Мавзу: Биомаромлар ва тирик организмларнинг хаётий шакллари Режа: Экологик вакт омили


Ўсимлик ва ҳайвонлардаги мавсумий узгаришлар



Download 26,62 Kb.
bet3/3
Sana21.02.2022
Hajmi26,62 Kb.
#32859
1   2   3
Bog'liq
8 (1)

3 Ўсимлик ва ҳайвонлардаги мавсумий узгаришлар
Ўсимлик ва ҳайвонларнинг ўсиши ҳамда ривожланишида Фотодаврийликнинг роли. Муҳит шароитининг даврий ўзгариши натижасида ўсимликлар ва ҳайвонларнинг физиологик ҳолатида йил бўйича катта ўзгаришлар рўй беради. Агар тирик организмлар йил даврларига мослашмаса, улар нобуд бўлиши мумкин. Масалан, тиним босқичлари қишгача шаклланиб бўлса, индивидлар нобуд бўлади.
Кишга тайёргарликдаги биологик жараёнлар ёзда — ҳаво ва тупроқда ҳарорат ҳали баланд бўлганида бошланади.
Тирик организмлардаги мавсумий циклларнинг бошқарилишида кун узунлигининг ўзгариши ҳам муҳим аҳамиятга эга.Кун узунлигининг жонли организмларга кўрсатадиган таъсири Фотодаврийлик дейилади. Унинг ҳосил бўлиши кучли ёруғлик билан таъминланишига эмас, балки суткада кундузнинг кечаси билан алмашиб туриш ритмига боғлиқдир.
Тирик организмларнинг фотодаврий равишда таъсирланиши уларнинг ноқулай шароитлар таъсирига мосланиши катта аҳамиятга эгадир. Сутка давомида сунъий ёритилган ёки кун узунлиги 15 соатдан ошган жойдаги қайин ўсимлигининг уруғ кўчатлари узлуксиз ўсади ва баргини тўкмайди. Аммо суткасига 10—12 соат ёритилганда, бу кўчатларнинг ўсиши ҳатто ёзда ҳам тўхтаб қолади ва тез орада баргини ҳам тўкади. Кузнинг қисқа куни таъсирида аста-секин қишки тиним даврига ўтади. Барг тўкадиган аксари дарахтлар: тол, оқ акация, эман ва қорақайин узун кунда доимо яшил туради.
Куннинг узунлиги ҳайвонларга ҳам таъсир этади. Узун кунларда каналар ва ҳашаротлар қишки тиним даврига кирадилар. Масалан, карам капалаги қуртлари узун кун шароитида (ёруғ кун 14—16 соатни ташкил қилганида) сақланса, ғумбакларидан капалаклар чиқади ва бир неча авлодлари узлуксиз ривожланади. Аммо қуртлар 14 соатдан қисқа кунда сақланса, баҳор ва ёз фаслида ҳарорат етарлича юқори бўлишига қарамай, қишлайдиган ғумбаклари бир неча ой мобайнида ривожланмай туради.
Баҳорда кун узайиши билан паррандаларда жинсий безлар ривожланади, уларда уя ясаш инстинкти ҳосил бўлади. Кузда кун қисқариши билан қушлар туллаб қишга тайёргарлик кўра бошлайдилар, яъни ёғ тўплайдилар ва учиб кетишга (митрация) шошиладилар.
Ўсимликларда қишки тиним. даврига кириш ва бошқа мавсумий ҳодисалар ҳам кун узунлигига боғлиқ. Масалан, кўпгина ёввойи ўсимликлар узун кун ўсимликларидир. Маданий ўсимликлардан буғдой ва арпа навлари, жавдар, сули, зиғир узун кун ўсимликларига киради. Аммо жанубда ўсадиган баъзи ўсимликлар, масалан, хризантема, картошкагул, ғўза ва бошқаларнинг гули кунлар қисқа бўлган даврда гуллайди. Шунинг учун ҳам улар фақат ёз охирида — кузда (кун қисқарган вақтда) гуллайди. Бу хил ўсимликларни қисқа кун ўсимликлари деб аталади.
Фотодаврийлик турли организмлардаги мавсумий ҳодисаларни бошқарадиган умумий мосланишдир. Фотодаврийлик ҳодисаси барча йирик мунтазам группаларда учрайди, аммо уларнинг ҳаммасига ҳам хос эмас. Шундай турлар мавжудки, улар фотодаврийлик ҳодисаси таъсирига нейтралдирлар, уларда ривожланиш циклларидаги физиологик ҳаётни ўзгартириш кун узунлигига боғлиқ эмас. Бундай турларда ҳаётий циклларни бошқаришнинг бошқа усуллари ривожланган бўлиши ҳам мумкин. Масалан, фасллар бўйича кучли фарқ бўмайдиган жойларда тарқалган турларда фотодаврийлик ҳодисаси кузатилмайди. Бу уруғларнинг униб чиқиши, гуллаши, мева қилиши, баргланинг тўкилиши ва бошқалар тропик ўрмонларда ўсадиган ўсимликларда узоқ вақт давом этади. Бу ерда ўсадиган ўсимликлар бир вақтда гул ҳам, мева ҳам ҳосил қилади. Мўътадил иқлимли шароитларда ўсадиган турлар, қулай вақтларда барча ҳаётий циклларини тўла таъминлай оладиган, йилнинг ноқулай фаслларида фаол қаётий фаолиятларга эга бўлмаган турларда ҳам фотодаврийликнинг таъсири бўлмайди. Масалан, кўпгина эфемер ва эфемероид ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши йилнинг ёғингарчилик кўп бўлган даврида ўтади. Жазирама иссиқлар бошланиши билан, уларнинг уруғлари тўкилади, танаси қовжираб қолади. Етти-саккиз ой давомида уларнинг уруғлари жазирама иссиқларга бардош бериб, тиним даврини ўтайди.
Эфемер ўсимликларга қизғалдоқ, шотара, читир, оқ читир ва жағ-жағ мисол бўла олади. Ўрта Осиёда уларнинг 400 га яқин хили ўсади
Эфемероидларга эса ранғ, қўнғирбош, бойчечак, лола ва илоқ каби ўсимлик турларни мисол тариқасида келтириш мумкин.
Шу нарса маълумки, ёруғ кунларнинг узунлиги йил фаслидан ташқари, жойнинг географик ўрнига ҳам боғлиқдир. Қисқа кунли турлар асосан паст кенгликда ўсади ва яшайди, узун кунли турлар эса мўътадил ва юқори кенгликда ўсади ва ривожланади. Кенг ареалларга эга бўлган шимолий индивидлар ва фотодаврийлик хили билан жанубий индивидлардан фарқ қилади, Шундай қилиб, фотодаврийлик хили бу турларнинг мунтазам хусусияти бўлмай, балки экологик хусусиятидир.
Download 26,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish