Мавзу: болаларда диқҚатсизлик ва гиперактивлик диагностикаси ва психокоррекцияси



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/31
Sana14.06.2022
Hajmi1,56 Mb.
#666462
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31
Bog'liq
bolalarda diqqatsizlik va giperaktivlik diagnostikasi va psixokorrektsiyasi

Диққат 
етишмаслиги 
синдромига хос 
белгилар 
 
Диққатнинг
етишмаслиги
 
 
Импульсивлик
 
Гиперфаоллик
Диққатни тўплашнинг нуқсонлари диққат етишмовчилиги 
синдроми ва гиперактивлик мавжуд бўлган мижозлар 
диққатларини бир фаоллик устида бир неча минутдан ортиқ 
ушлаб туролмасликлари билан характерланиб, кўпинча ўқишда 
ўзлаштира олмаслик ва меҳнат маҳсулдорлигининг пастлиги 
билан белгиланади. 


21 
Импульсивлик ўйланмаган хатти-ҳаракатларни амалга оширишда, 
масалан, импульсив хулқ-атвор, берилган саволларга чалкаш жавоб бериш, 
суҳбат чоғида бир мавзудан иккинчи бир мавзуга сакраш, кутилмаган хатти-
ҳаракат ва бунинг оқибатида турли жароҳатлар олишда намоён бўлади. 
Гиперактивлик юқори даражадаги ҳаракатчанлик ва бир жойда ўтира 
олмасликда кўринади. Диққат етишмовчилиги синдроми диагностика ва 
даволаш учун алоҳида ёндашувни талаб қиладиган ривожланиш ва 
фаолиятнинг жиддий бўзилиши ҳисобланади. 
Мазкур муаммо устида олиб борилган тадқиқотларни таҳлил қилиш 
жараёни бу муаммо билан кўпроқ тиббиёт соҳаси намояндалари 
шуғулланганликларини кўрсатади. 
Гиперактивлик терминини биринчи бўлиб немис психоневролог олими 
Генрих Хоффман бир сония ҳам бир жойда ўтира олмайдиган, серҳаракат 
болаларга нисбатан қўллаган. Ўқишдаги қийинчиликларнинг юзага келишига 
қарамай, бундай ҳолатларни илмий таърифлашга интилиш кам эди. 1947 
йилда педиатрлар ҳаддан зиёд серҳаракат болаларни клиник жиҳатдан аниқ 
асослаб беришга ҳаракат қилдилар, лекин бу ҳолатни қандай номлаш ўзоқ 
вақт ҳал этилмай қолиб кетди. Илмий тадқиқотларда бу ҳолат “миянинг 
минимал дисфункцияси”, “гиперкинетик синдром”, “миянинг енгил 
жароҳатланиши”, болалардаги “енгил энцефалопатия”, “гиперкинез”, 
“гиперактивлик” терминлари билан номланди. Мактабда оммавий ўқитишга 
ўтиш бу масалани қайта кўриб чиқишни тақозо этди, чунки айнан бошланғич 
синфларда ўқув фаолиятида мураккабликлар учраётган ўқувчилар гуруҳи 
ажратила бошланди. Тарбиялаш ва ўқитишнинг анъанавий усуллари самара 
бермаганлиги сабабли, бундай ўқувчиларни салбий маънода алоҳида 
болаларга ажратишди, уларда ақл ва характер касаллиги мавжуд деб эътироф 
этила бошланди. Францўз олимлари Ж.Филипп ва П.Бонкур 1911 йилда 
ўзларининг “Ўқувчилардаги психологик аномалиялар” китобида эпилептик, 
астеник, истерик типдаги болалар билан бир қаторда нотурғун болалар ҳам 
борлигини эътироф этдилар. 1963 йилда Оксфордда ўтказилган эксперт-


22 
неврологлар Халқаро конференциясидан сўнг тиббий адабиётларда “миянинг 
енгил дисфункцияси” термини пайдо бўлди. Бу термин ичига тахминан 100 
та клиник белги киритилди; “миянинг енгил дисфункцияси”, дисграфия, 
дизартрия, дискалькулия, гиперактивлик, диққатни бир жойга тўплай 
олмаслик, агрессивлик, қовушимсизлик ва бошқалар шулар жумласидандир. 
Миянинг енгил дисфункцияси” термини тиббиёт оламига киритилиши 
осон бўлмади. 10 та мамлакат педиатрларига “Миянинг енгил дисфукнцияси 
деганда нимани тушунасиз” - деган анкета саволи тарқатилганда, бу касаллик 
таркибига ақлий заифлик ҳам, координацион бўзилишлар ҳам, хаттоки 
олигофрениянинг бошланғич даражалари ҳам киритилди. 1966 йилда
 
S.D.Clemens 
бу касалликка қуйидагича таъриф берди; болалардаги бу 
нормадан оғиш ўртача даражадаги интеллектуал ривожланишга эга бўлган, 
енгил даражадан то кучли даражагача намоён бўладиган хулқ атвор 
бўзилишлари мавжудлиги, нутқ, хотира, диққатнинг назорати, ҳаракат 
функциялари бўзилишлари кўринишидаги марказий нерв системаси 
фаолиятининг енгил бўзилишидир. Унинг фикрича, болалардаги индивидуал 
фарқлар генетик нормадан оғишлар, биохимик бўзилишлар, перинатал 
даврдаги инсультлар, марказий нерв системасининг илк ривожланиш 
давридаги касалликлар ва жароҳатлари ёки келиб чиқиши номаълум бўлган 
бошқа органиқ сабаблардир. Кейинчалик бу муаммони ўрганиш Россия 
олимлари томонидан ҳам амалга оширила бошланди. Болалар шифокори 
Ю.Ф.Домбровская соматик касалликларнинг келиб чиқишида психоген 
омилларни ўргана туриб, ота - оналар ҳамда педагоглар учун бир қатор 
қийинчиликларни юзага келтирувчи “тарбияси қийин” болалар ҳақида ҳам 
тўхталиб ўтади. Йиллар ўтиши билан болалар ўртасида диққат 
етишмовчилиги ва гиперактивликнинг ортиб бориши бу муаммони ҳал 
этишда педагогик тадбирларнинг кучсизлигини кўрсатди, чунки унинг 
психопатологик табиатга эга эканлиги, энди бошқа бир ёндашувни талаб 
этарди. Тажрибалар гиперактив болаларнинг мактабда ўзлаштира 
олмасликларини уларнинг ақли пастлиги билан тушунтириш, хулқ атвордаги 


23 
бўзилишларни эса интизом усуллари билан коррекция қилиш нотўғри 
эканлигини, гиперактивлик манбаларини асаб системаси бўзилишларидан 
излаш ва шунга мос равишда психокоррекцион тадбирлар ишлаб чиқиш 
лозимлигини кўрсатди. Бу борада олиб борилган тадқиқотлар натижасида 
олимлар шундай хулосага келдиларки, мазкур ҳолатда хулқ-атвор 
бўзилишининг сабаби асаб тизимидаги қўзғалувчанлик ва тормозланиш 
жараёнлари дисбалансидир. Бу муаммога жавобгар бўлган мия қисми яъни, 
ретикуляр формация эканлиги аниқланди Марказий нерв системасининг бу 
бўлими инсон энергияси, ҳаракат фаоллиги ва эмоциялар намоён бўлишига 
масъулдир. Турли органиқ бўзилишлар натижасида ретикуляр формация 
қайта қўзғалиш ҳолатида бўлиши мумкин, шунинг учун бола серҳаракат 
бўлиб қолади. Бу бўзилишнинг бевосита сабаби сифатида миянинг минимал 
дисфункцияси, 
яъни 
мия 
тўзилмаларининг 
жуда 
кўп 
микро 
жароҳатланишлари тахмин қилинди. Бунда мияда йирик ўчоқли бўзилишлар 
бўлмайди, ретикуляр формациянинг бўзилиш даражасига қараб, унга яқин 
бўлган мия бўлимларидаги ҳаракат тормозланишига жавоб берувчи соҳалар 
шикастланади. Бу бўзилишнинг айнан мотор компонентига алоҳида эътибор 
қаратган олимлар, ушбу касалликни гиперкинетик синдром деб атадилар. 
Жуда кўп ўзгартиришлардан сўнг аниқ бир тўхтамга келинди – бу синдром 
диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик деб аталди ҳамда 
касалликлар классификациясига киритилди. 
Диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик синдромининг ёш 
жиҳатидан таҳлил этилиши бу синдромнинг асосан мактабгача ёш даври 
ҳамда кичик мактаб ёшида аниқроқ намоён бўлишини кўрсатди, яъни бу 
синдром кўпроқ 5-10 ёшли болаларда учраши кўзатилган.
И.П.Брязгунов, Е.В.Касатикова (2001) таъкидлашича, бу синдромнинг 
намоён бўлиш чўққиси мактабга тайёргарлик ва ўқишнинг бошланиш 
даврига тўғри келар экан. Бу ҳолат олий нерв фаолиятининг ривожланиш 
динамикаси билан боғлиқдир. Маълумки, 5,5-7 ва 9-10 ёшларда бош миядаги 


24 
фикрлаш жараёнлари, диққат, хотира учун жавоб берадиган тизимларнинг 
шаклланиш даври ҳисобланади.
Д.А.Фарбер (1991) фикрича, 7 ёшга келиб интеллектуал ривожланиш 
босқичларида ўзгаришлар юзага келади, абстракт тафаккур ва фаолиятнинг 
мустақил регуляцияси етилиши учун шароитлар юзага келади. Диққат 
етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд бўлган 6-7 ёшли болалар 
мия пўстлоғи ва пўстлоқ ости тўзилмаларининг функционал етилиш тезлиги 
сустлиги боис мактабда ўқишга тайёр бўлмайдилар, мактабдаги доимий 
юкламалар 
уларнинг 
марказий 
нерв 
системалари 
компенсатор 
механизмларида ўзилишларга ҳамда ўқишдаги қийинчиликларда намоён 
бўлувчи мактабга мослашувнинг бўзилиш синдроми ривожланишига олиб 
келади.
А.В.Грибанов ва ҳаммуаллифлари (2004) айнан кичик мактаб ёш 
даврида организмдаги физиологик мутаносибликнинг ва реактивликнинг 
қайта қурилиши билан бир қаторда ихтиёрий диққатнинг тезкор шаклланиши 
юз беради. Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик боланинг 
мактабга илк қадам қўйган даврида мактабга мослашувининг бўзилишига, 
ўқиш ва ўрганишда қийинчиликларга олиб келишини қайд этадилар. 
М.Раттер (1987) фикрича, диққат етишмовчилиги синдроми ва 
гиперактивлик бола 12-15 ёшга етганда “тарбияси қийинлик”ка ўтиб кетади. 
Жинсий етилиш даврининг тугашига яқин бу тоифа болалардаги 
импульсивлик деярли йўқолади ва бошқа шахслилик хусусиятлари билан 
ниқобланади. Ўзини-ўзи назорат қилиш ва хулқ-атворни бошқариш ортади, 
лекин диққат етишмовчилиги сақланиб қолади. Тадқиқотчилар 
(О.В.Халецкая, В.Д.Трошин) 7-12 ёшли ўғил болаларда диққат 
етишмовчилиги синдроми қиз болаларга нисбатан 2-3 баравар кўпроқ 
учрашини қайд этганлар. Ўсмирлар ўртасида бу таққослаш 1:1, 20-25 
ёшлилар ўртасида эса 1:2 нисбатни ташкил этар экан. (Г.Монина, Е.Лютова, 
2000)
. Бу синдромнинг ўғил болаларда нисбатан кўпроқ учрашини 
тадқиқотчилар онанинг ҳомиладорлик ва туғруқ даврида ўғил жинсдаги 


25 
ҳомиланинг патогенетик таъсирларга берилувчанлиги, шунингдек, ирсий 
омиллар ҳамда қиз болаларга нисбатан ўғил болаларда бош мия тизимлари 
зарарланишидаги компенсатор имкониятларининг пастлиги билан 
тушунтирадилар.
Қиз болаларнинг бош мия ярим шарларида марказий нерв системаси 
шикастланишидаги компенсатор функциялар заҳираси ўғил болаларга 
нисбатан кўпроқ деб тахмин қилинади (А.Н.Корнев, 1986). Бундан ташқари, 
бу синдромнинг намоён бўлишида ҳам жинсий диморфизм кўзатилади. Ўғил 
болаларда гиперактивлик синдроми белгилари 3-4 ёшларда намоён бўлади, 
қизларда гиперактивлик яширин кечади ва кўпроқ диққатнинг 
етишмовчилиги кўзатилади. 
С.Харланд ўзининг “Гиперактивми ёки ўта қобилиятлими?” (2004)- 
деган китобида гиперактивликни қобилият билан боғлаган ҳолда, “индиго-
болалар” ҳақида тўхталиб ўтар экан, бундай тоифа болалар алоҳида 
қобилиятга эгадирлар, уларни алоҳида эътибор талаб этадиган болалар 
сифатида баҳоланиши, лекин уларда кўпинча диққат етишмовчилиги 
синдроми ва гиперактивлик кўзатилиши мумкинлигини таъкидлайди. Унинг 
фикрича, диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд бўлган 
болаларда ўсмирлик даврида наркотик моддаларга мойиллик хавфи юқори 
бўлади.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish