Мавзу: Buyuk Ipak yo‘li va uning paydo bo‘lishi, tarmoqlari, yo‘nalishi, yuksalishi va susayishi Reja


Buyuk Ipak yo`lining susayishi oqibatida savdoning holati



Download 60,44 Kb.
bet5/6
Sana13.07.2022
Hajmi60,44 Kb.
#789821
1   2   3   4   5   6
3.Buyuk Ipak yo`lining susayishi oqibatida savdoning holati
Маълумки, қадимдан Марказий Осиё ҳудуди фаол урбанизацион жараёнлар кечган минтақа ҳисобланади. Бу кенг ҳудудни кесиб ўтган турли йўллар, хусусан, Буюк ипак йўли тизимига кирувчи йўллар бу ерларда мавжуд шаҳарлар тараққиётига, янги шаҳарларнинг вужудга келишига олиб келган. Улардан бири Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган, қадимги савдо ва маданият маркази ҳисобланган Қашқардир. Қадимда бу шаҳар Сули, Сувлик, Сувбоши деб аталган. Бу шаҳар орқали Ўш ва Фарғона каби шаҳарлардан ўтган карвонлар, Помир довонларидан ошиб ўтиб, бевосита Қашқар орқали Такламакон чўлининг жанубий ва шимолий томонидан айланиб, қадимги Хитойнинг маркази Чаньанга борган. Буюк ипак йўлининг ривожланиши билан ушбу шаҳар, хусусан, унда турли ҳунар турлари ҳамда савдо-сотиқ кенг тараққий этиб борган. IX асрнинг ўрталаридан XIII асрнинг йигирманчи йилларига қадар Қорахонийлар давлатининг пойтахтларидан бири бўлган бу шаҳар нафақат ижтимоий-иқтисодий ҳаёт маркази, балки илм-фан юксак даражада ривожланган марказлардан бирига айланган. Бу ерда Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб каби йирик олимлар айнан мана шу шаҳарда фаолият кўрсатганлар. XVI асрда бу шаҳар тасаввуф илмининг йирик марказларидан бирига айланган33.
Буюк ипак йўлида жойлашган яна бир марказлардан бири Кучардир. Бу шаҳар Торим воҳасида жойлашган бўлиб, бир неча минг йиллик тарихга эга. Хитой манбаларининг маълумотларига кўра, Кучар вилояти қадимдан серсув, иқлими илиқ – деҳқончиликка мос жой бўлган. Аҳолининг катта қисми деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган. Буюк ипак йўлида жойлашганлиги боис аҳолисининг катта қисми савдо бидан шуғулланган. Бу ерда халқаро савдода муҳим аҳамиятга молик бўлган зотдор отлар ва товусларни кўпайтиришга катта аҳамият берилган. Пахтадан мато, жундан гилам тўқиш, ҳайвон териларига ишлов бериш, аёллар учун упа ва бўёқлар ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилган. Кучар Буюк ипак йўлининг ривожланиши билан унинг йирик савдо марказларидан бирига айланган. Йўлнинг Қашқар-Кучар-Дуньхуан-Чанъан қисмлари ниҳоятда гавжум бўлган.
Буюк ипак йўлининг Такламакон чўлининг шимолий томонидан ўтадиган қисмида – Тангритоғнинг шарқий қисмидаги Буғдо тоғларининг жанубий этакларида жойлашган қадимий савдо ва маданий марказ – Турфон эди. Бу ерда ҳам деҳқончилик ва чорвачилик каби турли ҳунармандчилик соҳалари, савдо кенг ривожланиб борган. Айрим ҳунар турлари ва ишлаб чиқаришнинг бошқа соҳаларининг халқаро савдо эхтиёжларидан келиб чиққан ҳолда муайян турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашуви кучайган. Бунга оч яшил рангдаги Турфон майизлари ва қуритилган меваларини киритиш мумкин34.
Такламакон чўлининг жануби-ғарбий чеккасида Қашқар билан Хўтан оралиғида жойлашган шаҳарлардан бири Ёркенддир. Бу шаҳар Буюк ипак йўлининг ўзига хос бир чорраҳаси ҳисобланиб, унда турли йўллар туташиб кетган эди. Бу марказдан кетадиган бир йўл Қашқарга, жанубга томон кетадиган иккинчи йўл эса Қорақурум тоғлари орқали Ҳиндистонга, шарққа қараб кетадиган учинчи бир йўл Хўтан, Крурона ва Дуньхуан орқали Қадимги Хитой пойтахти Чаньанга борар эди. Яна бир йўл Ёркенддан Такламакон чўлининг ғарбий чеккасни кесиб ўтиб, Кучарга олиб борган. Қадимдан бу шаҳар халқаро савдо учун нефрит тошлари ва улардан ясалган буюмларни етказиб берадиган марказ ҳисобланган. XVI асрдан бошлаб у Нақшбандия тариқати марказларидан бирига айланган35.
Қадимий ипак йўлининг йирик марказларидан бири Хўтан бўлган. Бу шаҳарлар ишлаб чиқарилган нефритдан ясалган буюмлар, ипакчилик ва гилам тўқиш кенг ривожланган. Хўтанлик ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқилган намат, ипак ва гиламларга талаб катта бўлган ва дунёда машҳур бўлган.
XIII-XIV- asrlarda Buyuk Ipak yo`li mo`g`illar imperiyasining chekka o`lkalarini Mo`g`iliston bilan bog`lashda katta rol o`ynadi. XV asrdan boshlab (Buyuk geografik kashfiyotlar) Italiyalik Xristofor Kolumb, Florensiyalik Amerigo Vespuchchi, Portugaliyalik Vasko Da Gama kabi sayohlarning sayohatlari va shuningdek, dengiz orqali suv yo`llarining kengayishi va unda savdo-sotiqning keng yo`lga qo`yilishi natijasida Buyuk ipak yo`lining ahamiyati sekin pasaytirdi.
Буюк географик кашфиётлар натижасида Буюк ипак йўлининг икки континент – Европа ва Осиёни боғловчи ҳалқа сифатидаги аҳамияти тушиб кетди. Бироқ Буюк ипак йўли тизимига кирган йўллар Марказий Осиё давлатларини қўшни ҳудудлар, узоқ ва яқин мамлакатлар билан боғловчи асосий артериялар вазифасини бажаришда давом этди. Жумладан, бу йўллар орқали XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиёда мавжуд давлатлар – Бухоро, Хива ва Қўқон хонликлари хорижий давлатлар – Россия, Қозоқ хонликлари, Эрон, Усмонлилар давлати, Ҳиндистон, Хитой ва бошқалар билан ўз алоқалари амалга оширди. Бу алоқалар ўз навбатида Ўрта Осиё савдо-ҳунармандчилик марказларининг иқтисодий қувватининг янада юксалишига олиб келди36.
Ўрта Осиё хонликлари шаҳарлари нафақат ички ва транзит, балки турли карвон йўллари туташиб кетган, қўшни дашт, узоқ ва яқин мамлакатлар аҳли тез-тез қатнаб турадиган ташқи савдо марказлари ҳам эди. Уларга хорижий Шарқ мамлакатлари савдогарлари билан биргаликда Ғарб савдо аҳли ҳам ташриф буюриб турган. Бунинг ёрқин мисоли сифатида “Москва савдо компанияси”нинг вакили Антони Женкинсон томонидан Ўрта Осиёнинг йирик шаҳарлари савдо имкониятларини ўрганилишини кўрсатиш мумкин. Бу ўринда XVI аср муаррихи Ҳофиз Таниш Бухорийнинг қуйидаги маълумоти диққатга сазовордир. Унинг ёзишича, Абдуллахоннинг ўғли Абдулмўминни суннат қилиниши муносабати билан ўтказилган байрамда боғ атрофи “фаранг газламаси ва турли хил рангдаги ипак газламалар билан безатилди”. “Фаранг газламаси” бу ерга албатта савдогарлар томонидан келтирилган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Хусусан, Антони Женкинсон ҳам Бухоро ҳукмдорига “19 бўлак каразея” сотганини ёзиб ўтади. Шу билан бирга бу газламалар Ўрта Осиё шаҳарларига Россия орқали ҳам кириб келиши мумкин эди37.
Ўрта Осиё шаҳарлари қўшни Шарқ мамлакатлари билан ҳам фаол ташқи савдо алоқаларини ўрнатган эди. Бухоро, Хива ва Қўқон хонлиги шаҳарларидан Ҳиндистон, Эрон, Туркия, Хитой ва бошқа давлатларига катта-катта савдо карвонлари қатнар эди. Хусусан, бу даврда мустаҳкам савдо алоқалари ўрнатилган мамлакатлардан бири Ҳиндистон эди. Ҳиндистонлик савдогарлар Ўрта Осиё шаҳарларига ўз мамлакатларининг асил молларини келтиришга ҳаракат қилганлар. 1671 йили Россияда бўлган Бухоро элчиси мулла Фарруҳ Бухорога Ҳиндистондан кўп моллар, хусусан, қимматбаҳо тошлар, марварид ва турли ноёб матолар олиб келинганлиги ва улар ўртасида “савдогарлар мунтазам қатнашлари”ни қайд этиб ўтади. П.И. Демезоннинг кўрсатишича, Бухорога турли моллар келтирилган бўлиб, биргина Қобул орқали Ҳиндистондан новшадил, кимхоб, дока, чуби сандал, шакар, новвот, хина, сано, ўсма, зарчуба, ҳақик ва бошқа нарсалар келтирилган. Кашмирдан эса шолнинг турли хиллари: ризои – бир хил рангдаги, рахдор – йўл-йўл, бутадор пальма тасвири туширилган, белбоғлар учун мато, алвон, ярим этик-журоблар ва қўлқоплар, қаламдонлар, қўлёзмалар ва бошқалар олиб келинган. Ҳиндистонлик савдогарлар катта ҳажмларда келтирадиган асосий моллардан бири индиго (нил) бўёғи эди. Унга Ўрта Осиё шаҳарларида талаб катта эди. “Ҳиндлар Бухорога асосан индиго олиб келганлар”, – деб қайд этган эди Мир Иззат Улла. Номи қайд этилган П.И. Демезоннинг кўрсатишича, Панжобдан кўп миқдорда индиго келтирилиб, бу мол тури билан Бухоро ва Хиванинг карвон-саройлари тўлиб ётган эди. Шунингдек, Пешавордан гуруч, лунги, тамаки, туя терисидан тикилган тарозулар, қанд ва бошқа нарсалар келтирилган. Шу билан бирга “Бухорога Пешавор, Қобул ва Шикорпурдан жун газламалар, салла, оқ ип газлама, чит, ... шакар, сариқ анбар, мурч ва ислом асослари ва ҳуқуқлари бўйича китоблар келтирил”ган. Ҳиндистон ва Афғонистондан Ўрта Осиё шаҳарларига бўёқ ва дори дармонлардан ташқари катта ҳажмларда ип газламаларнинг турли хиллари, шол рўмоллар, идишлар, босма китоблар билан бир қаторда “кўк чойнинг ўн олти хил нави” ҳам келтирилган. Бу ўринда 1868 йилда Тошкент карвон-саройларидан бирида Ҳиндистондан келтирилган “60 қоп кўк чой” топилгани ҳақидаги маълумот ҳам диққатга сазовордир.
Қобулдан ҳам Ўрта Осиё шаҳарларига турли моллар келтирилган. Биргина XIX асрда Бухорога оид маълумотлардан аён бўладики, Қобулдан бу шаҳарга “ўсма, зарчуба, айрим афғон қуроллари, найзалар, пичоқлар, камонлар, гуруч ва қисман тулки терилари келтирилган. Эрондан эса Ўрта Осиё шаҳарларига турли буёқлар, чит, симоб, мурч, қурол-яроғ, кумуш ва жуда катта ҳажмда қўлёзма ва босма китоблар келтирилар эди. Ҳиротдан эса “куруқ мевалар, қўй терилари ва қуллар, Марвдан туркман отлари ва қурол” келтирилар эди.
XVI асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ўрта Осиё шаҳарларининг Россия билан муносабатлари ривожлана борди. Савдо алоқаларининг ривожланишида Қозон, Самара, Астрахань, Нижний Новгород, Тара, Тюмень, кейинчалик Оренбург ва бошқаларга олиб борувчи карвон йўллари катта аҳамият касб этди. Бу карвон йўллари Ўрта Осиёни Россиянинг жуда кўп марказлари билан боғлар ва улар орқали турли-туман моллар олиб ўтилар эди. Жумладан, XVI-XVII асрларда Россиядан Бухоро ва Хива хонликлари шаҳарларига асосан “булғорий териси”, мўйналар, мовут, ёғоч идиш-товоқлар ва бошқалар келтирилган. Бу даврга оид ҳужжатли материаллардан аён бўладики, 1678 йили Астрахандан Қараған пристанига йўл олган 2 хивалик савдогар “55 аршин қизил мовут, 105 юфть, 2000 ёғоч идиш, 5000 игна, 15 та ойна ва бошқаларни” олиб келганлар. Бухоролик савдогарларнинг “ишончли одамлари” эса 1681 йили Астрахандан Қараған пристанига “100 та қизил юфть, 8 аршин мовут, балиқ тиши ва бошқаларни олиб келганлар. Ёки Россиялик “посад кишиси ва стрелец эса” Астрахандан Қараған пристанига “150 қизил юфть, 20 та оқ мўйна, 22 та қалпоқ, 1200 ёғоч идиш, 2 ёғоч қути, 1000 та игна” (1681 й.) олиб ўтганлиги ҳужжатларда қайд этилгандир. Россиядан Ўрта Осиё шаҳарларига келтирилган молларнинг хиллари ҳам даврлар ўтиши билан ўзгара борган. Хусусан, XIX аср бошларида Россиядан Бухорга матолар, фабрика маҳсулотлари, мис, латунь, темир, чўян, симоб, қизил буёқ, шакар ва бошқа моллар келтирилган.
Ўрта Осиё шаҳарларига, жумладан, Бухорога Қашғар ва Қўқон орқали Хитойдан туқтачой (ғишт чой), оққуйруқ (кўк чой), чинни, кумуш ёмбилар ва ҳ.к. келтирилган.


Download 60,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish