Мавзу: диний эьтиқодлар ва дафн маросимлари



Download 476,63 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/14
Sana09.06.2022
Hajmi476,63 Kb.
#648743
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
курс ишига наьмуна (1)



 
МАВЗУ: ДИНИЙ ЭЬТИҚОДЛАР ВА ДАФН МАРОСИМЛАРИ (БРОНЗА ДАВРИ 
МИСОЛИДА) 
 
 
 
 
РЕЖА 
 
 
КИРИШ 
1-БОБ. 
БРОНЗА 
ДАВРИ 
УРУҒ 
ЖАМОАЛАРИНИНГ 
ДАФН 
МАРОСИМЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЭВОЛЮЦИЯСИ
1.1. Ўтроқ деҳқончилик маданияти жамоаларида дафн маросимлари ва уларнинг 
эволюцияси
 
1.2. Чорвадор қабилалар маданияти жамоаларида дафн маросимлар ва уларнинг 
хусусиятлари 
 
2-
 
БОБ.
 
БРОНЗА ДАВРИ УРУҒ ЖАМОАЛАРИНИНГ ДИНИЙ ЭЪТИҚОД 
ОБЪЕКТЛАРИ ВА ИЛК ЗАРДУШТИЙЛИК ДИНИНИНГ ТАРКИБ 
ТОПИШИНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ
2.1. Бронза даври уруғ жамоалари диний тасаввурлар мажмуасининг археологик 
объектларда кузатилиши 
2.2. Жарқўтон ибодатхонасининг зардуштийлик дини шаклланишида тутган 
ўрни
ХУЛОСА
 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР ВА МАНБАЛАР
 
ҚИСҚАРТМАЛАР
 
ИЛОВАЛАР
 
 
 
 



КИРИШ 
Мавзунинг долзарблиги:
Юртимиз қадим ўтмиш тарихини тиклаш, ҳаққоний 
ёритиш бугунги кундаги долзарб вазифалардан биридир. Ота-боболаримиздан қолган 
меросни ўрганиш, уларнинг урф-одатлари, удумларини тиклаш – бу тарихни тиклаш 
демакдир. Фақат уни холислик билан асл холича ўрганиш, таҳлил қилиш ўрганилаётган 
давр ҳақида аниқ ва тўғри тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. Истиқлол берган буюк 
неъматлардан бири ҳам тарихимизни, миллий қадриятларимизни, ўзлигимизни чуқур 
ўрганиш учун улкан имкониятлар яратди. Халқимиз орасида тарихимизни билишга бўлган 
қизиқишнинг кескин ортиши туфайли, аждодларимизнинг қадим урф-одатлари, диний 
эътиқоди, маданий, маънавий меросини ўрганиш тарих илмининг долзарб масаласи 
сифатида эътироф этилмоқда.
Шимолий Бақтрия ҳудудий жиҳатдан жанубий Ўзбекистон ва жанубий-ғарбий 
Тожикистон вилоятларини ўз ичига олади. Сўнгги бронза даврида бу ҳудудлар келиб 
чиқиши жиҳатидан ҳар хил бўлган учта йирик тарихий ва этномаданий бирликларнинг 
(Сополли маданияти, Бишкент-Вахш маданияти ва Андронова маданияти қабилалари) 
алоқа майдонига айланади. Унинг Ўзбекистон қисмида Сополлитепа, Жарқўтон, Кўзали, 
Мўлали, Бўстон, Кучуктепа, Қизилтепа каби ўтроқ деҳқончилик маданияти ёдгорликлари 
ўрганилган. Улар қадимги қишлоқлар, илк шаҳар ҳаробалари, қадимги қабристон 
ёдгорликлари кўринишида бизгача етиб келган. Ҳозиргача ўша давр ўтроқ аҳолисининг
ҳар хил нуқталарда икки мингдан ортиқ қабрлари очилган. Уларда аҳолининг 
этномаданий ҳаёти, дафн маросимларида турли хил урф-одатлари ва диний эътиқоди ўз 
аксини топган.
Шимолий Бақтриянинг Тожикистон қисми кўпроқ дашт қабилалари хўжалик 
ҳаётига мос табиий-географик қулайликларга эга бўлганлиги сабабли, бу ҳудудда 
чорвадор уруғ жамоаларининг ёдгорликлари кўпроқ ўрганилган. Масалан, Вахш ва 
Қизилсув ҳавзаларида Бишкент-Вахш маданиятига тегишли илк Тулхор, Аруктау, Ойкўл, 
Жаркўл, Макони-Мор, Бишкент I,II,III, Тигровая Балка, Борбат, Гелот, Гулистон, Обкух, 
Кангурттут, Исанбой каби қабристонлар ва Тошгузар манзилгоҳи топиб ўрганилган. 
Шу билан бирга Сополли маданиятининг сўнгги Мўлали ва Бўстон босқичларида 
қадимги деҳқон жамоаларининг экологик, демографик ва иқтисодий хўжалик зарурияти 
туфайли Жанубий Тожикистон ҳудудларига кириб бориши кузатилади. Улар Жанубий 
Тожикистоннинг деҳқончилик ва чорвачиликка қулай уч воҳасининг (Ҳисор воҳаси, Вахш 
дарёсининг ўрта оқими ва Таирсув дарёсининг юқори оқими ҳамда Пархар-Кулоб 
водийси) тоғ олди ҳудудларига жойлашадилар
1
. Бу типдаги ёдгорликларга Тандир-йўл, 
1
Виноградова Н.М. Юго-западный Таджикистан в эпоху поздней бронзы. – М., 2004. – С. 12-13. 



Нурек, Заркамар, Қора пичоқ, Кангурттут, Хўжа Ғойиб, Пархар, Қизлар қалъа каби 
қабристонларни киритиш мумкин.
Жанубий-ғарбий Тожикистоннинг бир неча жойларида, жумладан Кангурттут, 
Тегузак, Дахана, Бараки-Куруг каби манзилгоҳлар учратилганки, уларнинг маданий 
қатламларида Сополли маданиятининг Мўлали ва Бўстон босқичлари керамикаси билан 
шимолий дашт қабилалари (андронова) маданияти сополлари биргаликда учрайди.
Археологик тадқиқотлар натижаларига кўра, қадимги Бақтрия бронза даврида 
суғорма деҳқончилик цивилизацияларининг дашт қабилалари билан бевосита маданий 
алоқа кўпригига айланган ва бу заминда илк давлатчилик асосларининг эрта 
шаклланишига олиб келган. Хилма-хил этномаданий манзара Шимолий Бақтрия бронза 
даври қабилаларининг дафн маросимлари ва шаклланиб бораётган диний эътиқодида 
яққол кўзга ташланади. Мил.авв. II минг йилликнинг иккинчи ярмидан кириб кела 
бошлаган шимолий дашт қабилаларининг (андранова маданияти) излари Хисор водийсида 
Қумсой, Ховалин районида Туюн қабристони, Вахш дарёсининг юқори террасасида Киров 
номли совхоз ҳудудидан топилган манзилгоҳ, Шарқий Помирдан ва Бишкент-Вахш 
маданиятига тегишли Тошгузар манзилгоҳи мисолида топиб ўрганилган. Бундан ташқари 
Жарқўтондан уларга тегишли сопол парчалари ва ёлғиз қабр топилган.
Шимолий Бақтриянинг Тожикистон қисмида юқорида зикр этилган ёдгорликларда 
ҳозиргача 550 дан ортиқ қабрлар очилган. Уларда турли диний эътиқод ва турфа хил урф-
одатлар асосидаги дафн маросимлари кузатилган.
Шундай қилиб, ҳозирги кунда биргина Шимолий Бақтрия ҳудудларида бронза 
даврига оид хилма хил ёдгорликлар, жумладан турли диний эътиқод ва ранг-баранг диний 
урф-одатлар акс этган ёдгорликлар ўрганилганки, улар ҳақида илмий адабиётларда жуда 
қисқа, зарурий ҳолатлардагина маълумотлар берилган. Аммо, бу бронза даври 
аждодларимизнинг диний-маънавий ва мафкуравий ҳамда этномаданий ҳаёти билан 
боғлиқ жуда катта қатлам материаллар ҳозиргача яхлит бир илмий тизимга солиниб, 
таҳлил этилмаган ва тегишли илмий хулосалар асосида умумлаштирилмаган. Бронза 
даври Шимолий Бақтрия ўтроқ ва чорвадор қабилаларининг дафн маросимлари ва диний 
эътиқоди биргаликда, махсус тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган. Шимолий 
Бақтрия аҳолисининг дафн маросимлари ва диний эътиқоди устида изланишлар олиб 
бориш, бронза даврида яшаган аждодларимизнинг диний эътиқоди билан боғлиқ урф-
одатлари, удумлари ва диний мафкураси қай даражада ва қандай бўлганлигини чуқур 
илмий асосда, атрофлича ўрганиш ушбу мавзунинг долзарблигини белгилайди. 

Download 476,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish