Мавзу: Ҳаво транспорти



Download 384 Kb.
bet2/2
Sana18.07.2022
Hajmi384 Kb.
#819744
1   2
Bog'liq
7 маъруза

Олий тоифали- 1 суткада 100 дан ортиқ самолёт учади;

  1. тоифали - 51-100 та;

  2. тоифали - 21 -50 та;

  3. тоифали - 11 -20 та;

  4. тоифали - 10 тагача.

Ҳозир айрим замонавий аэропортларда ҳаво очиқ бўлган вақтда соатига 120тагача самолетга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.
Дунёдаги йирик аэропортларнинг йиллик йўловчи ташиш ҳажми қуйидагича:

Эгаллаган ўрни

Аэропорт номи

Шаҳри

Мамлакати

йиллик йўловчи ташиш ҳажми (млн. киши)

1

Хартфильд

Атланта

АҚШ

80,2

2

О-Хара

Чикаго

АҚШ

73,1

3

Лос-Анжелес

Лос-Анжелес

АҚШ

65,8

4

Хитроу

Лондон

Буюк Британия

65,2

5

Даллас

Даллас

АҚШ

60,9

6

Ханеда

Токио

Япония

55,6

7

Рейн-Майн

Франкфурт

Германия

49,0

8

Шарль-де Голл

Париж

Франция

48,3

9

Сан-Франциско

Сан-Франциско

АҚШ

41,1

10

Скипхолд

Амстердам

Нидерландия

40,2




  1. Аэропортнинг шаҳар билан алоқаси. Жойлаштиришга бўлган талаблар.

Аэропортлар учун биринчи навбатда жуда катта майдон талаб этилади. Бундан ташқари, аэропорт унга хизмат кўрсатадиган шаҳар агломерациясидан минимал масофада жойлашиши керак. Бунда албатта, биринчи навбатда ҳосил бўладиган шовқиннинг таъсирини эътиборга олиш зарур бўлади.


Аҳоли тураржойларидан аэродром чегарасигача бўлган масофа аэропортларнинг тоифасига қараб белгиланади:
олий ва 1- тоифали - 30 км;
2- тоифали учун - 20 км;
3- тоифали учун - 10 км;
4- тоифали учун - 5км.
Аэропортларнинг тоифасига ва самолётларнинг турига қараб учиш-қўниш полосалари 1000-4000 м, айрим ҳолатларда 5000м гача ўзгаради. Полоса кенглиги 45 м дан 80 мгача бўлади (16.4-расм).



16.4-расм. Тошкент аэропорти
Аэропорт, релъефи текис, майдон марказидан четларигача 5 дан 20‰ нишабликка эга бўлган 200-800 га майдонни эгаллайди. Аэродромда бутун майдон бўйлаб 10‰ дан ортиқ бўлган бир томонлама қияликка рухсат берилмайди. Ҳудуд ботқоқлик, сув босадиган, ёғин сувлари йиғиладиган жойлардан узоқлаштирилади.
Аэропортлар қуйидаги кўрсаткичлари билан ажралиб туради:

  1. Ҳарбий ёки фуқаро;

  2. Давлат ёки хусусий;

  3. Тижорат ёки нотижорат;

  4. Хизмат кўрсатиладиган самолетларнинг типига кўра;

  5. Авиарейсларнинг мунтазамлиги (жадвалининг борлиги ёки йўқлиги);

  6. Халқаро авиаташувларни амалга ошириш учун зарур бўлган таможня, иммиграция ва бошқа хизматларнинг мавжудлиги;

  7. Юкларни жўнатиш ва сақлаш учун зарурий иншоотларнинг мавжудлиги.

Дастлабки аэропортларнинг қўниш-учиш майдончаларининг узунлиги 300-900 м бўлган бўлса, кейинчалик уларнинг узунлиги 3000мгача, ҳозирда эса 4000-5000мгача узайди. Бу ҳолат самолетлар ташийдиган йўловчилар сони ва юклар оғирлигининг ортиб бориши ва самолетларнинг характеристикалари, тезлигининг ортиб бориши билан изоҳланади. Аэропортлар тахминан 20-25 йил хизмат қилганидан сўнг реконструкция қилинади, шу сабабли улар лойиҳаланиши ва қурилиши вақтида ушбу ҳолат инобатга олиниши шарт.



16.5-расм. Чикагонинг “О-Хара” халқаро аэропорти ва аэропортнинг назорат-диспетчерлик минораси

16.6-расм. Airbus A319 турбореактив йўловчи самолёти
Дирижабль-ҳаводан енгил учиш аппаратидир. 1899 йилнинг 13 ноябрь куни француз учувчиси А.Сантос-Дюмон 22-25 км/соат тезликда Парижда Эйфель минораси атрофида айланиб учиб ўтиб дирижаблда биринчи муваффақиятли парвозни амалга оширди. Жаҳон урушлари оралиғида дирижабллардан ҳарбий, фуқаро, илмий ва спорт мақсадларида кенг фойдаланилган. Йўловчи дирижабллари ҳатто Европа ва Америка орасида мунтазам учиб турган.
XX аср охирига келиб дирижаблларга бўлган қизиқиш яна кучайди: эндиликда портлаш хавфи катта бўлган водород ёки қиммат инерт газ гелий ўрнига уларнинг аралашмаси қўлланилган. Дирижабллар самолетларга нисбатан тезлиги анча паст бўлгани билан иқтисодий тежамлидир. Шунга қарамай, уларнинг фойдаланиш соҳаси жуда кам: реклама ва кўнгилочар парвозлар, йўл ҳаракатини кузатиш ва шунга ўхшаш. Дирижабллар самолетларга нисбатан иқлимий мақбул муқобил транспорт тури сифатида тавсия этилмоқда.







16.7-расм. Дирижабллар











В
16.8-расм. Вертолетлар

Рельефи ноқулай бўлган ҳудудлар билан алоқани таъминлаш, йўловчи ва муҳим юкларни етказиш, санитария мудицинасида, фавқулодда ҳолатларда ҳаво транспортининг вертолет тури жуда қулайдир. Айниқса, мавсумий равишда алоқа узилиб қоладиган узоқ тундра, тоғ ҳудудлари, турли илмий-текшириш станциялари билан алоқани таъминлашда вертолетларнинг роли беқиёсдир.



Назорат саволлари

1. Ҳаво транспорти ҳақида нималарни биласиз?


2. Ҳаво транспортига қандай иншоотлар хизмат қилади?
3. Аэропортларнинг таснифланиши қандай амалга оширилади?
4. Аэропортнинг шаҳар билан алоқаси қандай ташкил этилади?
5. Аэропортлар, аэродромлар, гидроаэродромлар, аэровокзаллар қандай вазифани бажаради?
6. Ҳаво транспорти қачон ва қаерда пайдо бўлган?
7. Франция ва Германияда ҳаво транспорти қайси даврда бошлаб ривожлана бошлади?
8. Собиқ СССРда биринчи ҳаво йўли қачон очилган?
9. Олий тоифали аэропортдан 1 суткада қанча самолёт учади?
10. Олий ва 1- тоифали аэропорт шаҳардан қанча масофада жойлаштирилиши керак?
11. Аэропортлар неча йил хизмат қилганидан сўнг реконструкция қилинади?
12. Аэропортлар қанча майдонни эгаллайди?
13. Аэропортлар қайси кўрсаткичлари билан ажралиб туради?
14. Қўниш-учиш полосаси кенглиги қанча бўлади?
15. Ҳозир замонавий аэропортлар соатига қанча самолетга хизмат кўрсатиши йўлга қўйилган?
Download 384 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish