининг археологик 
объектларда кузатилиши 
Аждодларимиз меҳнат туфайли ҳайвонт оламидан ажраб, одам сифатида 
шаклланиш даврининг сўнгги босқичларини ўтаётган кезларда (қадимги тош даврининг 
мустье босқичи), яшаш учун кураш оғирликлари, табиат кучлари олдида ожизлигини сеза 
бошлайдилар. Шунинг учун ўзларининг яшаш минтақаларида тирикчилик манбаи бўлган 
турли хил табиат неъматларига топина бошлайди, улар туфайли яшашда давом 
этаётганлиги ҳақидаги илк тасаввурида уларни илоҳийлаштира бошлайдилар. Ўша 
даврларда табиатнинг уларга тортиқ этган мўъжизаси турли ҳайвонлар ва ёввойи 
ўсимликлар бўлган. Шу боисдан бўлса керак, одамзод илк диний қарашларида ҳайвонлар 
ва дарахтларга эътиқод қилиш келиб чиқади. Бу тотемизм номи билан фанда ўз ўрнини 
топган. 
Замонлар ўтиши билан илк аждодларимиз ростмана одам, ақлли, онгли одам (фан 
тилида Хомо сапиэнс-сапиэнс, диний қарашларда Одам Ато ва Момо Ҳаво) бўлиб 
шаклланди. Кишилик тарихида одамзодни жамоа бўлиб яшаш, яъни уруғчилик даври 
бошланади. Дастлаб, уруғни оналар бошқариб, улар уруғнинг давомийлигини 
таъминловчи илоҳий куч ва қудрат, одамзодга жон ато этувчи илоҳ сифатида тасаввур 
қилина бошланди. Бу қадимги тош даврининг юқори палеолит босқичида юз беради. 
Шундай қилиб, аждодлар культига сиғиниш, оналарни илоҳийлаштириш фан тилида
анимизм, фетишизм, аждодлар культига сиғиниш, деб аталган диний қарашларни пайдо 
бўлишига олиб келади.
Бу ибтидоий диний қарашлар археологик объектларда, аждодларимиздан қолган 
дафн маросимларида яхши кузатилади. Улар археологик объектларда рамзий маънода қоя 
тошларга, ҳайвон суякларига чизилган турли хил шакллар, ҳайкалча қиёфасидаги рамзий 
илоҳлар кўринишида учрайди. 
Ибтидоий жамият тарихини даврлаштиришда мезолит (ўрта тош даври), неолит 
(янги тош даври) ва энеолит (мис-тош даври) босқичларида одамларнинг диний 
тасаввурлар ҳақидаги қарашлари кенгаяди. Булар уруғ жамоаларининг кичик-кичик
жамоавий тармоқларга, жамоавий гуруҳларга бўлиниши билан боғлиқ жараёнлар бўлиб, 
бу жараёнлар давомида ҳар бир жамоа гуруҳининг ўзига хос характери ва фазилатлари 
шаклланиб борган. Ҳар бир жамоавий гуруҳ маълум бир ҳайвонни ўзларини тотеми 
сифатида улуғлашадилар. Бундай тотемистик диний тасаввурлар фанда зоолатрик 


30 
тотемлар, яъни ўзбекона иборада уруғ жамоасининг “лақаби”(тотемий белгиси) сифатида 
ҳаётий анъанага айланган. Муайян уруғга тегишли ҳар бир эркак номига уруғнинг тотеми 
қўшиб айтилган. 
Бундай культлар диннинг норасмий, марказлашмаган кўринишларидан бири бўлиб, 
тарихий шакл-шамойилига кўра, оилавий ёки уруғ культлари ва қабила культларидан 
иборат бўлган бўлиши мумкин. Улар энеолит ва бронза даврига тегишли тош мўнчоқлар 
ва туморларда, оилавий, жамоавий муҳрларда ўз аксини топган ва бизгача етиб келган. 
Бундай диний қарашларнинг айрим кўринишлари халқ орасида ҳозиргача сақланиб 
қолган. Масалан, ёш боланинг қўлига, бош кийимига кўзмунчоқ, кийимларига тумор 
тақиб қўйилади-ки, булар болани турли хил зиёндан, назардан асрайди, дейилади. 
Ибтидоий диний қарашларнинг кўриниши сифатида намоён бўладиган аждодлар 
руҳига сиғиниш алоҳида диний қараш сифатида, фанда ўз исботини топган. У тарихий 
тараққиётнинг илк патриархал уруғчилик босқичига хос
73
дир. “Оламдан ўтган ота-
боболар ва уруғ бошлиқларининг руҳи авлодларни бало-қазолардан асрайди”, деган 
тушунча, ушбу диний қарашнинг мазмунини ташкил этган. “Руҳ доимо тирик, у 
одамзодни қўллаб-қувватлайди ва тўғри йўл кўрсатади”, деган тушунча ушбу ибодат 
турининг асоси ҳисобланган
74
.
Жарқўтонда аждодлар руҳига ибодат қилиш каби диний тасаввурларнинг 
мавжудлиги 2002 йилда Ўзбек-Олмон Бақтрия экспедицияси томонидан олиб борилган 
изланишлар натижасида ҳам исботланди. Жарқўтон ёдгорлигида олиб борган 
изланишлари натижасида, Арк ҳудудидан патриархал оилага тегишли уй тўлиқ очиб 
ўрганилди. Ўрганилган уй 9 та хонадан иборат бўлиб, икки томонида шағал тош
тўшалган йўлак жойлашган. Ушбу уйнинг девори, поллари ва тош йўлаклар тагидан 
Жарқўтон даврига оид 7 та қабр очиб ўрганилди. Тош йўлакнинг ёнида алоҳида қурилган 
хона бўлиб, хона ичида, унинг марказий қисмида супа жойлашган. Тадқиқотчилар бу хона 
патриархал оиланинг ибодат қиладиган хонаси бўлган, дейдилар. Ушбу хонадан эркак 
кишининг бош ва бўйин қисмидан иборат бўлган ҳайкали ва хомиладор аёлнинг қорин 
қисми, думалоқ шаклдаги эмбрион ифодаланган лойдан ясалган масса топилган
75

Эркак кишининг бош қисми ҳайкали жуда яхши сақланган бўлиб, унинг соч-
сақоллари қора рангда тасвирланган. Юз яноқлари, бурни, бўйни қизил рангда бўлиб, 
бурни қирра бурун, оғзи очиқ ҳолатда, қулоқлари шалпанг қулоқ тарзда ифодаланган. 
Кўзлари эса юмилган ҳолатда тасвирланган бўлиб, бу ўлган одамнинг ҳайкали бўлиши 
73
Шайдуллаев Ш. Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари 
(Бақтрия мисолида). Т.ф.д. дис. автореф. – Самарқанд, 2009. – С. 25. 
74
Токаров С.А. Ранние формы религии. –М., Наука, 1990. – С. 255. 
75
Шайдуллаев Ш.Б., Дитрих Хуфф, Рахимов К. «Жарқўтон - 2002» // Археологические исследования в 
Узбекистане 2002 год. – С. 202-204. 


31 
мумкин.
Иккинчи ҳайкал аёл кишига тегишли бўлиб, унинг қорни думалоқ, хомиласига 
ишора қилиш учун қорин қисми бўрттириб ишланган. Сақланиб қолган икки қўли эса, 
қорни устига қўйилган ҳолатда, қўллари билан қорни ўртасида иккита илоннинг 
ҳаракатланиб бораётганлиги ифодаланган. Қорин ва қўлларининг ҳар-ҳар жойи қизил 
бўёқ билан бўялган. Қорин қисмида 2 та эмбрион кўринишидаги лой массаси ҳам мавжуд. 
Хомиладор аёл ҳайкалининг айрим жойлари қизил рангга бўялиши ва илон тасвирининг 
туширилиши нариги дунёга ишора ҳисобланади. Маълумки, мифологияда қизил ранг 
қонни, илон эса ер ости илоҳиётидан далолат беради. Бу икки ҳайкалда яъни ўлган 
одамнинг ҳайкали ва аждодлар руҳининг хомиладор аёлни, у дунёга келтириши 
кутилаётган чақалоқларни бало-қазолардан сақланиши, яъни аждодлар руҳига 
сиғинишнинг археологик жиҳатдан моддий маданиятда кузатилиши
76
, дейиш мумкин. 
Сополлитепа маданиятида оловга сиғиниш ҳам асосий ўринда турган бўлиб, 
оловнинг бир кўриниши сифатида алтарни айтиб ўтиш жоиз. Сополли маданияти 
ёдгорликларида олиб борилган археологик изланишлар натижасида жами 12 та алтар 
топилган бўлиб, улар тузилишига кўра, икки турга ажратилади. Булар – доира шаклидаги 
алтарлар ва квадрат шаклдаги алтарлардир.
Доира шаклидаги алтарлар илк маротаба Ўрта Осиё ҳудудида энеолит ва бронза 
даврларидан бошлаб кенг миқёсда тарқалиши кузатилади
77
. Доира шаклидаги алтарлар 
Саразм маданиятининг энеолит даврига тегишли қурилиш қатламида
78
, Жанубий 
Туркманистоннинг энеолит даври ёдгорлиги ҳисобланган Геоксюр 1, 7 ёдгорлигида
79

Жанубий Тожикистон ҳудудидаги сўнгги бронза даврига оид илк Тулхор қабристонида
80
учраши кузатилади.
Иккинчи турдаги алтарлар тўртбурчак тарзда бўлиб, улар кенг ҳудудда тарқалмаган. 
Бундай алтарлар Жарқўтон ёдгорлигида иккита топилганлиги ҳам унинг кенг миқёсни 
эгалламаглигидан далолат беради.
Жанубий Тожикистон ҳудудида кўп йиллар изланишлар олиб борган 
А.М.Мандельштам бронза даврига оид илк Тулхор қабристонидаги эркак киши дафн 
этилган бир қабрдан тўртбурчак шаклдаги алтарни топган бўлса, аёл кишига тегишли бир 
76
Шайдуллаев Ш. Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг пайдо бўлиши // ...т.ф.д. дис... Автореф. – 
Самарқанд, 2009. – С. 25. 
77
Раҳимов К.А. Сополли маданияти ёдгорликларида олов билан боғлиқ қурилмалар ва ошхона идишлари 
типологияси // т.ф.н. дис... – Самарқанд, 2011. – Б. 108. 
78
Исаков А. Саразм – новый раннеземледельческий памятник Средней Азии // СА, – №6, 1986. – С. 152-167. 
79
Сарианиди В.А. Памятники позднего энеолита юго-восточной Туркмении // Археология СССР. САИ. Б. 3-
8. Част 4. М., 1965, – С. 87-89. 
80
Мандельштам А.М. Памятники эпохи бронзы в южном Таджикистане … – С. 8-60, 125-129. 


32 
қабрдан айлана, яъни доира шаклидаги алтарни учратади
81
. Одатда доира шакли бу она ер 
ва қуёшнинг рамзий маънодаги кўринишини ифодаласа, тўртбурчак шакли ўша давр 
нуқтаи-назаридан қараганда табиатнинг тўрт муқаддас унсури – қуёш - ер юзига иссиқлик 
энергия етказчи, унинг ердаги парчаси сифатида олов, ер – унумдор тупроқ, мусаффо 
ҳаво, сув – оби ҳаётнинг бир эътиқод предметида мужассамлашганлиги бўлиши мумкин. 
Агар бу масалага фалсафий нуқтаи-назардан ёндашилса, аёл киши қабридан думалоқ 
шаклдаги алтарнинг топилиши Она ер ва энергия, иссиқлик, илиқлик тафтини улашувчи 
қуёшга яқин қиёслаб эъзозланган, эркаклар эса ернинг, тоза ҳавонинг, сувнинг 
муқаддаслигини, софлигини сақловчи, қўриқчиси сифатида қаралган бўлиши мумкин.
Кейинги йилларда Сополли маданиятида олиб борилган тадқиқот ишлари, алтарлар 
ва икки камерали ўчоқларни жойлашишига қараб, Сополли маданиятининг илк 
босқичларида улар оилавий оловга сиғиниш ўчоғи бўлганлиги эътироф этилмоқда. Шу 
каби эътиқоднинг кўз илғамас кўринишлари Кўзали ва Мўлали босқичларида 
марказлашган ибодатхона пайдо бўлиши билан ҳам бутунлай йўқ бўлиб кетмаган. 
Ибодатхонада одамлар жамоа бўлиб оловга сиғиниш ва шу билан боғлиқ кўпчилик 
томонидан бажариладиган турли диний удумлар, маросимларни бажарганлар. Шу билан 
бирга ҳар бир патриархал оилада ҳам ўзларининг махсус оилавий сиғиниш алтарлари ҳам 
мавжуд бўлган
82
.
Жарқўтон ёдгорлиги шаҳристонининг 6-тепалигида 2 та тўғритўртбурчак шаклидаги 
кул сақланадиган ўралар борлиги аниқланди
83
. Улардан бирининг чуқурлиги 2 метр 
бўлиб, қурилманинг ички қисми деворлари кул билан қопланган. Яна шундай кул 
сақланадиган ўра Жарқўтон ибодатхонасидаги хоналарнинг бирида ҳам борлиги 
аниқланган. Бу ўра тузилишига кўра, чўзинчоқ шаклда бўлиб, чуқурлиги 70 см ни ташкил 
этади. Тадқиқотчилар бу ўраларни муқаддас оловда ёнгандан кейинги чўғларни 
эрталабгача ўчирмасдан сақлаш учун мўлжалланган махсус жой бўлганлигини айтиб 
ўтганлар
84
.
 
Чўғ ҳам оловнинг бир қисми бўлганлиги сабабли, бу билан оловнинг 
мангулигини, ўчмаслигини таъминлаган бўлиши мумкин. Ўраларнинг усти ҳаво 
кирмайдиган даражада ёпилган ва чўғ эрталабгача ўчмасдан сақланган. Эрталаб чўғни 
махсус цилиндр шаклли идишлар ёрдамида керагича олиб чиқиб, яна олов ҳосил 
қилганлар.
Бу ёдгорликда изланиш олиб борган Т.Ширинов ушбу чўғ ташишга мослашган 
81
Ўша асар. – С. 8-46.
82
Раҳимов К.А. Сополли маданияти ёдгорликларида олов ... // т.ф.н. дис... – Самарқанд, 2011. – Б. 111. 
83
Раҳимов К.А. Сополли маданияти ёдгорликларида олов ... // т.ф.н. дис... – Самарқанд, 2011. – Б. 131. 
84
Аскаров А.А., Ширинов Т.Ш. О некоторых группах культовой керамики Джаркутана // ИМКУ. – Ташкент, 
Фан. 1991. Вып. 25. – С. 44-46. 


33 
идишни қўлга олиб юришга қулайлигини ҳисобга олиб, кўчма алтарлар деб атайди
85
.
Жарқўтон ибодатхонасидан алтарларнинг топилиши олов инсоният ҳаётида, турмуш-
тарзида, эътиқодида нақадар муҳим ўрин эгаллаганлигидан, унинг муқаддас 
бўлганлигидан далолат беради. Чунки олов қуёшнинг ердаги парчаси сифатида инсоният 
учун иссиқлик, энергия берувчи табиатнинг муқаддас унсури сифатида эъзозланган.
Оловни ҳосил қилиш мураккаб жараён бўлганлиги сабабли, қадимда одамлар оловни 
ўчоқларда ўчирмасдан сақлашга ҳаракат қилганлар
86
. Олов нафақат қадим замонларда, 
балки ҳозир ҳам инсоният ҳаётида муҳим ўринга эгалигини ҳисобга олсак, унинг ҳамиша 
жамият учун, инсоният учун керакли манба эканлигини эътироф этиш жоиз.
Кейинги йилларда Ш.Шайдуллаев томонидан Жарқўтон ёдгорлигида олиб борилган 
изланишлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, марказлашаётган ягона дин шароитида унга 
қадар бўлган диний тасаввурларнинг сарқитлари беихтиёр намоён бўлишини ашёвий 
далиллар асосида кўрсатишга муваффақ бўлди. Бундай диний қарашлардан бири 
зоолатрик диний қарашлардир.
Тарихдан маълумки, жамоа бўлиб яшаш давридан, аста-секинлик билан илк синфий 
жамиятга ўтила бошлаган. Бу давр эса, инсоният оламида табақаланишнинг ёрқин 
кўринишлари билан намоён бўлади. Бронза даврида жуфт оилаларнинг мустаҳкамланиб 
бориши, унумдор ерларга бўлган эҳтиёжларнинг ортиши аввалги даврлардаги 
оқсоқолларнинг мавқейини янада ошишига олиб келди. Улар ер тақсимотини қаттиқ 
назоратга ола бошлайдилар. Аввалига ерлар ҳар бир жуфт оиланинг имкониятига кўра 
ўзлаштирилган бўлса, кейинчалик унумдор ҳавзавий массивларни ўзлаштириш уруғ 
оқсоқолларининг назоратига ўтади. Уруғ жамоасининг манфаати йўлида жонбозлик 
кўрсатганлар, уддабурон тадбиркорларнинг кўпайиши туфайли жамоа аъзолари орасида 
табақаланиш юз бера бошлайди. Натижада, ўз мулкига ва бошқарув мавқейига эга жамоа 
аъзолари ўзаро манфаатдорликлари йўлида, бошқалар устидан бошқарув ҳуқуқини қўлга 
ола бошлайдилар. Бу жараён табиийки, жамиятнинг мафкуравий қарашларида ҳам ўз 
аксини топади. Уларнинг диний қарашларида оташпарастлик юқори ўринда бўлиб, диний-
мафкуравий сиёсат уларнинг манфаатига хизмат қила бошлайди. Шундай шароитда, 
оддий халқ тотемларга эътибор қаратадилар. Бундай эътиқод кўринишлари кўпроқ ҳайвон 
культлари орқали ифодаланган.
Шимолий Бақтрия ҳудудида ҳайвон культларининг улуғланиши, уларга эътиқод 
қилганликлари тўғрисидаги маълумотлар Ш.Шайдуллаев томонидан илк бор таҳлил 
қилиниб, у оташпарастлик дини жамиятда ҳукмрон мавқега эга бўлган кезларда ҳам 
85
Аскаров А., Ширинов Т Древнебактрийский храм огня // – Т., 1989; Ширинов Т. Алтари огня из храма 
Джаркутан – памятника эпохи развитой бронзы // ИМКУ, – Вып. 23. – Ташкент, Фан. 1990. – С. 70-78. 
86
Бойс М. Зороасртийцы: верования и обычаи. –М., 1987. – С.10. 


34 
зоолатрик диний қарашлар мавжуд бўлганлигини асослади. М.Эсанов эса, бу масалага ўз 
тадқиқотларида тўхталиб, айрим ҳайвонларнинг диний эътиқод тизимида культ сифатида 
эъзозланганлигини таҳлил қилиб кўрсатади.
Культларни келиб чиқиш илдизига кўра, турларга ажратади. Булар – ҳайвон ва 
парранда культлари, ўсимлик ва турли жониворлар культларидир. Қадимги Бақтрия ва 
Марғиёна ёдгорликларида тотемистик культларнинг асосини – илон, бургут, қурт-
қумурсқалар, йиртқич ҳайвонлар ва дарахтлар ташкил этган. Бу тотемистик культлар 
бронза даврининг сўнгги фазасига келиб йўқ бўлиб кетади. Бунинг асосий сабабларидан 
бири, бронза даври деҳқончилик жамоалари орасида суғорма деҳқончилик ва ундан 
келадиган мўмай даромад асосий ўринни эгаллашидир. Деҳқончиликдан келадиган тўкин 
– сочинликнинг асосий манбаи қуёш, ер, сув эканлигини англагач, аста-секинлик билан 
турли хил тотемистик культлар, яъни зоолатрик диний қарашлар ўрнини табиатнинг тўрт 
унсури қуёш, ер, сув ва ҳаво жамоанинг барча аъзолари учун ҳаётий ҳақиқат эканлиги 
маълум бўлади. Табиатнинг бу тўрт унсурини улуғлаш, уларни ифлос қилмаслик каби 
тушунчалар кишилар онгида, тасаввурида пайдо бўла бошлаганки, айнан шу хислатлар 
бизнинг халқимизга қадим аждодларимиздан бугунги кунимизгача етиб келган. Бронза 
даврининг сўнгги босқичларидан бошлаб, уларга атаб турли хил маросимлар, байрамлар 
уюштириб келганлар. Бунинг натижасида деҳқончилик жамоалари тасаввурида ҳар бир 
нарсанинг ибтидоси ва инъикоси қуёш билан боғлиқ деган ҳаётий тушунча шаклланади. 
Шу тариқа одамларнинг диний тасаввурида оташпарастлик дини мустаҳкам ўрин олди
87

Оташпарастлик дини пайдо бўлгач, аввалги тотемистик диний қарашлар энди 
кишиларни ёмон кўзлардан асровчи омил сифатида туморларда акс эта бошлади. Шу 
билан бирга, маълум бир бошқарув ҳуқуқига эга бўлган қабила оқсоқолларининг 
муҳрларида ҳам акс эта бошлайди.
Маълумки, ҳайвонот олами уч турга бўлинади. Булар - ер ости, ер усти ва осмон 
ҳайвонларидир. Барча ҳайвонлар ҳам зоолатрик диний қарашларга асос бўла олмайди. 
Жарқўтон мисолида зоолатрик диний қарашларни терракот ҳайкалчалар мисолида 
кузатиш мумкин. Маълумки, терракот ҳайкалчалар ўша замон кишиларининг идеологик 
қарашларини ўзида мужассам этади
88
. Жарқўтон ёдгорлигидан топилган сигир (ҳўкиз), 
туя каби ҳайвонлар шаклидаги терракот ҳайкалчалар, муҳрларда акс этган илон, бургут 
каби ҳайвонлар орқали Жарқўтон аҳолисининг эътиқодида зоолатрик диний қарашлар 
рамзи сифатида сақланиб қолганлиги аниқланган.
Сигир – нафақат уй ҳайвони сифатида, балки у оила тўкин – сочинлигини 
87
Эсанов М. “Авесто” жамиятининг археологик материалларда акс этиши (Қадимги Бақтрия ва 
Марғиёнанинг бронза даври моддий маданият ёдгорликлари мисолида). Т.ф.н. дис... –Т., 2007. – Б. 87. 
88
Шайдуллаев Ш. Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг пайдо бўлиши // ...т.ф.д. дис... – Самарқанд, 2009. 
– Б. 131. 


35 
таъминловчи илоҳий ҳайвон тури сифатида ифодаланади. Сигирнинг зоолатрик диний 
характер касб этганлигини Ўрта Осиё халқлари ҳақида маълумот берувчи илк ёзма манба 
“Авесто” да келтирилган маълумотларда ҳам учратиш мумкин.
Бронза даврига тегишли Марғиёна ва Хуросон ҳудудларидаги ёдгорликларда туя 
тасвири ифодаланган муҳр ва терракот ҳайкалчалар кўплаб топилган
89
. Қолаверса 
Андранова маданиятида мил.авв. ХV-XIII асрларда икки ўркачли туя тарқалганлиги 
аниқланган
90
. Бизга маълумки, туя ҳайвонлар орасида иссиққа ва сувсизликка энг чидамли 
ҳайвон ҳисобланиб, қадимдан бир мамлакатдан бошқа бир узоқ мамлакатларга сафар учун 
ёки савдо карвонлари учун икки ўркачли туя асосий юк ташувчи транспорт воситаси 
саналган. Бундан кўриниб турибдики, икки ўркачли туя бронза даври қабилалари учун 
ҳам асосий транспорт воситаси вазифасини ўтаган.
2001 йилда Жарқўтон ҳудудидаги 5-тепаликнинг ғарбий ва шимолий томонларида 
ўзбек-олмон 
экспедицияси 
ҳамкорлигида 
тепаликнинг 
стратиграфияси 
ва 
планиграфиясига аниқликлар киритиш мақсадида, стратиграфик шурфлар қазилди. Бу 
тепаликда 1979-1981 йилларда тадқиқотчилар томонидан йирик патриархал оила уйи 
платформа (қалинлиги 1,10м) устига қурилганлиги аниқланган. Платформанинг сатҳидан 
Жарқўтон даврига оид бронза эритадиган ўчоқ, хўжалик ўчоғи ва учта ёш боланинг қабри 
топилган
91
. Ушбу фундамент сатҳидан кўплаб археологик ашёлар топилган бўлиб, улар 
орасидаги алоҳида эътиборга лойиқ топилма хлорид тошдан ясалган муҳр – тумордир. У 
доира шаклида бўлиб, марказида диаметри бўйлаб тақиб юришга мўлжалланган 
тешикчаси ва ҳар икки томонида чизиб ишланган тасвирлар мавжуд. Унинг биринчи 
томонида ўлжага ташланаётган шер, шернинг оёқлари тагида эса, унга ёпишаётган 
илонлар тасвирланган бўлса, иккинчи тарафида ҳўкиз ифодаланган бўлиб, у оёқларига 
ёпишаётган илонларга қарши курашаётган ҳолати тасвирланган (3-расм)
92
. Ушбу 
тасвирлар, айниқса илонларнинг турли хил ҳайвонлар оёғи остида ифодаланиши Бақтрия-
Марғиёна топилмалари учун хос бўлган сюжет ҳисобланади.
Кейинги йиллардаги изланишларда зоолатрик диний қарашларга эътибор қаратилар 
экан, уларнинг Бақтрия ва Марғиёнада кенг тарқалган турлари сифатида илон, сигир, 
қурбақа, чаён, турли хил қушларнинг изоҳи берилган
93
.
89
Сарианиди В.И. Протозороастрийский храм в Маргиане и проблема возникновения зороастризма // ВДИ. 
– М., 1989. – № 1. – С. 152. 
90
Кузмина Е.Е. Древнейшая фигурка верблюда из Оренбургской области и проблема домастикации 
бактрианов // СА, 1963. – № 2. – С. 39. 
91
Шайдуллаев Ш, Хуфф Д, Раҳимов К. Жарқўтон – 2001 // Археолгические исследования в Узбекистане 
2003 год. – Т., 2004. – Б. 190. 
92
Шайдуллаев Ш, Хуфф Д, Раҳимов К. Жарқўтон – 2001. – Б. 191. 
93
Эсанов М. “Авесто” жамиятининг археологик материалларда .... // Т.ф.н. дис... –Т., 2007. – Б. 86-100. 


36 
Чаёнларнинг ҳаёт тарзи асосан қоронғуликда, сояда ўтганлиги учун қоронғуликни 
унинг рамзий тимсоли сифатида олиш мумкин. Сополлитепа материаллари орасида ҳам 
чаён ва илон тасвири туширилган муҳрлар кўплаб учрайди. Одатда чаёнлар кечқурунлари 
ов қилишади, деярли ўз тирикчилик фаолиятини тунда ўтказадилар. Зардуштийлик 
динида ёвузлик, ёмонлик кучлари сифатида қора ранг ифодаланиши, бу нафақат 
зардуштийликда, балки бугунги кунимизда ҳам ёмонлик, қинғир, ёвуз нийятли ишлар 
қора ранг тимсолида гавдаланиб, уларга нисбатан “қора нийятли” ишлар тарзида 
қўлланилади. Фасллар ичида қиш мавсуми қора кунлар сифатида кўрсатилиб, Наврўз 
байрамини қора кунларнинг кетиши ва янги куннинг – ёруғ куннинг бошланиши, янги 
куннинг туғилиши, деб диний байрам сифатида нишонлашган
94
. Бироқ, шуни ҳам 
таъкидлаб ўтиш жоизки, қиш фаслининг совуқлиги ёвуз кучларга қиёсланса, унинг безаги, 
зийнати бўлган қорнинг ёғиши, унинг оқ ранглиги қишнинг совуқ ҳавосини яхшилик 
томонга йўналтиришга хизмат қилади. 
Сополли маданиятида яна бир диний қарашларга асос бўла оладиган шундай ашё 
топилганки, у “нарвон” дир. Сополлитепа ёдгорлигида № 89 қабрдан бронзадан ясалган 
“нарвон” нинг митти нусхаси учратилган
95
. Бундай кўринишдаги нарвон нусхалари 
Жарқўтон қабрларида ҳам учратилади. Тадқиқотчилар “нарвон” нусхасининг қабрларда 
учрашини нариги дунё билан боғлайдилар
96
, яъни “нарвон” нариги дунёга ўтиш ёки 
анимистик тушунчалардир
97
, деб изоҳлайдилар. Ҳаттоки, нарвон шаклини Жарқўтон 
пиктографик белги – ёзуларида ҳам ифодаланиши инобатга олинса, демак, нарвон ўша 
давр одамлари онггида нафақат бир оддий хўжалик турмуши учун керакли буюм тарзида, 
балки инсонлар тасаввурида ўзлари яратган диний тушунчалар, қарашлар билан ҳам 
боғлиқдир, деган хулосага келиш имконини беради.

Download 476,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish