Мавзу: давлат кредитининг ҳУҚУҚий асослари р е ж а


Давлат кредити соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг ўзига хос



Download 134,67 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana15.04.2022
Hajmi134,67 Kb.
#554214
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10-мавзу

Давлат кредити соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг ўзига хос
хусусиятлари. 
Давлат кредити бўйича юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар ҳар қандай
молиявий-ҳуқуқий муносабатларга хос бўлган барча белгиларга эгадир. Бу, хусусан,
уларнинг объектига, давлат ёки у томонидан ваколат берилган органнинг ушбу
муносабатлар мажбурий субъекти сифатида мавжуд бўлишига, давлат кредити соҳасидаги


ҳуқуқий муносабатларнинг давлат-ҳокимият хусусиятига тегишлидир. Шу билан бирга,
улар муайян хусусиятларга ҳам эга. 
Молиявий ҳуқуқий муносабатлар, маълумки, мулкий хусусиятга эга, чунки улар
пул маблағлари сабабли юзага келади. Бироқ давлат кредити бўйича ушбу муносабатлар
объекти ҳар қандай пул маблағлари эмас, балки юридик ва жисмоний шахсларнинг фақат
вақтинча
бўш турган маблағлари бўлиши мумкин. 
Жисмоний шахсларда бўш турган пул маблағлари ҳосил бўлиши шартли бўлиб,
бунга сабаб, масалан, меҳнат фаолиятидан даромадларни олиш тенг бўлмаганлиги,
кўрилган зарарни қоплаш, мерос пуллари ҳамда қимматбаҳо нарсаларни сотиб олиш учун
олиб қўйилган суммалар бўлиши мумкин. Юридик шахсларда вақтинча бўш турган пул
маблағлари ҳосил бўлишига бошқа сабаблар ҳам бўлиши мумкин, хусусан, бу - ишлаб
чиқариш фаолиятининг вақтинчалик хусусияти. Йирик инвестицион лойиҳаларни олиб
боришнинг тенг бўлмаган хусусияти ва ҳ.к.
Давлат ички қарзларининг шакллантирилиши, ишлаши ва сўндирилиши бўйича
ҳуқуқий муносабатлар давлат-ҳокимият хусусиятига эга бўлиб, улар кредитнинг бошқа
шаклларидан фойдаланиш жараёнида таркиб топадиган муносабатлардан фарқ қилади.
Мазкур муносабатларда давлат қарздор сифатида қатнашиб, бир томонлама тартибда қарз
шартларини: уларнинг турлари, муддати, даромад миқдори ва уларни тўлаш тартиби,
уларни тугатиш ва ўзгартириш асосларини белгилашга ҳақли.
Юридик ва жисмоний шахслар давлат кредити бўйича муносабатларга ихтиёрий
равишда киришиб, қарзга маблағлар беради ва мажбуриятли томон бўлади, яъни улар
барча қарз мажбуриятларини бажариши шарт. Давлат кредити соҳасидаги ҳуқуқий
муносабатлар банк кредитини ташкил этиш жараёнида таркиб топадиган, шунингдек,
фуқаролик ҳуқуқи меъёрлари билан тартибга солинадиган қарз шартномаси асосида юзага
келадиган муносабатлардан фарқ қилади. Банк кредити бўйича ҳамда қарз шартномаси
бўйича юзага келадиган муносабатларда томонлар тенг ҳуқуқлидир ва шу сабабли
томонлардан бирортаси ҳам кредит муносабатлари бўйича иккинчи томонга ўз
шартларини қўйишга ҳақли эмас. 
Давлат кредити соҳасида нафақат давлат қарз мажбуриятлари бўйича (қарздор
билан давлат ва кредиторлар ўртасида) муносабатлар, балки давлат қарзи ишлашига
воситачилик қилувчи ҳуқуқий муносабатлар ҳам юзага келади. Улар жумласига, масалан,
қуйидаги ҳуқуқий муносабатлар киради:
- Ҳукумат билан Марказий банк ўртасида келгуси молия йилида кредитлашнинг
ички ва ташқи манбаларидан қарз олиш режалари тўғрисида маслаҳатлашиш вақтида
вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатлар, бундай қарз доирасида тўланадиган
суммаларни бериш режалари, шунингдек, кредит беришнинг таклиф этилаётган
муддатлари ва шартлари ҳам киритилади (Марказий банк тўғрисидаги қонуннинг 45-
моддаси);
- Ўзбекистон Республикаси давлат қарз мажбуриятларини чиқариш шартлари,
давлат заёмлари бўйича хизмат кўрсатиш ва уларни муомалага чиқариш тартибини
белгилаш, шунингдек, Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси ва унинг давлат
органлари томонидан олинадиган барча қарзлари тўғрисида Марказий банкка хабар
бериши бўйича мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан
Молия вазирлиги билан Марказий банк ўртасида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар.
Марказий банк давлат қимматли қоғозларини чиқариш ҳажми ва давлат қарзини сўндириш
графиги масалалари бўйича, уларнинг банк тизими ликвидлилиги ва монетар сиёсат
устуворлигига таъсирини ҳисобга олган ҳолда, Молия вазирлигига маслаҳат беради;
- давлат қисқа муддатли облигациялари бозорида дилерлик (воситачилик)
функцияларини бажариш учун шартномалар тузиш, шунингдек, давлат заёмлари
облигацияларини жойлаштириш ва муомалага чиқариш билан боғлиқ бўлган ташкилотлар
фаолиятини назорат қилиш вақтида Марказий банк билан ташкилотлар ўртасида юзага
келадиган ҳуқуқий муносабатлар ва ҳ.к.


Бозор муносабатларини ривожлантириш давлат кредити бўйича ҳуқуқий
муносабатларнинг субъектив таркиби ва мазмунига жиддий ўзгартиришлар киритяпти.
Ушбу ҳуқуқий муносабатлар хусусиятига мазкур муносабатларнинг тижорат банклари,
инвестиция жамғармалари, фонд биржаси каби янги субъектларининг пайдо бўлиши катта
таъсир кўрсатмоқда. 

Download 134,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish