2.2. Танқидий фикрлашни шакллантиришнинг шакллари, методлари ва воситалари
Равшанки, агар биз ҳар қандай фикрлашни назарда тутиб, «танқидий фикрлаш» атамасидан фойдалансак, «танқидий» тушунчасига ҳеч қандай эҳтиёж қолмаган ва шу туфайли биз бу атамани барча ўзига хос томонларини йўқотган бўлар эдик. «Танқидий» {сгШса!\ сўзи юнонча бўлиб, унинг маъноси «қози» (судья) ни билдиради ва адабиётга лотин тилидан кириб келган. Луғатда уни «талабчан», «қаттиққўл», «инжиқ» иборалар синонимлари сифатида аниқлайди. Кўпинча «танқидий» сўзи ниманидир яхши ёки ёмон деб баҳолашда қўлланилади. Лекин масаланинг бундай қўйилиши танқидий фикрлашнинг асосий қийматини пасайтиради ва моҳиятини очиб бера олмайди.
Таърифда фойдаланиладиган танқидий . сўзи баҳолаш компонентини назарда тутади. Айрим ҳолларда бу сўз бирор нарсага салбий муносабатни билдириш учун қўлланилади. Масалан: «У фильмга ўта танқидий муносабатда бўлди», -дейилганда. Лекин баҳо ҳам ижобий, ҳам салбий муносабатларнинг конструктив ифодасидан иборат бўлиши мумкин ва шундай бўлиши шарт. Биз танқидий фикрлаганимизда ўз фикрлаш жараёнларнмизни (натижаларини қабул қилган қарорларимизни қанчалик тўғрилигини ёки қўйилган масалани қанчалик муваффақият билан ҳал қилганимизни) баҳолаймиз. Танқидий фикрлаш шунингдек фикрлаш жараёнининг ўзини ҳам баҳолашни қамраб олади. Бунда бнзни хулосаларимизга олиб келган мулохазанинг қандай олиб борилганлиги ёки биз қарор қабул қилишда инобатга олган омилларга баҳо берилади.
Танқидий фикрлаш баъзи ҳолларда йўналтирилган фикрлаш деб ҳам аталади, чунки у кутилган натижани олишга мўлжалланган бўлади. Биз ҳеч қандай аниқ мақсад қўймай шуғулланадиган орзулар, тушлар ва фшсрлаш фаолиятининг бошқа кўринишлари танқидий фикрлаш тоифаларига мансуб эмас. Масалан, биз эрталаб ўриндан туриб, тишимизни ювиб, таниш йўл билан мактабга ёки ишга кетаётганимизда, бизнинг фикрлашимиз маълум мақсадга йўналтирилган бўлсада, биз бажараёттан ҳаракатларни онгли баҳолашни деярли назарда тутмайди. Буларнинг барчаси йуналтирилмаган ёки автоматлашган фикрлашга оид мисоллардир.
Танқидий фикрлашнинг муҳим афзаллиги, эътиборсиз билдирилган фикрларни, ноъаниқ тушунчаларни ва ёлғон аргументларни фош қилишидир. Лекин унинг камчилиги яратувчи ва конструктив кучга эга эмаслигидан иборат. Танқидий фикрлаш ғоянгизни мустаҳкамлашга қодир, аммо конструктив, яратувчи фикрлаш билан таъминламайди. Танқидий фикрлашни гўёки мотоциклнинг бир ғилдирагига қиёслаш мумкин. Уни ижодий даражагача ривожлантириш -мотоциклдаги иккинчи ғилдирак бўлиб хизмат қилишга учун зарур. Мисол келтирамиз:
Сув алангани ўчиради.
Сув — бу суюклик.
Бензин — бу суюклик.
Шунинг учун бензин
алангани ўчириши керак.
Танқидий фикрлаш мулохаза юритишдаги шу каби классик хатоларга эътибор беради. Алишер анжирни жуда яхши кўради, Алишер ўғил бола. Рустам ҳам ўғил бола, шунинг учун у ҳам анжирни яхши кўриши керак. Бундай хулосанинг нотўғрилиги ўз-ўзидан кўриниб турибди.
Мулоҳазалар бошқа йўл билан олиб борилиши мумкин:
-Бизга маълум бўлган барча суюқликлар (сув, сут, шарбат) алангани ўчиради.
-Эҳтимол, алангани ўчишига уларнинг “суюқ” табиати сабабчидир, чунки у ҳавони алангага якинлашишидан маҳрум қилади.
-Бензин биз учун-номаълум бўлган суюқлик (ҳозирга қадар учрамаган), демак, у ҳам алангани ўчиради, -деб фараз қилиш мумкин.
|
-Мулоҳаза юритишнинг шунга ўхшаш индуктив занжири жуда тўғридай бўлиб кўринади, фақат бензиндан фойдаланиш шахсиЙ тажрибаси ёки бензин ҳақидаги билимларгина бизни бундай эмаслигига ишонтира олади
|
Ғарб мамлакатлари халқларининг фикр юритишида анъанавий равишда танқидий жабҳа кучли. Бу анъана ўз илдизлари билан Ренессанс даврида туғилган қадимги юнонча фикрлашнинг ўзига хос томонларини, шунингдек черков мутафаккирлари динсизлар билан курашмоқ учун ҳар қандай йўлларини қидириб топган ўрта асрларга бориб қадалади.
Психология ва у билан алоқадор бўлган фанларнинг мутахассислари томонидан танқидий фикрлаш атамасига берилган бир қанча таърифлар мазмун жиҳатидан бир бирларига анчагина яқин. Мана уларнинг ғоявий мазмунини бера оладиган энг содда таърифларидан бири:
Танқидий фикрлаш — ғояларии ишлаб чикишда мантиққа асосланган, якуний натижани олиш эҳтимолини оширувчи когнитив техника ва стратегияларлан кенг фойдалаииш жараёнидир.
|
Бу таъриф танқидий фикрлашни назорат қилинувчанлиги, асосланганлиги ва мақсадга йўналтирилганлиги билан фикрлашнинг бошқа турларидан фарқини характерлайди. Бундай фикрлашга кўгшнча масалаларни ҳал қилишда, хулосаларни шакллантиришда, эҳтимолий баҳолаш ва қарорлар қабул қилишда мурожаат қилинади. Бошқа таърифлар юқоридагига қўшимча равишда танқидий фикрлаш учун қуйидагиларни характерли деб кўрсатади: мантиқий фикр юритиш [13], ўзаро мувофиқлаштирилган мантиқий моделлар яратиш [14] ва мосланган қарорлар қабул қилиш, қарорлар қандайдир бир билдирилган фикрни қабул қилиш ёки қилмаслик, ёки унга қараб чиқишни маълум вақтга кечиктиришга тааллуқли бўлиши [15]. Бу таърифларнинг барчаси муайян билишга оид масалаларни ҳал қилишга йўналтирилган психологик фаолликни назарда тутади.
Одамлар нималарни килишга қодирлару, амалда нима қиладилар, буни фарқлаш жуда муҳим. Бундай фарқ имкониятлар билан ҳаракатлар орасидаги фарқ деб аталади. Мабодо улардан фойдаланмайдиган бўлсак, танқидий фикрлаш малакаларини ўзлаштиришнинг маъноси бўлмайди. Танкидий фикрлашга йўрикнома беришни ҳам фикрлаш малакаларини ривожлантиришга нисбатан аҳамияти кам эмас.Сирс ва Парсонс маҳсулдор фикрлашга йўналтиришни муҳимлигини таъкидлашга ҳаракат қилиб., танқидий фикрлашни этика нуқтаи-назаридан таърифлаганлар [16].
Кўп ҳолларда одамлар танқидий фикрлай олмаганликлари учун эмас, балки шундай қилишни ҳоҳламаганликлари учун хатоликларга йўл қўядилар. Ўз фикрлаш имкониятларидан яхши ва ўртача фойдаланадиган одамлар ва шунга мос кучли ва кучсиз ўқувчилар орасидаги асосий фарқлардан бири-уларнинг ўз имониятларига бўлган муносабатидир. Танқидий фикрлашни қўллайдиган одамга қуйидаги сифатлар хос:
1. Режалаштиришга тайёргарлик
2. Мослашувчанлик
3. Мақсадга интилувчанлик
4.Ўз хатоларини тузатишга тайёргарлик
5. Англаш
6. Келиштирувчи қарорларни қидириш
|
Танқидий фикрлашга йўналтиришнинг энг катта қийинчилиги шундан иборатки, одамлар қачон беихтиёр ҳаракат қилаётганликларини ёки шаблон асосида фикрлаётганликларини кўпинча англаб етмайдилар. Мак Тай бу муаммони қуйидагича тасвирлаган [17]:
-
“Ўқувчилар ўқиганларини миясига дастлаб келган талқини билан қаноатланадилар ва улардан ўз нуқтаи назарларини тушунтириш ёки асослаш сўралса чиндан ҳам ташвишга туштандай кўринадилар. Уларнинг кўпчилиги шунга ҳам қобил эмас: ҳатто бошқаларга нисбатан яхши жавоб берганлари ҳам масалалар ечишнинг тайёр стратегияларидан фойдаланиб, танқидий фикрлаш малакаларига жуда оз даражада мурожаат қиладилар”.
|
Танқидий фикрлаш малакалари-у қўйилган мақсадга етишга йўл топиш имконини берувчи усуллар ёки операциялар мажмуасидан иборат. Албатта, узлуксиз равишда рўй берувчи фикрлаш жараёнини бир қатор бўлакланган операцияларга ажратиш жуда сунъий бўлиб кўриюшш мумкин, лекин бундай . қилиниши танқидий фикрлашга оид кенг мавзуни ишлашга қулай таркибий қисмларга ажратиш учун зарур. Қисмларга ажратиш материални яхши ўзлаштириш учун керак бўлиб, у асло танқидий фикрлаш жараёнини алоҳида олинган элементлар кўринишида тасаввур қилиш мумкин, — деб ҳисобламайди.
Маълум усулларни қўллаш танқидий фикрлашни бир мунча соддалаштиришидан қатъий назар, уни тасаввур қилишнинг қулай йўлидир. Танкидий фикрлашга ўргатиш қуйидаги икки фаразга асосланади: а) фикрлашни муайян кўникма ва усуллари мавжуд ва талабаларни уларни билишга ва керакли даражада фойдаланишга ўргатиш мумкин; б) агар талабалар буни уддалай олсалар, янада самаралироқ фикрлай бошлайдилар.
Жисмоний кўникмаларни эгаллаш каби, фикрлаш кўникмалариии эгаллаш учун ҳам, махсус ўқитиш, амалий машғулотлар ўтказиш, натижаларга эга бўлиш ва вақт талаб қилииади.
-
Иўл кўйилиши мумкин бўлган хатоликларга чап бериш иўли билан яхши фикрловчини тарбиялаш мумкинми? Албатта йўк. Агар биз курсантни трассада йўл кўйиши мумкин бўлгаи хатоликлардан кочишга ўргатсак ундан яхши ҳайдовчи чикадими? Йўк. Хато килмасликнинг энг содда Йўли — машинани гаражда қолдириш; шунда йўл кўйилиши мумкин бўлган ҳар қандай хатонинг олди олинади. Хатосиз бошқариш фақат машина бирор жойга кетаётгаидагина аҳамиятга эгадир. Худди шу каби, танқидий фикрлаш ҳам қачонки у билав бирга инсон конструктив ва яратувчанлик фикрлаш қобилиятига эга бўлсагииа, ахамиятга эга бўлади. Агар той бўлмаса, тизгинни нима ҳожати бор
|
Бу жуда муҳим эътироз, чунки кўп педагоглар ўқувчиларни танқидий фикрлаш малакаларини ҳосил қилишнинг ўзи кифоя, ривожлантиришга нисбатан аҳамияти кам эмас.Сирс ва Парсонс маҳсулдор фикрлашга йўналтиришни муҳимлигини таъкидлашга ҳаракат қилиб., танқидий фикрлашни этика нуқтаи-назаридан таърифлаганлар [16].
Кўп ҳолларда одамлар танқидий фикрлай олмаганликлари учун эмас, балки шундай қилишни ҳоҳламаганликлари учун хатоликларга йўл қўядилар. Ўз фикрлаш имкониятларидан яхши ва ўртача фойдаланадиган одамлар ва шунга мос кучли ва кучсиз ўқувчилар орасидаги асосий фарқлардан бири-уларнинг ўз имониятларига бўлган муносабатидир. Танқидий фикрлашни қўллайдиган одамга қуйидаги сифатлар хос:
-
1.Режалаштиришга тайёргарлик
2. Мослашувчанлик
Мақсадга интилувчанлик
Ўз хатоларини тузатишга тайёргарлик
Англаш
Келиштирувчи қарорларни қидириш
|
Танқидий фикрлашга йўналтиришнинг энг катта қийинчилиги шундан иборатки, одамлар қачон беихтиёр ҳаракат қилаётганликларини ёки шаблон асосида фикрлаётганликларини кўпинча англаб етмайдилар. Мак Тай бу муаммони қуйидагича тасвирлаган [17]:
-
"Ўқувчилар ўқиганларини миясига дастлаб келган талқини билан қаноатланадилар ва улардан ўз нуқтаи назарларини тушунтириш ёки асослаш сўралса чиндан ҳам ташвишга туштандай кўринадилар. Уларнинг кўнчилиги шунга ҳам қобил эмас: ҳатто бошқаларга нисбатан яхши жавоб берганлари ҳам масалалар ечишнинг тайёр стратегияларидан фойдаланиб,-танқидий фикрлаш малакаларига ' жуда оз даражада мурожаатқиладилар".
|
Танқидий фикрлаш малакалари-у қўйилган мақсадга етишга йўл топиш имконини берувчи усуллар ёки операциялар мажмуасидан иборат. Албатта, узлуксиз равишда рўй берувчи фикрлаш жараёнини бир қатор бўлакланган операцияларга ажратиш жуда сунъий бўлиб кўриюшш мумкин, лекин бундай . қилиниши танқидий фикрлашга оид кенг мавзуни ишлашга қулай таркибий қисмларга ажратиш учун зарур. Қисмларга ажратиш материални яхши ўзлаштириш учун керак бўлиб, у асло танқидий фикрлаш жараёнини алоҳида олинган элементлар кўринишида тасаввур қилиш мумкин, -деб ҳисобламайди.
Маълум усулларни қўллаш танқидий фикрлашни бир мунча соддалаштиришидан қатъий назар, уни тасаввур қилишнинг қулай йўлидир. Танкидий фикрлашга ўргатиш қуйидаги икки фаразга асосланади: а) фикрлашни муайян кўникма ва усуллари мавжуд ва талабаларни уларни билишга ва керакли даражада фойдаланишга ўргатиш мумкин; б) агар талабалар буни уддалай олсалар, янада самаралироқ фикрлай бошлайдилар.
Жисмоний кўникмаларни эгаллаш каби, фикрлаш кўникмалариии эгаллаш учун ҳам, махсус ўқитиш, амалий машғулотлар ўтказиш, натижаларга эга бўлиш ва вақт талаб қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |