1Экологик вакт омили: .Табиатдаги барча тирик организмлар маълум муҳит шароитларида ҳаёт кечирадилар. Ташқи муҳит билан жонли организмлар ўртасида доимий равишда модда алмашинуви содир бўлиб туради, бу эса организмларнинг ҳаётий фаолиятини сақлашда муҳим аҳамиятга эгадир. Жонли табиатнинг фундаментал хусусиятларидан бири, ундаги ҳаётий жараёнларнинг даврийлиги билан тавсифланади. Ердаги барча ҳаётий жараёнлар ҳужайрадан тортиб биосферагача маълум ритмга бўйсунади. Табиатдаги биологик ритмлар барча жонли организмлар учун ички (ўзининг ҳаётий фаолиятлари билан боғлиқ бўлган) ва ташқи хусусиятларга бўлинади. Организмларда содир бўладиган биологик ритмлар маълум бир омиллар Таъсирида вужудга келади. Шунинг учун ҳам биз ана шу омиллар устида қисқача тўхталиб ўтамиз.
Ички даврийлик. Бу организмларда содир бўладиган ўзгаришлардир. Тирик организмларда кечадиган барча физиологик жараёнлар узлуксиз давом этмайди.
Ташқи (экзоген) ритмлар. Табиатда доимий равишда такрорланиб турадиган ана шундай муҳим ўзгаришлар жумласига, аввало, Ернинг қуёш атрофида, ойнинг эса ер ва ўз ўқи атрофида айланиши натижасида келиб чиқадиган мавсумий ҳамда суткалик даврийлик киради.
Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши натижасида сайёрамиздаги экологик омиллар — ҳарорат, босим, намлик, ёруғлик режими, ҳаво, атмосферадаги электромагнит майдони, океанларнинг тошиши ва қайтиши қонуний равишда ўзгаради, Бундан ташқари жонли табиатга коинотдаги ритмлар, яъни қуёш фаоллигининг даврий ўзгаришлари ҳам таъсир кўрсатади
2 Усимлик ва хайвонлардаги суткалик , ойлик ва йиллик маромлар: Суткалик ритмлар — ернинғ ўз ўқи атрофида ҳаракатланиши натижасида ҳосил бўлган микроиқлим шароитлари комплексининг қонуний алмашиниб туришига жавобан организмларнинг ўзига хос адаптациясидир. Суткалик даврийликнинг хусусияти тинч ҳолат ва фаол фаолият даврининг навбатланиб туришидан иборат. Айрим тирик организмларда фаол фаолият куннинг ёруғ вақтига тўғри келса, бошқа жонли . индивидларда кечкурунга тўғри келади.
Организмдаги суткалик ритм бир кеча-кундузда даврий равишда ўзгариб турадиган муҳит омилларига, яъни ҳаво ҳарорати ва намликка, шамол, ёруғлик ва шунга ўхшаш кўпгина мураккаб омилларга мослашишдан иборатдир. Шунингдек, суткалик ритм озиқ топиш шароитларига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Бироқ худди мавсумий ритмда бўлгани каби, суткалик ритмда ҳам ёруғлик асосий сигнал (огоҳлантириш) омили вазифасини ўтайди. Шу билан бирга ёруғ ва қоронғи пайтларнинг навбатланиб туриши ҳам алоҳида роль ўйнайди. Бу ёруғлик тартиби сунъий йўл билан ўзгартириш орқали исботланиши мумкин.
Ўсимликлар олами ва ҳайвонот дунёсида суткалик циклларни ўрганиш организмлар ҳам вақтни аниқлаш қобилиятига эга эканлигини исботлади. Кўпчилик ўсимликларнинг гули сутканинг маълум вақтида очилади, масалан, ловия ўсимлиги баргларининг бир сутка давомидаги ҳаракати хронологик аниқлик билан юз. беради. Барча тирик организмларнинг вақтни аниқлаш хусусиятини биологик соат деб юритилади.
Нерв системалари тўла шаклланган ҳайвонларга биологик соат механизмлари айниқса мансубдир. Ҳашаротларнинг суткалик ритмларини ўрганиш уларнинг биологик соати маҳаллий вақтта «тўғриланган» эканлигини кўрсатади, яъни ҳар бир организм ўзи яшаб турган жойнинг ёруғлик омилларига асосланиб вақтларини ўлчайди. Асалариларда олиб борилган кузатишлар натижаси юқорида қайд қилинган фикрни тўла тасдиқлайди.
Парижда асалариларга алоҳида камераларда бир неча кун давомида маҳаллий вақт билан соат 20.10—15 минутдан 22.10—15 минутга қадар қандли шарбат бериб турилди. Сўнгра асаларилар кечки пайт самолётда Нью-Йоркка жўнатилди. Эртаси куни асаларилар Нью-Йорк вақти билан тахминан соат 15.00 да, яъни Парижда сўнгги марта овқатланганларидан кейин роппа-роса 24 соат ўтгач шира солинган охурчага учиб кела бошладилар.
Нью-Йорк вақти билан соат 20.15 дан 22.15 га қадар эса оxурчага биронта ҳам ари учиб келмади. Асаларилар Нью-Йоркдан Парижга кўчирилганда ҳам худди шундай натижа олинди.
Америка сувараги устида ўтказилган текширишлар натижаси шуни кўрсатадики, ҳашаротлардаги суткалик фаолликнинг созловчиси асосида нейрогормонал механизм ётади.Америка сувараги устида ўтказилган дастлабки кузатишлар натижаси шуни кўрсатдики, ҳаракат фаоллиги ритми танада махсус секретнинг мавжуд бўлишига боғлиқ: ҳалқум ости ганглиясининг қорни сатҳида ва қисман ён сатҳида жойлашган махсус нейро-секретар ҳужайралар ана шундай секрет манбаи хизматини ўтайди. Агар фаол ритмдаги суваракнинг ҳалқум ости ганглиясини қирқиб олиб, боши олинган «аритмик» суварак қорнига кўчириб ўтказилса, бир неча кундан кейин мазкур суваракда ҳам ганглияси кўчириб ўтқазилмасдан олдли донор ҳашаротда бўлган фаолликнинг пайдо бўлгани қайд қилинади. Шу билан бирга фаоллик даврининг бошланиши, асосан, ёруғликдан қоронғуликка ўтиш натижасида келнб чиқадиган қўзғалишга боғлиқ бўлади. Бу қўзғалиш оддий кўз орқали қабул қилинади.
Кузатишлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, ҳалқум ости ганглиясининг нейро-секретар ҳужайралари гарчи ҳашаротнинг суткалик фаоллиги ритмини созловчи секретни мустақил ажратиб чиқариш қобилиятига эга бўлсада, 5у жараённинг яхши кечиши учун ёндош таналар деб аталувчи махсус безларнинг секретари ҳалқум ости ганглиясига келиб туриши керак. Мазкур секрет ҳалқум ости ганглиясига уни! ёндош таналар билан боғлаб турувчи нервлар орқали келади, Агар ана шу нервлар қирқиб қўйилса, ҳаракат фаоллиги мароми бир ҳафта ичида аста-секин сўнади.
Ҳатто ҳашарот ёруғлик ва қоронгулик таъсирига дучор бўлиб турганида ҳам шу аҳвол кузатилади. Суткалик ўзгарувчанлик кўпчилик ҳайвонларда фақат ҳаракатланиш фаоллигига таъсир кўрсатиб, физиологик хусусиятларига унча таъсир кўрсатмайди. Масалан, кемирувчиларда худди шундай ҳолат кузатилади, Физиологик фаолиятла-рининг ўзгариши (аниқроқ) ер қаватларида сезилади. Ёзда кундузги пайтда уларнинг кўпчилиги ўзларини пойкилотермик ҳайвонлар каби тутадилар. Уларнинг тана ҳароратлари муҳим ҳароратига тенг бўлади, нафас олиши, томир уруши, сезги аъзоларининг таъсирланиши жуда паст бўлади.
Айрим турларнинг фаол фаолияти сутканинг маълум пайтларига тўғри келади, бошқаларида шароитга қараб ўзгариши мумкин. Масалан, шафран ўсимлиги гулининг очилиши ҳароратга боғлиқ. Кунгабоқар ўсимлигининг саватчаси эса булутли кунларда очилмайди. Чўл зонасида тарқалган ҳайвонларнинг фаол фаолиятлари сутканинг ҳар хил вақтига тўғри келади, бу асосан шу ердаги ҳарорат ва намлик билан боғлиқдир.
Ички (эндоген) суткалик ритмни ташқи (экзоген) ритмдан фаркини тажриба орқали исботлаш мумкин. Кўпчилик турлар ёруглик, намлик, ҳарорат, озуқа ва бошқалар доимо бўлганида узоқ вақт давом этувчи ривожланиш циклларини суткалик даврга яқинлаштирадилар. Масалан, мева пашшасида ана шундай ички (эндоген) ритм бир қанча ўнлаб авлодларда давом этади. Шундай қилиб, ҳаётий фаолиятнинг суткалик даврийлиги туғма равишда турнинг генетик хусусияти сифатида авлоддан-авлодга ўтади. Бундай ички (эндоген) ритмлар циркад (лотинча sirkа — атрофида ва di — сутка) деб аталади. Бир қанча мураккаб тузилишга эга бўлган ҳайвонлар туғма равишда вақтни белгилаш билан жойни ҳам мўлжалга оладилар.
Қушлар узоқ масофаларга учган вақтларида доимий равишда учиш йўналишига, қуёш ва осмондаги ёруғликнинг қутбланишига нисбатан тузатиш киритадилар. Бунда улар суткадаги вақтни ҳисобга оладилар, жонли организмлар фақат сутка даврига (цикл) мўлжал олибгина қолмасдан, табиатда бўладиган мураккаб геофизик даврга (цикл) қараб ҳам мўлжал оладилар.