МАВЗУ: БОШҚАРУВ ҚАРОРЛАРИНИНГ ТАСНИФ ЭТИЛИШИ
РЕЖА:
Қарорларга қўйиладиган талабалар.
Бошқарув қарорларининг таснифи.
Ташкилий қарорлар: дастурлаштирилган, дастурлаштирилмаган, компромисслар.
1. ҚАРОРЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР.
Қарорни тўғри танлаш учун муайян тамойиларга таяниш ва қарорларга бўлган талабларни ҳисобга олиш аниқ қарор қабул қилиш мақсадини бутун ҳалқ хужалигининг мақсадига мувофиқлаштириш меҳнат жамоаси манфаатларининг жамиат манфаатлари билан мос келишини олдиндан белгилаш, меҳнат ва моддий ресурслардан тежамли фойдаланиш, техникавий, иқтисодий ва социал ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олиш зарур.
Қайд қилинганларни умумлаштириб айтганда бошқарув қарорлари қўйидаги талабларга жавоб бериши керак:
1. Илмий асосланган бўлиши лозим. Бошқарув қарорлари муайян ишлаб чиқариш ҳолатини тахлил қилишдан келиб чикиб иқтисодий, техникавий ва бошқа ижтимоий қонунларнинг амал қилишини ҳисобга олиб хозирги замон фан техника ютуқларнинг негизида қабул қилиниши керак. Ўз мазмунига кўра у лунда, чуқур бўлиши лозим.
2. Бир-бири билан алокадор бўлиши лозим. Муайян вазифани ҳал этишда кўпинча асосий масалалардан келиб чиқадиган кўшимча вазифаларнинг ҳал этишга тўғри келади. Бу вазифалар қарор қабул қилинаётган бош вазифага буйсиндирилиши лозим. Барча қарорлар кўрсатмалар низомлар бир-бири билан боғланади. Шунингдек улар олдиндан қабул қилинган ва амалдаги қарорлар билан мувофиқлаштирилади.
3. Ҳуқуқ ва жавобгарлик доирасида бўлиши лозим. Раҳбар қарорни ўзига берилган ҳуқуқлар доирасидагина қабул қилиши мумкин. Бу ерда гап бошқаришнинг барча буғинларида ҳуқуқ ҳамда жавобгарлик қўлами ва нисбати тўғрисида боряпти. Ҳуқуқ катта бўлиб масулият кам бўлса маъмурий ўзбошимчаликка ўйламасдан қарор қабул қилишга йўл очилади. Ҳуқуқ озу масъулияти кам бўлса бу ҳам ҳеч қандай наф келтирмайди.
4. Аниқ ва тўғри йўналишга эга бўлиши керак. Ҳар қайси қарор аниқ манзилга эга ва бошқарувчига тушунарли бўлиши лозим. Қарордан биргина маъно келиб чиқиши ёки уни турлича тушуниши мумкинлигига йўл қўймаслик керак.
5. Вақт бўйича қисқа бўлиши керак. Ахборотлар билан ишлаш вақтини тежаш мақсадида қисқа муддатли қарорлар қабул қилиниши лозим.
6. Вақт бўйича аниқ бўлиши лозим. Раҳбар ўз қўл остидагиларга бажариш муддатини аниқ кўрсатмасдан топшириқ бериши мумкин эмас. Акс ҳолда у топшириқнинг баражилишини обектив равишда назорат қилиш имконига эга бўлмайди.
7. Тезкор бўлиши керак. Бундай қарорлар ўз вақтида, уша пайтданоқ яъни ишлаб чиқаришда вазият щуни талаб қилган вақтнинг ўзидагина қабул қилиниши зарур. Кечикиб ёки шошқолоқлик билан қабул қилишининг ҳар иккиси ҳам зарарлидир.
8. Самарали бўлиши керак. Қабул қилинган қарорларнинг самараси деганда қўйилган мақсадга энг кам ҳаражат билан эришиш тушунилади.
Қарор қабул қилиш заруряти мавжуд, амалдаги ҳолатнинг муаммони ҳал этиш учун талаб этиладиган ҳолатга мос тушмаслиги натижасида юзага келади. Ана шу ернинг ўзида муаммо келиб чиқади. Бу муаммонинг ечими қўйидаги саволларга жавоб беришни талаб қилади:
Нима қилиш керак (масалан, истемолчиларнинг яна қандай янги талабларини кондириш керак ёки маҳсулотнинг қандай сифат кўрсаткичларини яхшилаш лозим)?
Қайси воситаларни (қандай технологияни) қўллаш лозим?
Ишлаб чиқариш ҳаражатлари кай даражада, қандай микдорда бўлиши керак?
Ким жавобгар бўлиши керак?
Кимга ва қайси баҳода сотиш лозим?
Бу ишлаб чиқариш ёки хизмат инвесторга ва жамиятга нима беради?
Қайси муддатларда бажарилиши керак?
Қарор қабул қилишда раҳбарнинг ваколати ва жавобгарлиги муҳим аҳамиятга эга. Маълумки ҳар бир раҳбар қабул қиладиган қарори доираси ҳар хил бўлади. Масалан, уста асосан тезкор тусдаги кундалик масалаларга доир, цех бошлиғи худди шу тезкор масалалар юзасидан цех ва иш участкаларининг ишини мувофиқлаштиришга ўзаро мослаштиришга доир қарорлар қабул қилади. Директор асосан истиқболдаги масалалар бўйича қарор қабул қилади.
Турли раҳбарлар қарор қабул қилишга турлича ёндашадилар. Масалан, улардан баъзилари қарорни мустақил қабул қилади, унинг натижасини талаб этилгандагина юқори турган раҳбарларга маълум қилади, бошқалари юқори турган раҳбар билан келишмай туриб ҳеч қандай қарор қабул килмайди. Учинчи турдаги раҳбарлар мустақил қарор қабул қилишдан чучийди, ўз раҳбари кўрсатмасини кутиб ўтираверади.
Ҳар қандай даражадаги раҳбар ўз ҳуқуқ ва бурчларини масъулият ва жавобгарлигини, ўз вақтида қабул қилинади ёки кечиктириб қабул қилинган қарор учун жавобгар бўлишини аниқ тасаввур қилиши керак. Раҳбар зиммасига юкланган вазифалар юзасидан бир марта ва ўзил кесил қарор қабул қилишга эришмоги лозим. Ҳар қандай майда чуйда нарсалар юзасидан юқори турган раҳбарларга мурожаат қилавериш, биринчидан уларни ишдан чалғитса, иккинчидан, бу раҳбарнинг билим доираси торлигидан, ўз соҳасини яхши билмаслигидан, ўз вазифасини уддалай олмаётганлигидан далолат беради. Ҳар қандай раҳбар ҳам, қолаверса оддий ходим ҳам ўз зиммасига юклатилган вазифаларни тезкорлик билан ҳал қилишни ўзининг бурчи эканлигини яхши билиши керак.
Кундаланг турган масалалар юзасидан бир марта ва ўзил кесил қарор қабул қилишга эришмоқ керак. Бошқарувнинг ҳар бир буғини ўз ишини бажариши керак, юқори органларга ҳадеб мурожаат қилинаверилса, улар йирик муаммолар билан шуғулланишга етарли вақт топа олмай қолишлари мумкин. Қўйи органлар ўз ҳуқуқлари доирасидаги масалаларни тезкор ҳал қилинишлари мумкин.
Раҳбар учун қарор қабул қилиш ягона чегара эмас. Бу ерда бош масала муқобил вариантни танлаш эмас, балки бошқарув олдига қўйилган мақсадни оқилона ечиш йўлини топишдан иборат. Шу сабабли қарорни ишлаб чиқиш жараёни айрим унсурлари ҳам мазмуни, ҳам қўламга кўра хилма-хил ва анча мураккабдир. Қарорни ишлаб чиқиш қўйидаги босқичларни ўз ичига олади:
1. Вазиятни таҳлил қилиш;
2. Муаммони аниқлаш;
3. Мезонларни танлаш;
4. Муқобил вариантларни аниқлаш;
5. Мақбўл вариантни танлаш;
6. Қарор тўғрисида келишиб олиш;
7. Қарорнинг ижросини уюштириш;
8. Қарорларнинг бажарилишини назорат қилиш ва унга баҳо бериш.
Бундай тартибни тахминий деб билмоқ лозим. У вазиятнинг хусусиятларига ва ҳал қилинаётган ҳолатнинг кўринишига қараб ўзгариши мумкин.
Қарорларни бажариш-бу юқори буғинда қабул қилинган режаларни шунингдек шу режалар асосида қўйи буғинлар (цех, участка, бригада) учун тузилган режа ёки топшириқларни бажариш ёки фармойиш тарзида расмийлаштирилади сунгра у маъмурий хужжат тусини олиб аниқ ижрочилар, бажариш муддатлари, назорат қилиш усуллари ва хоказолар кўрсатилган бўлади.
Қарорларнинг бажарилишига раҳбарлик қилиш бу фирма, корхона, цех, участка, бошқарув аппарати томонидан ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнига раҳбарлик қилиш бўйича аниқ масалаларни ҳал этиш демакдир.Бунда ҳар бир бўлимлар ўзининг функционал вазифасини бажариш билан банд бўлади. Бинобарин бошқарувнинг ягона тизими амал қилади. Шу тариқа барча бошқарув бўлинмалари бир-бирига ўзаро тасир кўрсатиб бош режаларнинг бажарилишини таъминлайди.
Қарорларнинг бажарилишига раҳбарлик қилиш жараёнида раҳбарнинг вазифаси ходимларнинг шахсий манфаатларини жамият манфаатлари билан мувофиқлаштиришга эришишдан иборат. Жамоага мувофакиятли раҳбарлик қилиш фармоиш бериш, назорат қилиш усуллари, шакллари ва техникаси билишгина эмас, балки топшириқларни бажаришга ходимларни сафарбар эта олиш қобилятини ҳам талаб этади.
Мавжуд ютуқларни раҳбар фақат ўзининг хизматлари сифатида кўрсатмаслиги лозим. Қарор ижро этилмай қолганда айбдорни жазолашдан олдин унинг сабабларини диққат билан ўрганиш зарур. Кўпгина раҳбарлар яхши қарорлар қабул қилишни билмасликлари туфайли эмас балки уларни амалга оширишни ташкил қила билмасликлари сабабли, ўз лавозимларига мос келмай қоладилар. Баъзида бир масала юзасидан икки уч марталаб қарор қабул қилинади. Қарорларнинг бажарилмай колиш сабаблари ҳам шундадир.
Бошқариш жараёнидаги охирги босқич бу қабул қилинган қарорларнинг ижросини назорат қилишдир. Назорат функцияси раҳбарнинг энг муҳим функцисиядир. Раҳбар окибат натижада қабул қилинадиган қарорларнинг ташаббускорлари бўлиб чиқиши туфайли, у ана шу қарорларни бажарилиши устидан назоратни ташкил қилишнинг ҳам ташаббускори бўлиши керак. Қарорларнинг ижро этилишини назорат килмайдиган раҳбар ўзи ишлаётган ишлаб чиқаришгина эмас, балки бошқа корхоналарга ҳам зарар келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |