2.O’rta asrlarda Buyuk ipak yo`lining yuksalishi va taraqqiyoti
Buyuk ipak yo`li bo`ylab ko`plab karvonsaroylar, shaharlar barpo etildi. Bu yo`ldan borayotgan savdogarlar ko`pincha yo`lining oxirigacha bormas edilar. O`rta Osiyo viloyatlari bu yo`lning o`rtasida joylashganligi sababli savdogarlar Xorazm, Samarqand, Termiz va boshqa hududlarda o`z mollarini sotib, mahalliy mahsulotlarini xarid qilar edilar. O`rta asrlar O`rta Osiyo bozorlarida chetdan keltirilgan ko`plab mahsulotlar mavjud ediki, hozirgi kunda ipak yo`li ustidagi ko`hna shaharlar va manzilgohlarda arxeologik qazilmalar natijasida topilayotgan topilmalar fikrimizning dalilidir. III-IV- asrlarda Buyuk Ipak yo`li Xitoydan Xidistonga borib ziyorat qiluvchi budda monaxlari uchun xizmat qildi. X asrlarda Xitoy bilan arab xalifaligi va Vizantiya o`rtasida savdo va elchilik munosabatlarining kengayishi natijasida Buyuk Ipak yo`lining xalqaro axamiyaiti yanada kuchaydi25.
V асрнинг ўрталарида ташкил топган Эфталитлар давлати даврида Буюк ипак йўли ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилади. Бу даврда Ўрта Осиё Эрон, Византия, Ҳиндистон, Хитой билан фаол савдо алоқалари олиб боради. Ипак, шиша, зираворлар, қимматбаҳо тошлар, бўёқлар билан савдо жуда жонланиб кетади. Буюк Iпак йўлининг кейинги тараққиёти Турк ҳоқонлиги билан боғлиқдир. Бу давр кўчманчилар билан савдонинг фаоллашиши натижасида савдо йўлларининг шимолга томонга сурилишига олиб келган. Энди Самарқанддан ўтган савдо карвонлари Фарғонага эмас, балки Тошкентга ва у орқали Авлиё-ота ва Еттисувга, у ердан Чу дарёсининг қирғоқларига, Иссиқ кўлнинг жанубий қирғоқлари бўйича Бедел довони орқали Оксуга етиб борганлар26. 630 йилда Ғарбий Турк ҳоқонлигининг кўтарилиш даври ҳисобланиб, унинг чегаралари Эфталитлар давлатидаги каби Инд бўйларигча етиб борган. Бу даврда урбанизация жараёни фаол кечган. Энди савдо карвонлари Марв-Чоржуй-Бухоро-Самарқанд-Чоч-Исфиджоб-Талос-Суяб орқали Шарқий Туркистон водийсига қадар давом этган. Лоби-норгача йўл давомида Суғд колониялари учраган. Улар Чимкентдан Хитойгача, Талас водийси ва Чу дарёсининг бўйларида ҳам кўп бўлган. Араб халифалиги даврида Буюк ипак йўли фаолияти янада ривожланган. Карвон хавфсизлиги борасида бир қатор чоралар кўрилган ва Ҳиндистон, Хитой билан бир томондан, иккинчи томондан Европа, Византия билан иккинчи томондан ўзаро алоқалар ривожлантирилган. Испаниядан Хитойгача давом этган йўл давомида масжидлар, работлар кўп эди. Бу халқаро савдонинг кенг ривожланишига имкон яратган. Шунингдек, йўл давомида ўрнатилган бож тизими Халифаликни катта моддий маблағлар билан таъминлаган.
Буюк ипак йўлининг асосий йўналиши Дуньхуан, Хами, Турфон, Қашқар, Ўзган, Ўш, Қува, Андижон, Қўқон, Самарқанд, Бухоро ва Марв орқали ўтган. Марвда йўл иккига бўлинган. Йўлнинг биринчи тармоғи Хоразм орқали шимолга – Волга бўйларигча, у ердан эса Шарқий Европага олиб борган. Шу тарзда Хитой, Ҳиндистон ва Ўрта Осиё моллари Рус давлати – Киев, Новгород, кейинроқ эса Москва давлатига етказилган. Москвадаги бозорда “ҳинд” растаси бўлиб, у ерда ҳинд савдогарлари савдо билан шуғулланганлар27.
Марв ёнида иккига бўлинган йўлнинг иккинчи тармоғи Балх орқали Афғонистон орқали Ҳиндистон ерларига етиб борган. Йўлнинг яна бир тармоғи Боғдодга, у ердан эса Ўрта Ер денгизига қараб йўналган. Бу ерда кемаларга ортилган моллар Миср, Византия, Италияга етказиб берилган.
O`tmishga bir nazar tashlasak: Yer yuzasining kattagina qismini egallangan-na siyosiy, na davlat chegaralarini bilmaydigan, qadimda bobolar solgan yo`l Buyuk ipak yo`li va bu yo`lning chinakam buyukligini va mahobatini ko`z o`ngimizda gavdalantirib turadigan va o`z ko`rki-jamolini saqlab kelayotgan qo`rg`onlar, karvonsaroylar, shaharlar namoyondir. O`rta Osiyo Buyuk ipak yo`li chorrahalarida joylashgan bo`lganligi uchun ham bu yo`lning ta’siri va ahamiyati juda katta bo`lgan. Buyuk ipak yo`li orqali dunyo madaniyatining beshigi bo`lgan mamlakatlar o`rtasidagi jug`rofiy va milliy to`siqlardan ustun turadigan chinakam xalqaro muloqotlarga yo`l ochilgan. Bugun jahon madaniyati erishgan cho`qqidan sezayotganligini guvohi bo`lamiz.
Demak, shunday ekan yana mavzuning uchi O`rta Osiyo o`tmishiga borib taqaladi. O`rta Osiyo, uning Ko`hna Urganch, Xiva, Buxoro va shu kabi qadimgi shaharlar tuprog`i afsonalar mamlakati ekaniga, go`zal me’moriy obidalari jahon madaniy merosining ajralmas qismi ekaniga amin bu tarixiy shaharlar Buyuk ipak yo`lidagi ko`rki-tarovati, boy o`tmishi bilan benihoyat katta e’tiborni talab etadi. Buyuk ipak yo`li faqat savdo-tijorat yo`ligina bo`lib qolmay, turli xalqlar qatorida O`rta Osiyo xalqlari ijtimoiy-iqtisodiy va madaniy taraqqiyotiga, xalqlarning o`zaro bir-birini boyitishiga kuchli ta’sir ko`rsatgan, shaharlar va shaharsozlikning vujudga kelishiga, xunarmandchilik va madaniy qatlamlarning shakllanishiga bebaho hissa qo`shgan, ijtimoiy jarayonlarni harakatga keltirgan28.
Masalan: Xitoy chinnisi va ipagining dovrug`i ham shu yo`llar orqali yoyilgan edi (Chinni IV-VI asrda Xitoyda vujudga kelgan va ayniqsa VII-XIII asrlarda chinnisozlik san’ati yuksak darajaga ko`tarilgan). Beruniy Eronda g`oyat mashhur bo`lgan uch xil Xitoy chinnisi haqida ma’lumot bergan. O`rta Osiyodagi oyna tayyorlash texnologiyasi esa 424 yili Xitoyga olib o`tilib, bu o`lkaning turli viloyatlarida oynasozlikning keng taraqqiy etishiga turtki bergan. Xitoydagi nafis qog`oz tayyorlash usullari (qog`oz birinchi martda II asrda Xitoyda Say Dun tomonidan o`simlik tolalarining suvli suspenziyasini sim to`rdan o`tkazib hosil qilingan) Turkistonga ko`chib, bu sohaning Samarqandda ravnaq topishga sabab bo`lgan. Shuningdek, karvon yo`lida joylashgan qadimgi shaharlarda hozirgi kunga qadar saqlanib kelgan tarixiy obidalaryuvropada, Lotin Amerikasida taraqqiyot yo`li uyg`onmagan, hatto inklar madaniyati ham bo`lmagan (inklar II-XIII asrlarda Peruning kechua tillari gruppasiga kiruvchi indeyets qabilalari) ming yillar burun bu yerda madaniyat gullab-yashnaganligini ko`rsatadi. Shuning uchun ham hanuzgacha bu Buyuk ipak yo`lidagi yodgorliklar jahon jamoatchiligining diqqatini o`ziga jalb qilmoqda.
Jahonning turli mamlakatlaridan tashrif buyurgan olimlar karvonsaroylar tarixini ipidan-ignasigacha qizg`in muhokama qilishib, bu manzilgohlar Buyuk ipak yo`lining islomga qadar karvonsaroy, so`ng esa rabot deb atalgan shoh bekatlari ekanligini ta’kidlashdi. Ekspeditsiya a’zolari hayratga soluvchi tarixiy obidalarning qadimiyligi, go`zalligi haqida so`z yuritishib, lekin ularning ko`pchiligi ta’mirlashga, yordamga muhtojligiga to`xtalib, mas’uliyatli vazifalar haqida bosh qotirishdi29. Buxoro, Xiva va boshqa shaharlardagi tarixiy yodgorliklarni asrab qolish yo`llarini izlash uchun jahonning ilmiy kuchlarini safarbar etishga tayyor ekanliklarini, shuningdek, ota-bobolaridan shunday mahobatli obidalar, mo`jizaviy go`zalliklar meros bo`lib qolgan xalq ham ularni gard yuqtirmasdan saqlash uchun jon kuydirishi zarur ekanligini ta’kidlashdi.
Jumladan, ekspeditsiyaning ilmiy kotibi Axmad Xasan Doni Oqsaroy haqida shunday fikrlarni bildirdi: “Jahonda yodgorliklar ko`p. Biroq mening nazarimda ulug`vor Oqsaroy – Muxammad Temur saroyi mahobatini xech narsa bilan qiyoslab bo`lmaydi. U betakror ijod mahsulidir. Bu obidaning hozirgi holati uning ulug`vorligi va ahamiyati aslo kam emas. Men uni hayrat bilan tomosha qilib shunday fikrga keldimki, mutaxassislar Shaxrisabzda yashovchi butun aholi bu yodgorlikka nihoyatda katta e’tibor qaratmoqlari lozim... Agar bu ishlar amalga oshirilsa, butun dunyoda juda ko`plab sayyohlar faqat Oqsaroynigina emas, shaharning san’at va madaniyat tarixiga doir ko`plab monumental yodgorliklarni ham hayratlanib tomosha qilgan bo`lardilar... Shu shahar ahliga, o`zidan keyin mana shunday ulug`vor va muhtasham me’moriy yodgorliklar qoldirgan buyuk insonga ulug` davlat arbobiga va lashkarboshiga ta’zim bajo, ehtiromimni bildiraman”.
Буюк ипак йўлининг асосий тармоғидан ташқари унга боғланадиган йўллар ҳам бор эди. Улардан бири “олтин йўл” бўлиб, Қурама ва Олтой тоғларининг, шунингдек, Зарафшон дарёсининг бойликларига қиёсан шундай ном билан аталган ва Поп ҳамда Заркентга томон йўналган. Бу йўл ҳақидаги бошқа фикрларга кўра бу Сибирга олиб борувчи йўл бўлиб, Довон (Фарғона), Иссиқ кўл бўйларидан ўтган ва у орқали олтин олиб ўтилган бўлиши мумкин.
Шунингдек, “кумуш йўли” ҳам мавжуд бўлиб, у орқали Марказий Осиёда қазиб олинган кумуш бу металл тури тақчиллиги кузатилган давлатлар – Хазар ҳоқонлиги, Булғор давлати, Киев Руси ва Европа давлатларига еткзилган30.
Буюк ипак йўли Моварауннаҳрда ҳокимият тепасига Амир Темурнинг келиши билан янгича аҳамият касб эта бошлади. Моварауннаҳрда ва Хуросонда марказлашган давлат тузишга, мўғуллар истибдодига қарши фаол кураш олиб борган ва буюк империя барпо этишга муваффақ бўлган Амир Темурнинг ҳатти ҳаракатлари билан Шарқ ва Ғарбни боғлаган бу йўл янада мустаҳкамланиб борган. Унинг турли йўналишлари орқали савдо-иқтисодий ва маданий алоқалар ривожланиб борган. Йўл бўйлаб толиққае отларни алмаштириб берадиган ёмхоналар, роботлар қурилган. Тўрт ой мобайнида Трапезунддан Самарқандгача сафарда бўлган испан элчиси Клавихо бутун мамлакат Амр Темурнинг ҳаракатлари билан тартибга келтирилганини қайд этган эди. Бу давр буюк ипак йўли тараққиётидаги янги бир босқични ташкил этади31.
XV аср охирларига келиб дунё миқёсида амалга оширилган Буюк географик кашфиётлар туфайли Осиё ва Европани боғлаган қуруқлик орқали ўтган йўл – Буюк ипак йўлининг трансконтинентал аҳамияти тушиб кетади. Эндиликда у Марказий Осиё минтақаси ва унга чегарадош ҳудудлардаги давлатлар ва улар аҳолисини боғлаган йўллар тизимига айланиб қолади. Бу дегани ушбу йўллар кейинги асрларда ҳам фаолият кўрсатгани, бироқ улар Европа ва Осиёни боғлаш функциясини йўқотганлигини англатади.
Буюк ипак йўли ўз тараққиётининг барча босқичларида ҳамда ўзининг бевосита асосий функционал аҳамияти – Европа ва Осиёни боғлаган ҳалқа сифатидаги аҳамиятини йўқотганидан сўнг ҳам бу йўл тизимига кирган йўллар ўзлари кесиб ўтган минтақалар, халқлар, давлатлар ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти тараққиётига самарали таъсир кўрсатган. Буни жамият ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт марказлари ҳисобланган шаҳарлар мисолида яққол кузатиш мумкин. Бу йўл тизими унинг турли чорраҳаларида жойлашган шаҳарлар тараққиётида муҳим роль ўйнаган. Буюк ипак йўли кесиб ўтган ҳудудлардан бири Суғд эди. Унда савдо билан боғлиқ равишда ривожланган 30 та катта и 300 та кичик шаҳарлар мавжуд эди. Шаҳарларда турли-туман ҳунармандчилик соҳалари ривожланган бўлиб, унинг аҳолиси бой яшаган. Маълумотларга кўра, аёллари ипак матолардан кўйлаклар кийган. Эркаклари йигирма ёшга тўлганидан кейин турли мамлакатларга бориб, кўп фойда орттириш ҳаракатида юрганлар. Суғдга савдо ишлари билан кўп хорижий савдогарлар келар эдилар. Айрим шаҳарлар аҳолисининг асосий машғулоти савдогарчилик бўлган. Хусусан, манбаларда Пойканд “савдогарлар шаҳри” номи остида машҳур бўлган эди32.
Халқаро савдо алоқалари Мовараннуҳр шаҳарларининг ривожига самарали таъсир кўрсатган. Уларда ташқи савдо талабларидан келиб чиқиб, турли моллар етказиб беришга ихтисослашган ҳунармандчилик соҳалари ривожланган. Ҳар бир марказ ўзининг муайян моли билан ўзга юртларда ҳам машҳур эди. Жумладан, Зандана қишлоғида ишлаб чиқарилган “занданачи” номи остида машҳур газламаларга Ҳиндистон, Эрон ва бошқа мамлакатларда талаб катта эди. Бухоро ўзининг жуни, ёғи, сочга суриладиган мойлари, ерга тўшаладиган матолари, от анжомлари, қовунлари билан машҳур эди. Самарқанд эса, турли матолари, катта мис қозонлари, ёнғоқлари билан ном чиқарган эди. Шунингдек, Хитой ва бошқа ўлкаларда “Афросиёбнинг олтин шафтолилари” деб номланган Самарқанд шафтолилари, Хоразм тарвузлари, Суғдиёна писталарига талаб катта эди. Xullas, Buyuk Ipak yo`li va uning karvonsaroylari, tarixi yildan-yilga chuqur izlanishlar natijasida yangi-yangi qirralarini ko`rsatib, kelajak avlodlari uchun ham qimmatli tarixiy yodgorlik bo`lib qoladi.
Do'stlaringiz bilan baham: |