11. Амал қилиш хусусиятига кўра:
вақтинчалик қарорлар.
оператив(тезкор) қарорлар.
мунтазам қароралар.
вақти-вақти билан қабул қилинадаган қарорлар.
Вақтинчалик қарорнинг мамл қилиши маълум муддат билан чекланади ёки доимий қарор қабул қилингунчаамал қилади. Масалан, бирон-бир байрам муносабати билан корхонада навбатчиларнинг тайинланиши бйича чиқарилган буйруқ шундай қарорларга мисол бўла олади.
Оператив(тезкор) қарорлар кечиктирмай ижро этиш учун чиқарилади. Масалан, табиий офат содир бўлган ҳолларда уни бартараф қилиш бўйича қабул қилинган қарорлар ана шундай туркумига киради.
Мунтазам қарорлар белгиланган муддатларда чиқарилади. Масалан, хужалик фаолияти якунига доир қабул қилинадиган (декабрда, ой, йил чораги, ярим йиллик, туккиз ойлик ва йиллик) қарорлар шундай қарорларга мисол бўла олади.
Вақти-вақти билан қабул қилинадиган қароралр ҳар замонда бирон сабабга кўра қабул қилинади. Масалан, шаҳар траспорти хизматининг самарадорлигини аниқлаш мақсадида бирор-бир автобус маршрутидаги ҳаракатни кўзатиш бўйича қабул қилинган қарор шундай қарорлар туркумига киради.
Қарорни қабул қилиш шаклига кўра:
Яккабошчилик принципи асосида қабул қилинган қарорлар.
Коллигиал (кўпчилик фикри) асосида қабул қилинган қарорлар.
Якдиллик принципи асосида қабул қилинган қарорлар.
Косенсус принципи асосида қабул қилинагн қарорлар.
"Ринги" усули асосида қабул қилинган қарорлар.
Яккабошчилик асосида қабул қилинган қарорлар кўп ҳолларда асосли танқидга учраб туради. Сабаби, раҳбар яккабошчиликка асосланган қарорни аксарият ҳолларда ўзини кўрсатиш мақсадида қабул қилади. Бундай раҳбар фаолиятининг 80-90 фоизи буйруқбозликка асосланган бўлади. Бу жамоада кескинликнинг юзага келишига сабаб бўлади. Бошқарув қароралри жамоа фикрига таянган ҳолда қабул қилинмас экан, бошқарувчи билан буйсинувчилар ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви, ўзаро ишончнинг йуколиши, низоларнинг келиб чиқишига муқаррардир.
Коллегиал асосида қабул қилинган қарорлар. Коллегиаллик(кўпчилик) тамойили "каолициялар", яъни турли иттифок ёки бирлашмалар руйи-рост маълум бўлиб турган вазиятларда, ҳар хил фикрлар рақобат қиладиган ҳолларда амал қилади. Шу сабабли қарор қабул қилишда овоз бериш йўлига ўтилади. Бундай ҳолларда қабул қилиш учун кўпчиликнинг овозига таянилади. Кўпчилик ҳолларда ярмидан кўп овоз гоҳида принципиал масалалар юзасидан меъёр 2/3 деб тасдиқлайди.
Якдиллик асосида қабул қилинган қарорларнинг Моҳиятига кўра илгари сурилаётган муқобил фикрни сўзсиз қўллаб кувватлашдан иборатдир.Бундай бўлиши жуда кам учрайдиган ходисадир, чунки қарорларни қабул қилишда катнашадиган кишилар демократик услубда фикрлаш тарафдорлари бўлсада, одатда бошқаларникидан фарк қиладиган ўз фикрига эга бўлади.
Якдиллик кўпинча фавқўлодда руй берадиган вазиятларда қарор қабул қилишда, шунингдек каршилик кўрсатувчи гуруҳларда "Коалициялар" бўлмаган ҳолларда юзага келади. Бизнинг шароитда якдиллик "маъқўллаймиз" деган галати шаклни эгаллайдики, бу иқтисодиётгагина эмас, балки бутун жамиятга ҳам зарар етказиши мумкин. Шундай бўлсада биздаги кўпгина бошқарувчилар ва Парламент вакиллари, шу тамойилга амал қилишга мойилдир.
Консенсус принципи асосида қабул қилинган қарорлар, яъни фикрлар плюрализми кучайган ҳамда ахборот оқими тобора кучайиб борган ҳолларда қўлланилади.Ўз моҳияти билан: Консенсус - бу қарорларни ишлаб чиқиш жараёнида барча бахсли масалалар ва турли туман фикрлар юзасидан бир битимга келиш ёки келишишдир.
Консенсусга ўзаро фикр алмашиш ва маслахат, шунингдек илгари сурилаётган муқобил масалаларни мақсадга мувофиқлаштиришнинг ҳар хил усулларини қўллаш ёрдамида эришилади.
"Ринги" усули япон бизнесида кенг қўлланиладиган усулдир. Бу усулга кўра мажлисларда эмас, балки сураб чиқиш йўли билан розилик олиш воситасида ҳал этилади. "Ринги" усули бир нечта босқичда амалга оширилади:
Биринчи босқич. Бу босқичда фирма раҳбарияти қандай муаммо юзасидан қарор қабул қилиниши лозим бўлса, шу муамммо (масалан, янги маҳсулот тўрини ишлаб чиқаришга) доир умумий мулохазалар жалб этилган мутахасислар билан биргаликда ўртага ташлайди.
Иккинчи босқич. Муаммо "пастга", яъни лойиҳа устида иш ташкил этиладиган поғонага ўзатилади.
Учинчи босқич. Бу босқичда тайёрланаётган лойиҳанинг барча жиҳатлари бўйича ижрочилар билан батафсил келишиб олинади. Аслида бу ихтилофларни, карама-карши нуктаи назарларни бартараф этиш босқичидир.
Туртинчи босқич. Муаммони ҳал қилиш учун махсус кенгаш ва коференциялар ўтказилади.
Бешинчи босқич. бу босқичда хужжат ижрочилар тамонидан имзоланади, ҳар ким ўз мухрини босади ва хужжат фирма раҳбарияти томонидан тасдикланади.
Японияда "ринги" усулини этиёткорлик, авайлаш, жамоат масъулиятини олдинга сурувчи бошқарув фалсафасини курилишларидан бири деб ҳисоблаш одат тусига кирган. Гарчи бу усулнинг хаддан ташкари сермашаккат бўлгани учун Япон матбуотида унинг шаънига айтилган танкидни учратиш мумкин бўлсада уни қўлашдан воз кечиш тўғрисида ҳеч нарса дейилмайди.
Қарор шахс тамонидан қабул қилинар экан унда бу шахс фазилатлари у ёки бу даражада акс этмай қолмайди. Шу нуқтаи назардан қўйидаги кўринишдаги қарорларнинг мавжудлиги этироф этилади:
Муътадил, мувозанатлашган қарорлар;
Туртки бирувчи (импулсли) қарорлар;
Тинч ҳолатни сақловчи (инертли) қарорлар;
Таваккалли қарорлар;
Эҳтиёткорона қарорлар;
Оҳилона қарорлар.
Мувозанатлашган қарорларни одатда мазкур муамони обдон билган, ҳар бир ҳаракатини "етти улчаб бир кес" кабилида иш тутадиган, ўзининг ҳатти- ҳаракатларига танкиди нуктаи назардан ёндашадиган менежерлар қабул қилади. Бундай бошқарувчилар қарорни қабул қилишдан олдинрок у тўғрисида ўзининг таянч фикрига эга бўлган бўлади.
Туртки берувчи қарорларни қабул килувчи раҳбар ранг-баранг фикир, гояларни осонлик билан уйлаб топадиган, аммо уларни аниқлаш, баҳолаш, текширишга имконият топа олмайдиган раҳбардир. Шу сабабли бундай карарлар бирданига қабул қилиниб, етарли даражада асосланмаган ва ишинчсизрок бўлади.
Тинч ҳолатни сақловчи қарорлар чуқур изланишлар натижасида қабул қилинади. Бунда қарор тезкор гоянинг пайдо бўлишдан кўра кўпрок аниқлик киритиш, назорат қилиш асосида қабул қилинади.Шу сабабли бундай қарорларда новаторлик, ариганлик ва жуда созлик аломатлари ўз аксини топмайди.
Таваккалли қарорларнинг импулсли қарорлардан фарки шундаки, уни қабул килувчи бошқарувчилар ўз тахминларини асослашга ўринмайдилар. Улар ўзларига ишонган ҳолда ҳеч қандай хавфдан куркмайдилар.
Этиёткорона қарорлар ўз ишига нихоят пухта ёндашадиган, унга танкидий нуктаи назардан карайдиган, турли вариатларни баҳолаб иш тутадиган менежерлар тамонидан қабул қилинади. Бу қарорларда оргиналлик ва янгилик аломатлари ўз аксини топмайди.
Кайд қилинган қарорлар одатда тезкор бошқарувни амалга ошириш мақсадида қабул қилинади. Стратегик ва тактик бошқарув мақсадида эса иқтисодий тахлилга, оптималлаштиришга асосланган окилона каралар қабул қилинади.
Яна бошқача тасниф бўйича қарорлар қўйидагича бўлишлари мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |