МАВЗУ № 10: . Ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишда агробизнесни ташкил этиш Фан: «Агробизнесни ташкил этиш» Ишлаб чиқариш воситалари тушунчаси ва уларни классификацияси.
Корхоналарнинг машина ва ускуналарга булган талабини хисоблаш.
Ишлаб чиқариш харажатлари тушунчаси ва унинг таркиби.
Ишлаб чикариш қуроллари (предметлари) махсулот яратиш жараёнида, бир неча марта қатнашиб ўз қийматини товар маҳсулотларига аста-секин ўтказиб, натурал ҳолатларини ўзгартирмай сақлаб қолганликлари учун хам асосий ишлаб чиқариш воситалари деб айтилади.
Таъкидлаш жоизки, корхонада - дехкон-фермер хўжаликларида ишлаб чикариш жараёнида қатнашаётган мехнат қуроллари, натурал буюм кўринишида, корхона мувозанатида (активида) бўлганлари ишлаб чикариш воситалари, ҳаракатда бўлиб, фаолият кўрсатаётганлари эса ишлаб чикариш фондлари деб юритилади
Қишлоқ хўжалик ишлаб чикариши билан бевосита боглик бўлган асосий воситалар соҳада тутган ўрни бўйича ўсимликчилик, чорвачилик ва умум фойдаланишдаги асосий воситаларга бўлинади.
Қишлоқ хўжалик ишлаб чикариши билан бевосита боглик бўлган асосий воситалар соҳада тутган ўрни бўйича ўсимликчилик, чорвачилик ва умум фойдаланишдаги асосий воситаларга бўлинади.
Кишлок хўжалигида асосий воситалар режалаштирилганда, улар натурал ва киймат шаклида хисобга олинади. Асосий воситаларнинг натурал кўрсаткичи ўзида, уларнинг миқдор ва сифат таркибини, ишлаб чиқаришдаги имкониятини, фойдаланиш муддатини кўрсатади.
Асосий воситаларнинг киймат кўрсаткичи эса уларни барпо этиш учун сарфланган маблаг микдорини, махсулот етиштиришда уларнинг ейилиши ёки махсулот бирлигига ўтказган қийматини аниклаш имкониятини яратади.
Кишлок хўжалигининг асосий воситалари дастлабки, қолдиқ ва тиклаш қийматларига караб бахоланади.
Дастлабки (баланс) киймат - бу воситаларни сотиб олиш, уларни хўжаликка олиб келиш ва фойдаланишга тайёрлаш билан боглик. бўлган харажатлардан ташкил топади.
Колдик киймат - асосий воситанинг дастлабки қийматидан унинг ейилган қийматини чиқариб ташлашдан қолган кисмидир.
Тиклаш киймати - кайта бахолаш натижасида хосил бўлган қийматни тиклаш киймати деб юритилади. Асосий воситалардан хар хил муддатларда фойдаланилади.
Их
Айрим иш турларини бажариш учун талаб килинадиган трактор, комбайнлар ва бошка кишлок. Хужалик машиналарининг микдори аникланади. Бунда куйидаги формуладан фойдаланилади.
3-расм. Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига қараб харажатларни туркумлаш. Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига (қисқариши ёки ортиши) таъсир этмайдиган харажатлар доимий харажатлар дейилади.