Мавзу: борлиқ фалсафаси


Мутафаккирларнинг фикрларидан келиб чиқиб борлиқ тўғрисида қандай хулосага келиш мумкин?



Download 41,17 Kb.
bet5/9
Sana06.04.2022
Hajmi41,17 Kb.
#532191
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1 4909019444618985959

Мутафаккирларнинг фикрларидан келиб чиқиб борлиқ тўғрисида қандай хулосага келиш мумкин?
Борлиқ ва унинг моҳиятини тушунишда «атрофни қўршаб олган олам, «мавжудлик», «намавжудлик», «ўтмиш», «ҳозир» ва «келажак» каби тушунчаларни тўла англаш лозим. Гарчи оламда ўзгаришлар содир бўлса ҳам, олам, дунё нисбатан барўарор сақланади. Биз кўриб турган олам мавжудми? Бизнинг нигоъимиз тушмайдиган жойларда ҳам олам мавжудми? Борлиқ муаммосини ҳал этишда қуйидаги саволларга жавоб берсак, фикрларимиз занжири моҳиятга томон бораверади:
Нима мавжуд? – Олам, дунё.
У қаерда мавжуд – Ҳамма ерда бу ерда ва бошқа ерда.
У доимо мавжуд бўладими? – Доимо мавжуд, у ўткинчи эмас.
Алоҳида нарса, кишилар доимо мавжуд бўладиларми?
- Йўқ, улар ўткинчи.
Юқорида баён этилган фикрлардан қуйидаги хулосалар келиб чиқади: Борлиқда икки хил нарса, ҳодиса бор экан – ўткинчи ва доимий аслида улар ҳам янгиланиб туради. Олам мураккаб табиатан бир хил бўлмаган жисмлардан ташкил топган. Олам борлиги яхлитлигича олам борлигидаги барча мвжудлик билан чамбарчас боғлиқ, унда алоҳида олинган нарса мавжуд бўла олмайди. Бундан борлиқнинг яна бир асосий йўналиши – оламнинг ягоналиги масаласи очилади.
Энди борлиқни фалсафий нуқтаи назардан таърифлаймиз.
Инсон ҳар кунги фаолиятида ўзи билан табиат орасида, ўзи билан бошқа кишилар ўртасида, жамият ўртасида мулоқот излайди. Яъни борлиқнинг кейинги йўналиш фалсафий муаммоси: табиат, инсон, фикрлар, ғоялар, ва жамият бирдай мавжуддир, уларнинг мавжудлик шакли ҳар хил бўлсада ўзларининг мавжудликларида ўткинчи бўлмаган оламнинг бир бутунлигини яхлитлигини ва ягоналигини ташкил этадилар. Ҳамма нарсанинг мавжудлиги – олам ягоналигининг шартидир.
Борлиқ кенг маънода - ҳаётнинг реал жараёнидир. У қуйидагиларни қамраб олади: кишилар, авлодларининг фаолиятини, табиий реалликни, ижтимоий ҳаётни, инсон ўзлаштирмаган коинотни, инсонийлаштирилган табиат зоналарини қисқача бу реаллик йиғиндиси деган тушунча билан юритилади. Бир кишининг ҳаёт фаолияти - бошқа кишилар учун ҳам, ўзи учун ҳам реалликдир. Инсонда Фақат моддий ҳаёт эмас, балки руҳий, ғоявий олам ҳам мавжуд, улар ҳам реал бор нарсадир.
Хулоса қилиб айтганда, борлиқ фалсафий категория бўлиб, мавжуд нарсаларнинг барини қамраб олади. Борлиқ Фақатгина моддийликни эмас балки руҳийликни ғоявийликни ҳам қамраб олади. Борлиқ ҳамма реал мавжудликдир. Моддий ҳодисалар, ижодий актлар – инсон онгида рўй берадиган ижодий изланишлар мажмуидир.
«Борлиқ, - деб ёзган Ўзбек энциклопедияида, - фалсафада объектив равишда онгимизга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган теварак атрофимиздаги бутун оламни белгилаб берадиган тушунча». Борлиқнинг энг муҳим белгиси унинг моддийлигидир, бунинг маъноси борлиқ шунчаки онгимиздан ташқарида мавжуд дегани эмасдир. Диалектика нуқтаи назардан борлиқ онгга нисбатан бирламчи бўлиб, борлиқнинг инoикосидир. Шу сабабли борлиқ ва материя тушунчалари кўпинча айни бир маънода ишлатилади. Яна шуни таъкидлаш керакки, худди материя теварак атрофимиздаги оламнинг объектив реалликига сабаб бўлади, ўзининг доимий ҳаракатида, тараққиётида борлиқнинг бениҳоя хилма-хил формаларини конкрет предметлар ва ҳодисаларни юзага келтиради.
Шундай қилиб борлиқ категорияси кенг маънога эга, у реалликнинг барча шаклларини ўз ичига олади. Олам кўз ўнгимизда хилма-хил реалликни йиғиндиси бўлиб, табиат ва инсон бирлиги, моддий дунё ва инсоният руҳининг ягоналигидан иборатдир.

Download 41,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish