рухсат берилган ҳамда ликвидлилик шартлари, эмитент, ДҚМОни чиқариш ва
жойлаштиришнинг умумий тартиби белгилаб берилган эди.
1996 йилги ДҚМО эмиссияси уч ой муддатга ҳар ойда чиқариш шаклида амалга
оширилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон
Республикаси давлат қисқа муддатли облигациялари бозорини ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 30 январдаги 57-сонли қарори билан 1997 йилда
ДҚМОни уч ой ва олти ойлик муддат билан муомалада бўлиши шарти билан чиқариш
учун рухсат берилган эди.
ДҚМО ликвидлилиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасарруфидаги барча
активлар билан таъминланади.
ДҚМО эмитенти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидир.
Облигацияларнинг навбатдаги чиқарилиши тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ва Марказий банк билан ҳамкорликда қабул қилинади, унда
облигацияларни чиқаришнинг чегара ҳажми, жойлаштириш санаси ва потенциал эгалари
учун чекланиши белгиланади. ДҚМОнинг навбатдаги чиқарилиши тўғрисидаги
маълумотлар уни жойлаштириш бошланишидан олдинги етти кундан кечиктирилмаган
ҳолда эълон қилинади. Агар облигацияларни жойлаштириш даврида чиқарилиши
мўлжалланган облигациялар сонидан камида йигирма фоизи сотилган бўлса, мазкур
чиқарилиш амалга оширилган ҳисобланади.
ДҚМО эмиссияси даврий равишда алоҳида чиқарилиш шаклида, одатда, бир ойда
бир марта амалга оширилади.
Облигациялар эгалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий
банки томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари –
резидентлари ва норезидентлари бўлиши мумкин. ДҚМО эгаси сотиб олинаётган кейинги
чиқарилиш облигацияларига ҳақ тўлаш вақтида сўндириладиган облигациялар қийматини
ҳисобга олиш - қарз суришишга ҳақли.
Давлат қисқа муддатли облигациялари даромадлилиги уларнинг эгалари учун улар
томонидан сотиб олинадиган облигациялар нархи билан облигациялар сўндирилаётган
номинал нарх ўртасидаги фарқ ҳисобига таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигациялар чиқарилишига хизмат
кўрсатиш бўйича бош вакил - агентдир. Облигациялар чиқарилишига хизмат кўрсатиш
учун савдо, ҳисоб-китоб тизимлари ва депозитарий тузиш Ўзбекистон Республикаси
Валюта биржасининг зиммасига юклатилади.
Облигацияларни жойлаштириш, уларнинг муомаласи бўйича барча операциялар
ҳамда ҳисоб-китоблар ва облигациялар эгаларининг ҳисобини юритиш Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки муассасалари ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки томонидан белгиланадиган Дилерлар орқали амалга оширилади. Дилер кўрсатилган
операцияларни Марказий банк билан Дилер ўртасида дилер функцияларини бажариш
учун тузилган шартномада келишиб олинган тартибда амалга оширади. Дилер
облигациялар эгаларига уларни сўндиришни тузилган шартномаларга мувофиқ равишда
сўндириш вақтидаги облигациялар номинал қийматини нақд пулсиз шаклда ўтказиш йўли
билан амалга оширади.
Облигациялар чиқарилишини жойлаштириш ва сўндиришнинг аниқ тартиби
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг норматив ҳужжатлари
билан қатъий тартибга солинади. Уларга Ўзбекистон Республикаси давлат қисқа муддатли
облигацияларини чиқаришнинг асосий шартлари, Давлат қисқа муддатли облигациялари
чиқарилиши бўйича хизмат кўрсатиш ва уларнинг муомалада бўлиши тўғрисида низом,
Давлат қисқа муддатли облигациялари бозорида Дилер функцияларини бажариш учун
шартнома тузиш тартиби киради.
Do'stlaringiz bilan baham: